Эгар ва отга миниш ҳақида топишмоқлар

Эгар ва отга миниш ҳақида топишмоқлар

Эгар ва отга миниш ҳақида сара топишмоқлар жавоби билан.

1. Отдан баланд,
Итдан паст.

Топишмоқнинг жавоби

(Эгар)

2. Бўйи паст,        
Отдан тушмас,        
Пиёда юрмас.        

Топишмоқнинг жавоби

(Эгар)

3. Узун эдим кесдилар,        
Йўғон эдим йўндилар,        
Ишга лойиқ қилдилар.        

Топишмоқнинг жавоби

(Эгар)

4. Том устида сандиқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Эгар)

5. Тепдим,        
Теракка чиқдим.        

Топишмоқнинг жавоби

(Отга    миниш)

6. Тап-тап этиб томга чиқдим.

Топишмоқнинг жавоби

(Отга миниш)

7. Тепдим тешик,
Миндим бешик,
Олдим ажриқ,
Кейним тўқай.

Топишмоқнинг жавоби

(Узанги, эгар, от ели, думи)

8. Тўрт ой, йигирма тўрт юлдузни
Самарқанд кета туриб саман отда кўрдим.

Топишмоқнинг жавоби

(От тақаси, михлари)

9. Этти тешик,
Бир картиқ.

Топишмоқнинг жавоби

(От хомути)

10. Қирқ қулоғи,
Икки оғзи бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Хуржун)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz