Тежамкорлик ва исроф қилиш ҳақида мақоллар

Тежамкорлик ва исроф қилиш ҳақида мақоллар

Аёл сўм қилар, эркак — чақа.

Асал десанг, бир кемир,
Қўл тиқсанг, икки кемир.

Бир бошоқ дон —
Бир сават нон.

Бирин-бирин минг бўлар,
Тома-тома кўл бўлар.

Бия, топиб беради туя.

Бозори яқин бойимас.

Бойлик ушоқдан йиғилар.

Бугун едим — етдим,
Эрта едим — ўтдим.
Ҳамма ҳайитга чиққанда,
Хумга кириб ётдим.

Бўйдоқнинг бўйнини бит ер,
Топган-тутганини ит ер.

Даланинг кўкига ишонгунча,
Отангнинг гўрига ишон.

Дарё-дарё қабул қил,
Томчи-томчи юбор.

Дон аяган донга етар,
Нон аяган — нонга.

Донни йиққан донодир.

Ейишинг — кепак,
Кийишинг — ипак.

Ёзсам кафтимда бўлар,
Йиғсам — муштумда.

Икки ярим — бир бутун.

Йиғсанг етасан, совурсанг кетасан.

Йиғсанг — кўп, совурсанг — оз.

Каллаклаб ёқсанг, қирқ йилга етар,
Қўпориб ёқсанг — бир йилга.

Кам-кам есанг, доим ерсан,
Кўп-кўп есанг, нени ерсан.

Кечалаб туриб йўл юрсанг,
Элтиб қўйгандай бўлар.

Соқолинг чиқмай пул топсанг,
Отанг бергандай бўлар.

Мозоринг яқин бўлса ҳам,
Бозоринг яқин бўлмасин.

Молини қуритаман деган пул қилар,
Донини қуритаман деган ун қилар.

Озни бежа, кўпни тежа.

Олаверсанг, енгил бўлар,
Солаверсанг — оғир.

Олтида йиғсанг, ошади,
Еттида йиғсанг, етади.

Ортиб қолса қозонда,
Иситиб ерсан азонда.

Ортиқча мол кўз чиқармас.

Ота мулки бўлса ҳам, аяб е.

Отни аяган от минар,
Тўнни аяган тўн кияр.

Ошни аясанг — ошга,
Нонни аясанг — нонга.

Оқ танганг ортиқ бўлса,
Қора кунингга сақла.

Пиширсанг, ош бўлар,
Пиширмасанг, қуш бўлар.

Пул бўлди — кул бўлди.

Пулни топиш осон, сақлаш қийин.

Пул тўпласанг, кул бўлар,
Сомон тўпласанг, пул бўлар.

Пулни пул топар.

Пулни топган харжласин.

Пулнинг онаси — тийин.

Саноқли мол йўқолмас.

Соғиб ичсанг, минг кунлик,
Сотиб есанг, бир кунлик.

Сув қаттиқ ерда тўхтар.

Танга тийиндан ўсар,
Йилқи қулундан ўсар.

Тежаб еган дармонда,
Тежамаган — армонда.

Тежаган терга тушмас.

Тежамаганнинг таги — танг.

Тежоғлик иш — бежоғлик иш.

Тежоғлик рўзғор — бежоғлик қўғирчоқ.

Тийин қадрини билмаган сўм қадрини билмас.

Товуқни есанг, бир ейсан,
Тухумини есанг, минг ейсан.

Тома-тома кўл бўлар,
Оқа-оқа сел бўлар.

Тома-тома кўл бўлар,
Томмай қолса, чўл бўлар.

Торта-торта есанг, той орттирасан,
Қўя-қўя есанг, қўй орттирасан.

Тухумнинг оқини оқлаб е,
Сариғини — сақлаб.

Тўкилган тупроғи билан тўлмас.

Тўкилгандан томчилаган ёмон.

Тўқликда очликни ўйла,
Бойиганда — муҳтожликни.

Уйлигини топмаган тўйлигини тўздирар.

Уста овчи чумчуққа ўқ отмас.

Чойнинг охирини отангга ҳам берма.

Чумолининг бир йил йиққани —
Туянинг бир ютгани.

Эр топувчан бўлса,
Хотин тақувчан бўлар.

Эр қоплар, хотин сақлар.

Эскини эплагунча, эсинг кетар.

Эскисиз янги бўлмас.

Ямасанг, янги бўлар,
Янгминг тенги бўлар.

Янгини эски сақлар.

Яхши ўғил бийлар ота молини,
Ёмон ўғил сочар ота молини.

Яхшининг кўҳнаси тозанинг хизматини қилар.

Ўлган ўзбекнинг қўйнида нони бор.

Ўрдак есанг, ғоз боғла.

Ўтин ёрмаганга ўтин ёқтирма.

Ўтин йиғсанг, пул бўлар,
Ўтга ёқсанг, кул бўлар.

Ўғил уйлантирганга ўн йил,
Қиз чиқарганга қирқ йил ёндашма.

Қаровсиз уй — ташландиқ ўра.

Қаттиқ жойда қоқ турар.

Қиз асрай олмаган тул қилар,
Жун асрай олмаган қил қилар.

Қиз чиқарган уй масжидга ўхшаб қолар.

Қириб есанг, қирқ кунга етар,
Ўйиб есанг — ўн кунга.

Қиш киярин ёз кийса,
Ғариб қайдан бойисин.

Қишлигини топмаган ёзлигидан айрилар.

Қозонга кирган қайтиб қопга кирмас.

Қора пулни қора кунга сақла.

Қўл тегди — пичоқ тегди.

Қўлинг мой бўлса, бошингга сурт.

Ҳамёнини қадрлаган ҳисобини пухта қилар.

Ҳар куни ема паловни,
Ҳар куни ёққин оловни.

Ҳисобини билган — бир йил етим,
Ҳисобини билмаган — ўлгунча етим.

Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар.

Ҳолингга қараб ҳисса қўш.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz