Мантиқий саволлар, қизиқарли саволлар, кулгили саволлар, ҳазил саволлар, заковат саволлари ва албатта уларнинг жавоблари – барчаси шу ерда!
Ҳурматли ўқувчилар, ушбу мантиқий саволлар бир қарашда осон ва оддийдек туюлсада ўзига яраша мураккаблигига эга. Саволларнинг жавобларини яширин ҳолда бермоқдаман, негаки, саволнинг жавобини кўришга шошилмасдан ўзингиз ҳам ечимини ўйлаб кўринг. Билмаган саволларингизга жавобларни қанча кўп ўйласангиз шунча зеҳнингиз ошади, хотирангиз мустаҳкамланади, ақлий фаолиятингиз ривожланади. Ушбу саҳифада қизиқарли саволлардан ташқари математик масалалар, бошқотирмалар, мантиқий топишмоқлар ҳам ўрин олган. Омад сизга ёр бўлсин!
100 та мантиқий саволлар жавоблари билан
1 У Геймс Кукда кичкина, Арнолд Швартснегрда катта, Мадонна ва Клеопатрада умуман йўқ, Рим папасида бор, лекин уни ишлатмайди. Гап нима ҳақида кетяпти?
Фамилия
2. Финляндия, Норвегия, Швецияда янги йил куни уни совға қилишса билингки, сизга бахт ва илиқлик исташайотган бõлади. Юнонистон ва Испанияда у ҳавф-хатар белгиси бõлган. Ҳақиқатдан ҳам ундан катта хавф бõлиши мумкин. Савол у нима?
Гугурт.
3. Бу “машина” умуман ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган. Аммо бутун дунёдаги уларнинг юрган “йўлини” ҳисобласак улар автомобил ва самолёт босиб ўтган масофадан ортиб кетади. Ҳаммамиз кўрган ва баъзиларимизда бор бўлган бу “машинанинг” номи нима?
Соат
4. Л.Н.Толстой маиший турмушга бағишланган барча асарлар, роман бўладими, филм бўладими, қисса афсона бўладими воқеалар ривожланиб бориб у билан тугайди, ҳаётда эса аксинча ҳамма воқеалар ундан кейин бошланади деган. Мантиқий ўйлаб айтингчи, Л.Н.Толстой нимани назарда тутган?
Тўй
5. Кулгили савол: Қишлоққа келган сайёҳларни доим бир нарса ажаблантирар экан. У ерда телбароқ бир ўспирин бўлиб, сайёҳлар унга 50 сентлик ялтироқ танга ёки 5 долларлик қоғоз купюралардан бирини олишни таклиф қилишса доим 50 сентликни танлар экан. Ҳолбуки, 50 сент 5 доллардан 10 баробар кам. Қизиқ, телба ўспирин нега доим 50 сентлик тангани танлаши мумкин? Балки, бунга сабаби бордер, жуда телба ҳам эмасдир?
жавоб оддий: у болани телба деб бўлмайди. Сабаб қисқача қилиб айтганда агар 5 долларлик купюрани олганда одамлар уни соғлом деб бошқа пул беришмасди.
6. Украина, Хитой, Туркия, Канада каби давлатларда у 2 та, Ўзбекистон, Россия, Франтсия, Италия каби давлатларда – 3 та, Эфиопия, Суринам, Қувайт, Сурияда – 4 та. Савол: Лихтенштейн ва Ливияда у нечта?
1 та. Давлат байроғидаги ранглар сони
7. Ҳар йили миллионлаб одамлар ҳаж амалини бажаришади. Макка шаҳрига бу тадбирни ўтказиш учун хавфсизлик масалаларида, хизматкорлар, таксистлар ва бошқа ёлланма ишчилар жалб этилади. Туркия давлатидан бир касб вакилларидан 30 минглаб кишилар чақирилади. Савол: бу қайси касб вакиллари ва улар қандай ишни бажаришади?
Қассоблар, улар қурбонликка аталган қўйларни сўядилар.
8. Қадимги Римликларнинг фикрича, энг шафқациз хўжайинлар – улар. Савол: улар кимлар?
Собиқ қуллар
9. Қадимги Юнонистонда папка кўтарган кишиларни бир ном билан аташганки биз уларни бошқача ном билан атаймиз. Савол: Юнон тилида папка кўтарган кишилар бизда нима деб аталади?
Бухгалтер. Бу сўз юнон тилида папка кўтарган киши маъносини билдиради.
10. Психологларнинг фикрича қайси ой энг ширин ой ҳисобланади?
Асал ойи
11. 1943-йил, 27-ноябрда тобора камайиб бораётган милиция ҳодимлари учун бир қарор чиқаришган. Ушбу қарор туфайли милиция ҳодимлари сафи яна тўлдирилган. Савол: бу қандай қарор эди?
ИИ жаҳон урушига милиция ҳодимлари сафарбар қилингани боис шу кундан бошлаб аёл кишилар ҳам милиция органига ишга қабул қилина бошланган.
12. Бозорда кўрмайсиз, кўрсангиз ҳам олмайсиз, олсангиз ҳам киймайсиз, кийсангиз ҳам кўрмайсиз. У — ?
Кафан
13. Бир бойвачча ҳоним хизматкорига мен ўлсам бойлигимни сенга хатлаб бераман деб айтади. Ҳоним хизматкорига яна бир гап айтадики хизматкор уни узоқ вақт яшашини хоҳлайди. Савол: мантиқий фикрлаб кўринг, хизматкор нега ҳонимни узоқ яшашини истаган?
Бойвачча ҳоним хизматкорга қанча яшасам бойлигимнинг шунча фоизи сеники деб айтган бўлади.
14. Ҳазил савол: Энг кўп ҳақорат эшитадиган кишилар кимлар?
Футбол ҳакамлари
15. Амир Темур жанг пайти уларнинг ўрни беқиёс, 100 та моҳир жангчи ҳам уларнинг ўрнини боса олмайди деб айтганлар. Савол: Соҳибқирон кимга таъриф берганлар?
Табибларга
16. Антиқа савол: 1-б, 2-И, 3-у, 4-т, 5-б. Сиз қолган бешта ҳарфни ёзиб беринг.
6-о, 7-й, 8-с, 9-т, 10-ў. Изоҳ: бу рақамларнинг биринчи ҳарфи эди.
17. Мантиқий савол: Али ва Вали балиқ овлагани чиқишибди. Улар ўғилларини олволишибди. Влининг ўғлини исми Мирвали экан. Али 4 та, Вали 3 та, Мирвали 6 та балиқ тутибди. Савол: Алининг ўғлини исми нима?
Алининг ўғлини исми Вали! Мирвали Валининг ўғли Вали эса Алининг ўғли.
18. Французларда “Тухумдан олмагача” деган ибора бор. Улар бу кони фойда экани учун ҳам бунга амал қилишади. Савол: “Тухумдан олмагача” иборасида нима назарда тутилмоқда?
Тушликни тухумдан бошлаб олмада тугатиш керак.
19. Математик масала: Қўлингизда бир хил катталикдаги, бир хил рангли 9 та шар бор. Шарлардан 1 таси бошқаларига қараганда бироз енгилроқ. Икки паллали тарозидан 2 марта фойдаланиб енгилроқ шарни топинг.
Дастлаб, тарозининг икки палласига 3 тадан шар қўйилади. Қайси томон енгилроқ чиқса шу палладаги шарлардан бири енгилроқ бўлади. Тарозининг икки палласи тенг чиқса тарозига қўйилмаган 3 шарлар орасида енгилроқ шар бор. Энди тарозидан иккинчи марта фойдаланиб биз топган 3 шардан 2 тасини тарози палласига қўямиз. Қайси палла енгил чиқса шарни топган бўламиз, иккиси ҳам тенг чиқса қўймаган шаримиз энг енгили бўлади.
20. Қизиқарли факт: у АҚШликларда О. К. Й. тарзида берилса японларда Й. О. К. шаклида, бизда К. О. Й. кетма-кетликда берилади. Агар англаган бўлсангиз ниманинг кетма-кетлиги келтирилмоқда?
Кун, ой, йил
— 21. У одамзод ўзи учун тузиб оладиган қора рўйҳатда туради, унинг каттаси эмас, баъзан кўзга кўринмайдиганлари ҳавфлироқ. Унинг каттасими, кичигими ҳар биримизда бор. Мантиқий ўйлаб жавобини топинг.
Хато
22. Қўқон хонлиги даврида машҳур Қўқон бозорига водий бўйлаб турли томонлардан кишилар тўпланар эди. ҚизиғИ бир хил маҳсулотни бир хил миқдорда олиб келган бўлса ҳам шарқ томондан келган сотувчига 100 танга, ғарб томонидан келган сотувчига эса 50 танга солиқ солинган. Савол: нега ғарб томондан келган сотувчиларга икки баробар кам солиқ солинган?
Ғарб томондан келган сотувчиларга келаётганларида ҳам, кетаётганларида ҳам кўзларига қуёш тушиб туришини ҳисобга олиб улардан кам ҳақ олинган.
23. Чўпонлар бозордан эчки харид қилаётганда унинг қулоғига назар солишар экан. Айнан катта ва узун қулоқли эчкини танлашар экан. Савол: нега катта қулоқли эчки сотиб олишади?
Эгиз туғадиган эчкиларнинг қулоғИ катта бўлар экан.
24. Математик масала. Бир мамлакат султони хазинасига ўз ҳукмдорлиги остидаги 12 вилоят ноиблари келтирган тилла танга билан тўлдирилган қопларни йиғибди. Кутилмаганда бир чопар ҳаллослаб келиб қолибди ва султонга шундай дебди:
— Эй буюк султон, ноибларингиздан бири сизни сотди. У юборган қоп қалбаки тангалар билан тўлдирилган. Улар ташқи кўринишидан ҳақиқийсидан фарқ қилмайди, фақат уларнинг оғирлиги ҳақиқий тилла танга каби 10 грамм эмас, 9 грамм. Султон қайси ноиб юборган қопни бир тортишда аниқлашга аҳд қилибди. Сиз унга 1 марта тортишда қайси қоп қалбаки тангалар билан тўлдирилганлигини аниқлашда ёрдам бера оласизми?
Султон ҳар бир қопдан қопнинг рақамига кўра ҳар хил миқдорда тангалар олади, яъни 1-қопдан – 1 та, 2- қопдан – 2 та, 3- қопдан 3 та … 12- қопдан – 12 та. Шундан сўнг олинган тангаларнинг оғирлигинитортиб кўради. Умумий оғирликдан неча грамм кам бўлса шу рақамдаги қопда қалбаки тангалар бўлади 5 грамм кам бўлса 5- қоп, 10 грамм кам бўлса 10- қоп.
25. Инглиз фермерлари сигирларга кўпроқ туз бериш самарали экан дейишмоқда. Тузнинг қандай фойдаси бўлиши мумкин деб ўйлайсиз?
Туз еган сигирлар кўп сув ичади, кўп сув ичса кўп сут беради.
26. Деҳқонлар экинларни бироз кечроқ экишганда устига қора кўмир сепиб қўйишар экан. Савол: нега қора кўмир сепишлари керак?
Қора ер қуёш нурини кўпроқ олади, экинлар етиб олиши учун шундайқилишади.
27. Айнан бир пойтахт шаҳарнинг ичида бошқа бир давлат жойлашган. Бу қайси шаҳар ва давлат?
Италия пойтахти Рим ва унда жойлашган давлат Ватикан
28. Энг хотираси паст бўлган кулранг олмахонлар ўрмондаги дарахтлар кўпайишига хисса қўшар экан. Савол: Улар қандай қилиб дарахтлар кўпайишига ёрдам беради?
Улар дарахт меваларини ер тагига кўмиб қўйишади ва қаерга кўмганликларини эслай олишмайди. Мевалар уруғлаб улардан ниҳоллар ўсиб чиқа бошлайди.
29. Қизиқ савол: ХИХ асрларда европада велосипед миниш жуда оммалашиб кетади. Велосипед баҳона аёлларнинг азалий орзуларининг ушалиши тезлашиб кетади. Савол: велосипед баҳона аёллар қандай орзуларини амалгам ошириб олишди?
Шим кийиб юриш
30. Географиядан савол: Бу пойтахт икки шаҳарнинг бирлашишидан ташкил топган. Унинг номи ҳам икки шаҳар номининг қўшилишидан пайдо бўлган. Бу қайси шаҳар?
Будапешт
31. Тсейлонда ҳар бир оиланики алоҳида ўз ҳовлисида жойлашган, бизнинг ерларда эса ҳамманики умумий. Савол: нима ҳақида гап кетмоқда?
Қабристон
32. Ҳазил савол: Нима учун инсон орқасига қарайди?
Чунки, орқасида кўзи йўқ.
33. Математик масала: Биро дамнинг 500 сўм пули бор эди. У 100 та уй ҳайвони олиши керак. От – 50 сўм, сигир – 10 сўм, қўй – 1 сўм. У ҳамма пулини ишлатиб 100 та ҳайвон сотиб олиш учун қайси ҳайвондан нечтадан олиши керак?
От 1 та 50+ сигир 39 та 390+ қўй 60 та 60 сўм = 100 та 500 сўм.
34. Қадимги Спарта аёллари эрлари қабрига борганда ўз вафодорликларини белгиси сифатида бир кичкина идишда ҳеч қаерда сотилмайдиган суюқлик қуйиб келишар экан. Савол: қандай суюқлик ҳақида гап кетмоқда?
Кўзёш
35. Курил оролларида яшовчи туб аҳоли жуда қадимдан бери эулахон балиғини тутиб олишса жуда хурсанд бўлар экан. Бу балиқ ингичка ва жуда ёғли балиқ бўлиб уни қуритиб олиб қўйишар экан. Савол: улар бу балиқдан нима мақсадда фойдаланишлари мумкин?
Буни қарангки бу балиқ ўта ёғли экани учун қуритилгандан сўнг ундан шам сифатида фойдаланса бўлар экан.
36. Тарих фанидан савол: Қадимги Спарта давлатида маст қилувчи ичимликларни ичиш таъқиқланган эди. Қонунни бузганлар қаттиқ жазоланган, аммо барибир ичимлик ичиш давом этаверган. Шундан сўнг шафқациз буйруқ эълон қилинган. Савол: бу қандай буйруқ эди?
Барча токзорларни бузиб ташлаш буйруғи
37. Осиёда жуда тараққий этган бу давлатнинг қадимий пойтахти шоҳлар шаҳри эди. Бу пойтахтнинг ҳозирги номи шаҳарлар шоҳига ўзгарган. Қайси давлат ва шаҳарлар сўралмоқда?
Япония. Бу давлатнинг пойтахти дастлаб Киото, яъни кио – шоҳ, то – шаҳар – шоҳ шаҳри эди, ҳозирги номи Токио билганингиздек шаҳарлар шоҳи бўлиб ўзгарган.
38. Болалр учун савол: Суахили тилини билмайсиз, лекин у тилдаги бир сўзни машҳур мултфилмдан кўп эшитганмиз ва ишлатганмиз. Бу сўзнинг маъноси ҳавотирсиз яхши яшаш дегани. Бу қайси сўз?
Акуна матата
39. Қизиқ савол: Театр актёрлари бир нарсадан жуда қўрқишади, ҳатто тушларига кирса ўнгимда тескариси бўлади деб ўзларини юпатишади. Чунки у актёрлик ижросига ҳам салбий таъсир ўтказади. Савол: театр актёрлари нимадан кўпроқ қўрқишади?
Бўм-бўш залдан
40. Болалар учун мантиқий савол:
18=2
19=1
68=3
17=0
Мантиқан ўйлаб айтинг, тенг қўйилган сонларни аниқлашда нима ҳисобга олинган?
Рақамдаги тешиклар, яъни 18 рақамида 2 та тешик, 68 рақамида 3 та тешик ва ҳоказо.
41. Шундай бир туйғу борки у оёқларга қанот бериши ҳам, оёқларни ерга кишанлаши ҳам мумкин. Савол: бу қайси туйғу?
Қўрқув
42. Чалғитувчи савол: Бир тракторчининг укаси бор экан, укасининг акаси йўқ экан. Мантиқий фикрлаб саволнинг жавобини изоҳлаб беринг.
Тракторчи аёл киши эди
43. Жиддий савол: У энг арзон ва энг қиммат мулк. Ундан тўғри фойдаланилса даҳога айланиш мумкин. У нима?
Бу вақт
44. ВИИ-ВИИИ асрларда Эронда топилган тарихий ҳужжатда шундай мажбуриятлар ёзилган эди: “Худо номи билан қасам ичаман, уни сотмайман, қарз ҳисобига қулликка ҳам, бошқалар ҳимоясига ҳам бермайман” Савол: ушбу ҳужжатда қандай мажбурият зикр этилган?
Эрнинг хотин олдидаги мажбурияти
— 45. Мантиқий савол: Бу икки ака ука бир жойда туғилган. Ёш ораси ҳам унча узоқ эмас. Акаси 4 йил яшаган, укаси акасидан 2 йил кўпроқ яшаган. Бу ғалати машҳур ака укалар нималар?
И ва ИИ жаҳон уруши
46. Футбол фанатлари учун савол. Италияда шундай футбол мактаблари борки, ҳужумчилар алоҳида, ярим ҳимоячилар алоҳида, ҳимоячилар алоҳида ўқитилади. Ҳимоячилар мактабида 1 йил фақат шундай нарса ўргатиладики, бу нарсани қилолмаган ҳимоячи бошқа машғулотларга қўйилмайди. Савол: нима уларга 1 йил ўргатилади?
Рақибни сунъий ўйиндан ташқари ҳолатда қолдириш
47. Тизза бўғимлари 4 та бўлган ягона сутемизувчи ҳайвон қайси?
Фил
48. Тарихдан савол: Аҳолини рўйҳатга олиш қадимги мисрдан бошланган. Улар эрамиздан аввалги 3,5 минг йил аввал бу ишни амалгам оширганлар. Савол: аҳолини рўйҳатга олишдан мақсад нима бўлган?
Улар захирадаги лашкарлар сонини аниқлаш учун бу ишни қилганлар.
49. Қизиқарли савол: Диего, Манфрид ва Сид қайси “даврда” дўстлашади?
Музлик даврида
50. Буюк Хитой деворини қуришда мустаҳкам бўлиш учун тош, тупроқ ва ўша нарсани ишлатишган. Савол: ўша нарса нима?
Қайнатилган гуруч суви. У ёпишқоқ бўлиб деворнинг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлар экан.
51. Бир гап борки уни хурсанд одамга айтсангиз, ҳафа бўлади, ҳафа бўлган инсонга айтсангиз хурсанд бўлади. Бу қандай гап?
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
52. Адабиёт ихлосмандлари учун мантиқий савол. Алишер Навоий шундай фалсафий фикрлар битганлар:
<блоcкқуоте>“Ҳалол ва пок яшаб комилликка эришмоқ учун йигитллик чоғида харакат қилиш зарур. Зеро пайти келиб ўзинг қўйган нуқталарга хомуш термулиб хотираларга берилишингга тўғри келади”.блоcкқуоте>
Савол: ўзинг қўйган нуқталар деб нимага шама қилинган?
Ҳазрат Навоий ҳассани умр йўлига нуқталар қўювчи восита деб таърифляганлар.
53. Энг биринчи унинг ёруғлиги кўринади, сўнг овози эшитилади, сўнг шамолини ҳис қиласиз, ана ундан кейингина ўзи кириб келади. Гап нима ҳақида кетмоқда?
Метронинг бекатга кириб келиши.
54. Машхур саййох Жеймс Кук Таити ва Янги Зеландия оролларига иккинчи бор ташриф буюрганида ўзи билан қўй ва чўчкалар олиб боради. 2 та максади бор эди: биринчиси оролликлар турмуш фаровонлигини ошириш, иккинчисини сиз ўйлаб кўринг.
Саёҳатчи биринчи бор келганда оролликлар бир-бирларини гўштини ейишаётганини гувоҳи бўлади. Унинг иккинчи мақсади оролликларни қўй гўштини ейишга ўргатиб одамларни эзгуликка бошламоқчи бўлган.
55. Қисқа савол: Корейс тилига пойтахт сўзини таржима қилинг.
Сеул
56. ХИИИ асрда бу нарсага эҳтиёж сезила бошлаган. ХИИ-ХИИИ асрларда университетларнинг кўпайганлигини бунга сабаб сифатида келтириш мумкин. Ўша вақтгача уни ҳеч ким билмаган. Савол: у нима?
Кўзойнак
57. Осон савол: Бир кишининг 7 та қизи бор. Қизларнинг ҳар бирини биттадан акаси бор. Савол: у кишининг нечта фарзанди бор?
У кишининг 8 та фарзанди бор. Каттаси ўғил 7 та қизга ака бўлади.
58. Ҳиндистонда сигирни муқаддас жонзот деб эҳтиром кўрсатишади. Улар масофани ўлчашда ҳам сигирдан фойдаланишар экан. Савол: ҳиндлар масофани ўлчашда сигирдан қандай қилиб фойдаланиши мумкин?
Ҳиндлар учун Сигирни овози етадиган жой 1 “Му” га тенг экан.
59. Осон савол: Қайси қушнинг кўзлари миясидан каттароқ бўлади?
Туяқуш
60. Математик топишмоқ: пастда турган бир ғоз осмонда учиб кетаётган ғозларга қараб “Ҳоой юз ғозлар, мени ҳам олиб кетинглар!” – дебди. Шунда осмондаги ғозлар “Биз 100 та эмасмиз, бизга бизча, бизнинг ярмимизча, ярмимизни ярмича кейин сен қўшилсанг 100 та бўламиз” – дейишибди Осмондаги ғозлар нечта?
Осмонда 36 та ғоз бўлган. 36+36+18+9+1 =100
61. Севимли шоир Эркин Воҳидов уларни шундай таърифляган:
<блоcкқуоте>Уларда режа бор, иш бор, ғайрат бор,
Улар ҳордиқ кун қилмаслар талаб.
Душанба бошлари оғримас наҳот?
Кечикиб келмаслар ишга эрталаб!блоcкқуоте>
Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов улар деганданимани таърифляган?
Ушбу шеърнинг номи “Темиртан” эди, улар деб роботлар таърифланган.
62. Қизиқарли савол: Яқинда ғарб матбуотида дунёдаги энг ёқимсиз буделниклар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйҳатда 5- ўринни олган буделникни ўчириш учун сиз кроссворд ечишингизга тўғри келади. 4- ўриндагиси эса эрталаб сизни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан уйғотади. 3- ўрин мозайка буделнигига насиб қилди. Товуқ шаклидаги буделник 2- ўринни олган бўлиб, у эрталаб бир нечта тухум туғади. Тухумларни йиғиб жойига қўймагунингизча товуқнинг овози ўчмайди. 1- ўринни олган буделник ишга тушганидан сўнг уни ўчириш учун анча ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Аслида уни ўчириш унчалик қийин иш эмас, битта тугмани босиш кифоя, лекин бу тугмани босишдан олдин сиз бошқа бир ишни қилишингиз талаб қилинади. Сиз буделникни ўчириш учун нима қилишингиз керак?
Буделникни қидириб топпиш керак. Чунки, у ишга тушиши билан қочиб кетиб беркиниб олади.
63. Кембридж университети математика ўқитувчиси энг аълочи талабага бир иши учун ёғоч қошиқ берар эди. Айтингчи, қандай иши учун шундай қиларди?
Паст баҳо олса уялтириш учун ёғоч қошиқ берарди.
— 64. Қизиқарли бошқотирма. Иккита бир хил стакан. Уларнинг бирида сут, иккинчисида кофе. Уларнинг миқдори бир хил. Биринчи стакандан 1 қошиқ сут олиб иккинчи стаканга солинди ва аралаштирилди, кейин иккинчи стакандаги сут аралашган кофедан бир қошиқ олиб сут солинган стаканга қуйилди ва аралаштирилди. Савол: сутда кофе кўпми, кофеда сут?
Ҳар иккисида ҳам миқдор тенг.
65. География фанидан савол: Уганда, Эквадор, Колумбия, Индонезия, Сомали, Кеня, Бразилия, Конго. Бу давлатларни бир нарса бирлаштириб туради. У нима?
Бу мамлакатлар экваторда жойлашган.
66. Кулгили савол: Туяга қушнинг тухумини бостирса нима бўлади?
Исроф бўлади.
67. Юлий Сезар ғанимлар ўқий олмаслиги учун маҳфий мактубларини махсус шрифт билан ёзар эди. Мана махсус шрифтда ёзилган сўзга намуна: нблубд. Шрифтни тушунганлар бу сўзни мактаб деб ўқишган. Намунага диққат билан қараб айтингчи, маҳфий шрифтнинг қоидаси нима эди?
Ушбу маҳфий шрифтнинг қоидаси сўз ёзишда ҳар бир ҳарфнинг ўзини эмас, ўзидан кейин келадиган ҳарфни ёзиш эди.
— 68. Топишмоқ: Денгиз ҳам эмас, ер ҳам эмас. Унда кема ҳам сузмайди, одам ҳам юрмайди.
Ботқоқлик
69. Бир подшо у билан суҳбатга келган кишиларни тахт олдидаги шернинг очиқ оғзига қараб гапиришни талаб қилган. Мантиқий ўйлаб айтингчи, шоҳ нега шундай йўл тутган?
Шоҳнинг қулоғИ оғир бўлган. Шер унга рупор вазифасини бажарган.
70. У қуш ўз қанотлари ёрдамида сув тагида суза олади. Тезлиги эса 10 м/с. Энг қизиғИ, у қуш шунча тез сузса ҳам уча олмайди. Бу қайси қуш?
Пингвин
71. Нуротада бу нарса жуда ҳам кўп. Бу нарсага қуйидагича номлар ҳам қўйилган: Мастак, Зули, Зулфиқор, Мозор, Бегли, Тайла, Мастон. Нуротадаги бу номлар нима нарсага қўйилган?
Булоқларга
72. Оддий савол: Ниманинг 5 та бармоғИ бор, тирноқлари йўқ?
Қўлқоп
73. Шерлок Холмс ва Доктор Ватсон Лондоннинг бир чеккасидаги қаҳвахонага киришади, чеккадаги стулга бориб ўтиришади. Холмс қаҳвахона хўжайинига “Илгари қаҳвахонангизда тўс-тўполонлар бўлиб турармиди?” – деб сўрайди. Хўжайин оғзи очилиб буни қаердан билдингиз деб сўрайди. Холмс буни қаердан билган эди?
Холмс ўтирган стулини сурмоқчи бўлганда уни полга қотириб ташланганини билгач, кўп тўполонларда стуллари синишидан тўйган хўжайиннинг стулларни ерга қотириб ташлаганини фаҳмлайди.
74. Кулоллар каттта-катта хумчалар ясаганда оғиз қисмини қалинроқ, туб қисмини юпқароқ қилиб тайёрлашади. Савол: нега туб қисми юпқароқ қилинади?
Хумчалар оловда кўп тобланади, оғиз қисми ёрилиб кетмаслиги учун қалинроқ қилинади.
— 75. Математик бошқотирма. Қирғоққа 2 ёш бола ва 1 катта одам келишди. Улар дарёнинг у бетига ўтибшлари керак. Қирғоқда 1 та қайиқ бўлиб у 2 ёш болани ёки 1 одамни кўтара олади холос. Улар ўйлаб кўриб бунинг ечимини топишди. Сиз ҳам ечим излаб кўринг.
Дастлаб 2 ёш бола ўтади, улардан бири ортига қайтади, кейин катта одам ўтади, у ердаги 1 ёш бола қайтиб келиб шериги билан яна ўтади.
76. Вена опера театри кийим топширадиган хонада сизга узоқни яхши кўрсатадиган восита ва бепул хапдори (таблетка) таклиф этишади. Савол: хапдори нима вазифани бажаради?
Опера театри тинч ва ортиқча овозсиз ташкил этилади. Хапдори йўтал тутганда олдини олиш, кишини тинчлантириш учун керак бўлади.
77. Уммон давлатида аёлларга машина миниш ҳуқуқи бир шар билан рухсат берилган. Бу қандай шарт?
Йўловчи сифатида фақат аёл кишини олиш керак.
78. Юнон файласуфи Диоген “Агар бўйсунмас, тўполончи қулим бўлса уни жазолаб Колизейга олиб бориб ўтирмасдим.” Деган. Савол: файласуф тўполончи қул ҳовурини босиб олиш учун қаерга жўнатишни айтган бўлиши мумкин?
Олимпия ўйинларига
79. Қизиқарли савол: Унинг ўрнида Сулаймон оролларида одамнинг бош суяги, Санта Крус оролларида қуш патларидан ясалган 10 м. лик тасма, Тинч океанидаги баъзи оролларда 100 йил олдин диаметриc 4 м. лик бўлган тошлар ишлатилган. Савол: унинг ўрнида биз ҳозир нима ишлатамиз?
Пул
80. Тарих бўйича савол: Буюк саркарда Искандар Зулқарнайннинг қўшинлари орасида махсус 700 кишилик сараланган жангчилари бор эди. Уларнинг бир хислати туфайли рақиб қўшинлари улар билан жанг қилишга қийналишар эди. Савол: сараланган жангчиларнинг қандай хислати бор эди?
Улар чапақай эди.
81. У дунёда 3096 та. Ҳар йили уларнинг 14 таси йўқолибкетмоқда. Савол: у нима?
Тил
82. Шундай бир нарса борки у дастлаб қўшиқ куйлаб, сўнгра кўзёш тўкади. Бу нима?
Самовар
83. Тайланд қонунларига кўра пул ва тангаларни оёқ билан босиш мумкин эмас. Бундай ишни қилган шахсларга жарима солинади. Бу қонун ўзига хос маънога эга. Савол: нима учун бундай қонун чиқарилган?
Чунки, бу давлат пул бирликларида Тайланд қироли акс эттирилган ва уни босиш ҳурмацизлик белгиси сифатида қаралган.
84. Қисқа савол: Ниманинг 40 қулочи 1 грамга тенг?
Ип
85. Бир йигит бор экан. У камбағал бўлиб унинг фарзанди йўқ экан.Бу ҳам етмагандек отасининг кўзлари ожиз экан. Кунларнинг бирида унга фаришта учрабди ва биттагина тилагингни амалгам ошираман дебди. Йигит битта тилак билан уччала орзусига ҳам етибди. Савол: у қандай тилак айтган?
Дадам ўғлимнинг тилла тангалар ўйнаб ўтирганини кўрсинлар.
86. Унинг қора, яшил, сариқ, қизил турлари мавжуд. У деярли ҳар бир ҳонадонда бор. Ўзбекистонда уни қора ва яшил турларини кўп истеъмол қилишади. Савол: у нима?
Чой
87. Денгизда кемалар бир-бирига кўринганда қўл силкитиб саломлашгандай бўлишар экан. Баъзи кемаларда матрослар арқон кўрсатишар экан. Савол: арқон кўрсатиш билан нима демоқчи бўлишади?
Арқон кўрсатиб шатакка олайми дегандек ҳазиллашар эканлар.
88. Дунёда ўқитиладиган фанлар кўп. Ҳар бир фан ўз маъносига эга. Қайси фан “Доноликни севаман” маъносини билдиради?
Философия — Фалсафа
89. Бу пойтахт шаҳарга ўша давлатнинг 1- президентининг номи берилган. Бу қайси шаҳар?
АҚШ пойтахти Вашингтон
90. АҚШ давлатининг Хитой республикасига сотадиган маҳсулотлари орасида у 3- ўринда турар экан. Бу АҚШга бир йилда 1 миллиард 300 миллион доллар фойда келтирар экан. Савол: қандай маҳсулот (уни маҳсулот дейиш ҳам мушкул) ҳақида гап кетяпти?
Маиший чиқинди, яъни ахлат
91. Антиқа савол: Яхудийлар фикрича, ўғил бола туғилса тинчлик қарор топади. Қиз бола туғилсачи?
Ҳеч нарса ўзгармайди.
92. Ер юзида шундай таржимон борки, у хоҳлаган тилда гапиринг, у гапингизни таржима қилиб тилингизда жавоб қайтара олади. Мантиқий ўйлаб кўринг, қандай таржимон сўралмоқда?
Акс-садо
93. Ўзбекистон, Уругвай, БАА, АҚШ, Украина, Уганда. Бу давлатларни инглиз тилини ишлатган ҳолда боғлиқлигини аниқланг.
Бу давлат номлари инглиз тилида бир хил У ҳарфи билан бошланади.
94. Қайси қизнинг отаси йўқ, онаси йўқ – бобоси бор?
Қорқиз
95. Одатда одамнинг юраги 1 та бўлади. Мантиқан ўйлаб айтингчи, қандай одамда юрак 2 та бўлади?
Ҳомиладораёлларда.
96. Болаларга мос савол: Ғорда қароқчилар қароргоҳи бор эди. У ерга кириш учун маҳфий паролни айтиш керак эди. 1 қароқчи келганда қўриқчи унга 1 деди, қароқчи 3 деб айтди ва ичкарига ўтиб кетди. Бошқа бир қароқчи келганда қўриқчи унга 2 деди ва у 4 деб жавоб берди, у ҳам тўғри айтгани учун ўтказиб юборилди. Бошқа бир қўриқчига 7 рақами берилди у эса 5 деб жавоб айтди. Унинг жавоби ҳам тўғри эди. Ўйлаб кўриб айтингчи, 1-3, 2-4, 5-3 рақамлари қандай мантиқ асосида тузилган?
Рақамдаги ҳарфлар нечта бўлса шуни тўғри айтган киши тўғри жавоб берган бўлар эди. Бир – 3 та ҳарф, тўрт – 4 та ҳарф, ети – 5 та ҳарф.
97. Бошланғич синф ўқувчиси бу вазифани беш дақиқада, юқори синф ўқувчиси ўн беш дақиқада, олийгоҳ талабаси олтмиш дақиқада ечади, олим эса ечолмайди. Мана ўша вазифа: “БИУТБОЕСТЎ” нимани билдиради?
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10
98. Бир кема ҳалокатга учраб биргина эркак киши омон қолибди. Тўлқинлар уни фақат аёллар яшайдиган оролга элтиб ташлабди. Эркак ҳушига келганда аёллар уни қурбонлик қилиш учун тайёрланишаётган экан. Улар эркакка сўнгги сўзларини айтишини таклиф қилишибди. У сўнгги сўзларини айтгач аёллар уни ўлдириш ўрнига қайиқ ясаб, озиқ-овқатлар билан таъминлаб қўйиб юборишибди. Қизиқ, эркак нима деган?
Мени орангиздаги энг хунук аёл ўлдирсин деган.
99. Қаерда от устидан от сакраб ўтишини кўриш мумкин?
Шахмат ўйинида
100. Бир вақтнинг ўзида 2 уй ёнмоқда, бири бдавлат кишиники, иккинчиси камбағал кишиники. Қайси уйни полиция биринчи бўлиб ўчиришга шошилади?
Полиция ўт ўчириш билан шуғулланмайди.
Ҳозирча шулар. Сайтни тез-тез кузатиб туринг. Яқин кунларда расм кўринишидаги мантиқий саволлар эълон қиламан. Азиз дўстим, сизда ҳам янги мантиқий ва қизиқарли саволлар бор бўлса шу ерга ёзиб қолдиришингиз мумкин, жавобини кўпчиликлашиб бирга топамиз.
Манба: Baxtiyor.uz