Қурол-яроқ ҳақида топишмоқлар

Қурол-яроқ ҳақида топишмоқлар

Турли қурол-яроқлар ҳақида топишмоқлар жавоби билан. Сара топишмоқлар тўплами.

1. Болта урдим,
Бадахшон кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Милтиқ ўқи)

2. Оқ кучугим анг этди,
Товуши Қўқонга етди.
Топишмоқнинг жавоби

(Милтиқ ўқи)

3. Оғизгинаси ўймоқдай,
Бақиргани тойлоқдай.
Топишмоқнинг жавоби

(Милтиқ ўқи)

4. Қора биям қалт этди,
Қобиргаси ялт этди.
Топишмоқнинг жавоби

(Қилич)

5. Тумшуғи узун,
Тоғни тешар.
Топишмоқнинг жавоби

(Милтиқ)

6. Ялт-ялт этар,
Ямлаб кетар.
Топишмоқнинг жавоби

(Ўқ)

7. Зинг этди, зинграб кетди,
Оқ қуврайнинг бошини чалиб
Ўтди, кўрдингми?
Топишмоқнинг жавоби

(Ўқ)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz