Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

1 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул бошланади. Бу йил 14та вилоятда 14та юридик техникумга 3та йўналишда қабул бўлади.

Бу ҳақда вазирлик маълум қилди.
Қайд этилишича, техникумларга жами 3 180 киши олинади. Шундан 1 950 қабул кундузги, 1 230та қабул эса сиртқи таълим учун бўлади.
2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) амалга оширилади.
Бунда ҳужжатлар давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди
Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди
Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди
Юридик техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz