Ўқишга онлайн ҳужжат топшириш бошланди, тартиби қандай?

Ўқишга онлайн ҳужжат топшириш бошланди, тартиби қандай

2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

✅ Бунда абитуриентлар:
🔸 телефон рақамини авторизасиядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.
❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.
⏰ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июл куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz