Муваффақият, ҳаёт фалсафаси ва пул

Ҳаёт фалсафаси ва пул топиш омиллари

Муваффақият сари интилар экансиз, бунинг учун фикрлаш тарзи, ҳаёт фалсафаси ва пул ҳақида баъзи билимларга эга бўлишингиз лозим.

Муваффақият нима?

Нега бир инсонлар бошқаларига нисбатан кўпроқ муваффақиятларга эришадилар? Нега бир хил одамлар тезлик билан юқори мансабларга эришадилар ва бошқаларга нисбатан кўпроқ пул ишлай оладилар? Нима сабабдан бир хил инсонлар ўзларини ўтга ва чўққа урадилару, бирор бир натижага эриша олмай, бахциз, омадсиз ва иложсиз бўлиб юрадилар? Нима учун кўпчилик инсонлар омадлари юришмагач, бўйинларини ҳам қилиб, чорасиз қоладилар? Бошқача қилиб айтганда – нега бир одамлар бошқаларига нисбатан омадлироқлар? Агар бу турли хил одамларни бир-бирига солиштириб кўрилса, улар ташқи томондан бир-бирларидан ҳеч қандай жиҳатлари билан фарқланмайдилар – барчасининг ақли-хуши жойида, икки қўли ва икки оёғи бор, кўринишлари ҳам рисоладагидай! Лекин уларнинг ҳаёти ва турмуш тарси яхшилаб, диққат билан ўрганилса, бир қанча сабаб ва оқибатлар занжирини топиш мумкинки, худди шу сабаблар қандайдир қонуниятларга кўра муваффақиятга эиршишни таъминлаб берар экан. Муваффақиятга эришишнинг бу қонуниятини биринчи бўлиб грек олими Аристотел аниқлаган ва у реал ҳаёт қонунлар воситасида бошқарилишини таъкидлаган. Унинг айтишича, реал дунёдаги ҳар бир воқеа-ходисалар бирор бир сабабга кўра рўй беради ва у бизнинг уни билиш ёки билмаслигимизга умуман боғлиқ эмас. Агар бу қонунни тадбиркорликка тадбиқ эцак, у ҳолда бойлик, бахт, ривожланиш ва муваффақиятга эришиш конкрет сабаблар ва хатти-ҳаракатларга боғлиқлигини кўрамиз. Кўчилик холларда муваффақият, омад ҳам, бахтнинг кулиб боқиши ҳам қандайдир ажойибот ҳам эмас.

Муваффақият учун фикрлаш тарзининг аҳамияти

Муваффақиятга эришиш яхши ёки ёмон, ижобий ёки салбий сабаблар оқибатида юзага келади. Механикада эса бу қонун Нъютоннинг учинши қонуни орқали ифодаланган: “Ҳар қандай куч ўзига тенг ва қарама- қарши йўналган кучга эга бўлади”. Биз учун эса сабаб-оқибат универсал қонунини қуйидагича ифодалаш мумкин: “Фикр – сабаб, ҳаётдаги шарт-шароитлар эса – оқибатдир”. Демак, биз фикрнинг яратувчанлигини тан оламиз ва унинг ҳаётимиздаги энг асосий яратувчан фактор ёки куч деб хисоблаймиз. Агар биз ўзимизнинг фикрлаш тарзимиз билан ўз шахсий дунёимизни ярата олсак, демак, ҳаётда дуч келинаётган воқеа-ходисалар ва инсонларга бўлган муносабат ҳам шунга мос равишда ўзгаради. Демак, агар сиз ўз фикрлаш тарзингизни ўзгартирсангиз, у холда сиз ўз турмуш тарзингизни ҳам кескин ўзгартира оласиз. Шахсий ҳаётда ва бизнесда муваффақиятга эришиш принципи қуйидаги оддий жумла орқали аниқланади: “Сизнинг келажагингиз нима тўгрисида кўпроқ ўйлашингиз билан аниқланади”. Сизнинг ҳаёт тарзингизни ташқи муҳит эмас, балки ички дунёингиз аниқлаб беради ва яратади. Бу қонунни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ўз ҳаётингизнинг асосий ташкил этувчиларини – оилавий муносабатларингизни, соғлигингизни, ишингизни, молиявий аҳволингизни яҳшилаб ўрганинг ва улар орасидаги сабаб-оқибат боғланишларини яҳшилаб ўрганиб чиқинг. Сўнгра улар билан сизнинг фикрлашингиз, сўлашингиз, хис қилишингиз, ишингиз ва эришилаётган натижалар орасидаги сабаб-оқибат боғланишаларини топишга ҳаракат қилиб кўринг. Ундан сўнг тамомила хаққоний равишда сиз ўзингиз яшаётган дунёда қандай аҳамиятга эга эканлигингизни таҳлил қилиб кўринг. Ҳаётингизнинг бирор бир жиҳатини яхши томонга ўзгартириш учун ўз фикрлаш тарзингизга қандай ўзгартиришлар киритишингиз мумкинлиги хақида ўйлаб кўринг.

Ҳаёт фалсафаси ва пул

энди ҳаёт фалсафаси хақида бироз тўхталиб ўтамиз. Ҳаёт – бамисоли қўлимиздаги беш бармоқ кабидир десак, у холда қуйидаги ўхшатушлар ўринли бўлиши мумкин:

  • Бош бармоқ – соғлиқ.
  • Кўрсаткич бармоқ — иш.
  • Ўрта бармоқ – атрофдагилар билан мулоқот.
  • Номсиз бармоқ – ҳаёт мазмуни.
  • Жимжилоқ – моддий аҳвол

Масалан, жимжилоғингиз оғриб қолса: “Майли, қолган тўрт бармоғим соғ-ку” деб юравермайсиз–ку. Бутун қўлингиз, бутун танангиз оғрийди. Худди шундай, пулингиз кам бўлса, бундан ҳаётингизнинг бошқа жабҳаларига ҳам зиён етади. Сифатли тиббий ёрдам ололмайсиз, севимли машғулотингиз билан шуғулланолмайсиз, охир-оқибат, шахс сифатида ривожланолмайсиз. Айнан пул етишмаслиги одамларга ўзлари истагандек яшаш имконини бермайди. Қашшоқликдан қандай қутилиш мумкин? Бойлик жамғаришни ким ўргатади? Албатта мактаб ёки университет эмас. Тасаввур қилинг-а, бирор домла сиздан: “Қандай қилиб қисқа вақт ичида миллион доллар топиш мумкин?” — деб сўраши мумкин? Ёқ, биздан фақат аллақандай кимёвий формулалар ёки фалсафий постулатларни сўрашади. Биз буюк даҳоларнинг исмлари ва яшаган даврларини ёддан биламиз. Қайси жанг қачон, қаерда бўлгани ва қандай натижа билан тугаганини кўзимизни юмиб айтиб берамиз. Аммо ҳеч ким ёшларга қандай қилиб пул топиш, моддий мустақилликка эришиш, капитал жамғариш ҳақида сабоқ бермайди. Худди биз ўша формулаларсиз яшай олмаймизу, пулсиз яшайверамиз. Худди пул топиш деган ташвишнинг ўзи ёқ, пул ҳеч кимга керак эмас. Бугун ҳатто жинсий тарбия ҳақида ҳам пул топишдан кўра кўпроқ гапирилаяпти. Бу тарбияга қаршилигимиз ёқ, албатта. Аммо юқорида келтирилган беш бармоқ фалсафасини эсланг. Пул топиш, топганда ҳам товламачилик қилмай, қонунни бузмай ҳалол топиш ва бойиб кетиш ҳақида ёш авлодга тинмай сабоқ бериш керак. Ўшандагина биз сабрсизлик билан кутаётган БУЮК КЕЛАЖАК келади!

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: