Ақл ва ақлсизлик ҳақида мақоллар

Ақл ва ақлсизлик ҳақида мақоллар

Аёлнинг ҳусни пардозда эмас, ақлида.

Амалга қарама, ақлга қара.

Аччиғинг олдин юрса,
Ақлинг кейнидан ошиб келсин.

Аччиғинг чиқса ҳам, ақлинг қочмасин.

Ақл айнимас, олтин чиримас.

Ақл ақлдан қувват олар.

Ақл билан одоб эгизак.

Ақл бозорда сотилмас.

Ақл — бошда,
Ғайрат — ёшда,
Асл — тошда.

Ақл бошдан чиқади,
Асл — тошдан.

Ақл бошлайди,
Оёқ ташлайди.

Ақл бошловчи,
Тана ишловчи.

Ақл бўй билан ўлчанмас.

Ақл бўйда эмас, ўйда.

Ақл ёшдан,
Одоб — бошдан.

Ақл озмайди,
Тен тўзмайди.

Ақл тоши — инсон боши.

Ақл-фаросат — нисби каромат.

Ақл ўлчови — сўз,
Сўз ўлчови — нақл.

Ақл ўргатгунча, нақл ўргат,
Ақл — Ҳасан, одоб — Ҳусан.

Ақлга ёндош, Жаҳлдан қоч.

Ақлдан ортиқ бойлик йўқ.

Ақлдор бўлса йигитнинг хотини,
Яхшиликка чиқарар йигитнинг отини.

Ақли калта панд ейди,
Ақли теран — қанд.

Ақли калтанинг тилл узун.

Ақли камнинг азоби кўп.

Ақли кирмаган қаридан,
Зийрак туғилган бола яхши.

Ақлинг борида эр тани,
Кучинг борида ер тани.

Ақлинг бўлса, оқилга эргаш,
Ақлинг бўлмаса — нақлга.

Ақлинг кўр бўлса, кўздан не фойда.

Ақлинг пеш — ишинг беш,
Ақлинг кеч — ишинг ҳеч.

Ақллингга ақл қўш,
Жаҳлингга — сабр.

Ақллашсанг, ақл топасан.

Ақлли ақллига йўлдош,
Ёмон ёмонга қўлдош.

Ақлли бахт топар,
Бахт билан тахт топар.

Ақлли болага мол на керак.

Ақлли бошда соч турмас.

Ақлли десанг аҳмоқни,
Бошга урар тўқмоқни.

Ақлли дўст — роҳат,
Ақлсиз дўст — офат.

Ақлли иш севар,
Ақлсиз — сўз.

Ақлли иш — қанотли қуш.

Ақлли ишига ишонар,
Ақлсиз — тушига.

Ақлли кенгаш қилар,
Аҳмоқ — уруш.

Ақлли нақллаб сўзлар,
Ақлсиз лақиллаб сўзлар.

Ақлли отини мақтар,
Аҳмоқ — хотинини.

Ақлли пакана аҳмоқ дароздан яхши.

Ақлли узоқни кўзлар,
Аҳмоқ — яқинни.

Ақлли ўзини айблар,
Ақлсиз — дўстини.

Ақлли ўйлангунча, тентак сувдан ўтар.

Ақлли қария — оқиб турган дарё.

Ақлли қизни йиғлатиш ҳам қийин,
Кулдириш ҳам.

Ақллига айтдим, англади-билди,
Ақлсизга айтдим, шақиллаб кулди.

Ақллига айтсанг, билади,
Ақлсизга айтсанг, кулади.

АқлМга бир сўз бас,
Ақлсизга минг сўз оз.

Ақллига — ҳурмат, ақлсизга — калтак.

Ақллидан эл рози,
Аҳмоқдан дил норози.

Ақллининг оти ҳам ҳоримас,
Тўни ҳам тўзимас.

Ақллининг қадри аҳмоқнинг олдида билинар.

Ақлни беақлдан ўрган.

Ақлнинг кўзи — узоқнинг кўзи.

Ақлнинг таги — нақл,
Нақлнинг таги — ақл.

Ақлнинг ўлчови — идрок.

Ақлсиз бош — нурсиз чироқ.

Ақлсиз гап ташир,
Оқибатда бош қашир.

Ақлсиз душмандан бир сақлан,
Ақлсиз дўстдан минг сақлан.

Ақлсиз дўстга кулар,
Ақлли дўстни суяр.

Ақлсиз —жаҳлли,
Жаҳлсиз — ақлли.

Ақлсиз оғзидагини олдирар.

Ақлсиз хотин ҳуснини кўз-кўз қилар,
Ақлли хотин — ақлини.

Ақлсиз қўшнидан битта ҳиммат яхши.

Ақлсизга оға бўлгандан,
Ақллининг оловини ёққан афзал.

Аҳмоқ ақл ўргатар.

Аҳмоқ сўзлар, ақлли тинглар.

Белги бўлса йўлдан адашмас,
Ақл бўлса — сўздан.

Бошда ақл бўлмаса, оёқда тиним йўқ.

Боққа булбул ярашар,
Одамга — ақл.

Бўйинг тенги билан юрма,
Ақлинг тенги билан юр.

Идрок — ақлнинг жилови.

Инсон — ақли билан,
Доно — нақли билан.

Инсон ақли — олмос.

Иш ақллини топар,
Ақлли — ишни.

Йигитнинг ақли — кўзида.

Катта дарё ҳайқирмас,
Ақлли киши бақирмас.

Каттада нақл бор,
Яхшида — ақл.

Киши ақли билан бой бўлгунча,
Ўз ақлинг билан гадо бўл.

Кучига ишонган — йиқилар,
Ақлига ишонган — йиқитар.

Кўп молдан оз ақл яхши.

Кўр сийпаб топар,
Ақлли — ўйлаб.

Найновнинг ақли — тўпиғида.

Нақл — ибрат ўчоғи,
Ақл — фикр пичоғи.

Нақл — кони ақл.

Нақл — таги ақл.

Одамнинг тизгини — ақл.

Одамнинг ҳуснига баҳо берма,
Ақлига баҳо бер.

Ой нури тунни ёритар,
Одам ақли — ҳаётни.

Оталар сўзи — ақлнинг кўзи,
Оналар сўзи — бахтнинг ўзи.

Тан пардози олтмишгача,
Ақл пардози ўлгунча.

Тентак ўйлангунча,
Ақлли сувдан ўтар.

Тотли сув тошдан чиқар,
Яхши ақл — бошдан.

Туядай бўй беигунча,
Нинадай ақл берсин.

Тўққизида бўлмаган ақл,
Тўқсонида ҳам бўлмас.

Уйга жиҳоз ярашар,
Одамга — ақл.

Чинордек бўйинг бўлгунча,
Тумордек ақлинг бўлсин.

Ҳусн тўйда керак,
Ақл — кунда.

Ҳуснни кўз билар,
Ақлни — кўнгил.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz