Ҳаётда нима хоҳлашингизни билмайсизми? Унда албатта ўқинг!

Ҳаётда нима хоҳлайсиз?

Ушбу қўлланма анчадан бери ёки яқин кунлардан бошлаб ўз-ўзини ва яқинларини тушкунлик кайфиятидаги “Мен ҳаётдан нима хохлашимни билмайман!” деган нола билан қийнаб юрганларга мўлжалланган.

Демак Сиз ҳаётдан нима хохлашингизни билмайсиз? Буни аниқлашни, бу саволингизга кимдир жавоб беришини истайсиз, шундайми? Унда яхшилаб эшитиб олинг: Мен ҳам Сиз нима хохлашингизни билмайман! -)
Ота-онангиз ҳам, ака-укаларингиз ҳам, Ер юзидаги ҳеч бир инсон Сиз нима хохлашингизни билмайди! Шунинг учун уларни бу савол билан қийнаманг, барибир тўғри жавоб ололмайсиз. Чунки уларнинг танаси бошқа, улар Сизга ўхшаган эмас, худдики Сиз ҳам уларга ўхшамагандек.
Ҳеч ким Сиз учун ҳис эта олмайди! Буни билиш учун ўзингизга ҳеч кимга билдирмасдан игна санчиб кўришингиз мумкин. Бунинг натижасидаги рўй берадиган оғриқни Сиздан бошқа ҳеч ким сезмайди -)
Агар англаб етган бўлсангиз иш чатоқ, кимдир келиб сизга нима хохлашингизни айтиб беролмаслиги маълум бўлди. Энди барчаси ўзингизга қолди.
Билмасангиз билиб қўйинг: Сиз нимани хохлашингизни англаб етибсиз! Табриклайман! Нимани хохлашини ҳақиқий билмайдиганлар бу саволни ҳали ҳеч кимга, беришмаган бўлишади. ҳаттоки ўзига ҳам
Тушунтириб ўтаман! Сиз билим нима эканлигини, у инсонда бўлишини биласизми? Билмасликни билиш эканлигиничи? қачон пайдо
ҳам билим. Яъни, Сиз ўз – ўзидан бирор нарсани билмайсиз. Бир нарсани билиш учун унинг тескарисини (Акс ҳолда билим мавжуд бўлмайди) ҳам билиш керак.
Оқни билиш қорани билиш билан бирга мавжуд.
Қорани билмасдан туриб оқни била олмайсиз. Яхшиликни билмай туриб ёмонликни англай олмайсиз. Бирор нарсани қиммат дейишдан олдин, Сиз қаердадир арзон нархда кўрган бўлишингиз керакку, ахир! Демак, ҳурматли “билмасвойлар!”, Сиз нимани хохлашингизни жуда яхши биласиз. Акс ҳолда нимани билмаслигингиздан нолиб, арзи ҳол қилиб юрган бўлмасдингиз.
“Хўш, унда нега мен нима хохлашимни тушуниб етмаяпман? Нега нима хохлаётганим тасаввуримга келмаяпти?” — деб сўрашингиз мумкин. Кечирасиз-у энди мен савол бераман, Сиз эса жавоб берасиз. Сиз ҳам бир тер тўкинг, тайёрга айёргинам! Демак бошладик! Агар ҳақиқатдан ҳам нимани хохлашингизни билишни чин дилдан истаётган бўлсангиз, албатта, Бу саволга юзаки жавоб берманг. Бу Сиз учун кўп нарсаларни ойдинлаштириб берувчи савол.
Нималарга қараб “Нимани хохлашимни билмайман” деб ўйлай бошладингиз? Ёзинг, эринмасдан батафсил ёзинг. Кейинги тушунтиришларни савол жавоб тариқасидаги сценарий бўйича олиб борамиз. Буни “Маслаҳатчи” ва “Билмасвой” нинг суҳбати тарзида келтирамиз.
Билмасвой:
— Мен ҳаётда нимани хохлашимни билмайман! Менга ёрдам бера оласизми?
Маслаҳатчи:
— буни билишнинг Сизга нима кераги бор?
Билмасвой:
— ахир мен ҳам одамларга ўхшаб яшагим келади?
Маслаҳатчи:
— хўш, одамлар қандай яшар экан?
Билмасвой:
— уларнинг ўзи яхши кўрадиган иши бор. Ҳаётда кўп нарсага эришишган.
Маслаҳатчи:
— Сизга ўз ишингиз ёқмайдими?
Билмасвой:
— йўқ.
Маслаҳатчи:
— нимаси ёқмайди?
Билмасвой:
— маоши жуда кам, иши кўп.
Маслаҳатчи:
— Сиз маошингиз қанча бўлишини хохлардингиз?
Билмасвой:
— маош яхши яшашга етиши керак.
Маслаҳатчи:
— қанча маош Сизнингча яхши яшашга етарли бўларди?
Билмасвой:
— билмасам. Ўйлаб кўрмаган эканман.
Маслаҳатчи:
— ўйлаб кўрингчи. Керак бўлса ҳисоблаб чиқинг.
Билмасвой:
— Хўп. Лекин бунга вақт керак.
Маслаҳатчи:
— яхши, ҳали кейинроқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб менга айтарсиз. Хозирча тахминий миқдорни оламиз. Масалан ойига 10 000 000 сўм. Қандай, бўладими?
Билмасвой:
— ойига 10 000 000 сўм бўлса ёмон бўлмасди.
Маслаҳатчи:
— ёмон бўлмасдими ёки яхши бўлардими?
Билмасвой:
— яхши бўларди.
Маслаҳатчи:
— демак Сизга ойлик маоши камида 10 000 000 сўм бўлган иш керак, шундайми?
Билмасвой:
— ҳа!
Маслаҳатчи:
— ойлик шунча бўлса етарлими? фарқи йўқми?
Билмасвой:
Қандай иш бўлишининг фарқи бор. Мен жисмоний меҳнатни ёқтирмайман. Менга ақлни ишлатадиган иш керак.
Маслаҳатчи:
— Сиз бундай маош учун суткасига 15 — 18 соат ишлашга рози бўлармидингиз?
Билмасвой:
— йўқ. Ахир шахсий ҳаётга ҳам вақт керакку?!
Маслаҳатчи:
— ишингиз қанча вақтингизни олса, Сиз учун нормал ҳисобланади?
Билмасвой:
— иш учун кунига 3-4 соат сарфласам, қолган вақтимни оилам билан ўтказиш мен учун яхши ҳисобланади.
Маслаҳатчи:
— демак Сизга кунига 3-4 соат вақтингизни оладиган, маоши камида 10000000 сўм бўлган, ақлий меҳнатни талаб қиладиган иш керак, шундайми?
Билмасвой:
— ҳа!
Маслаҳатчи:
— ақлий меҳнат деганда Сиз нималарни назарда тутяпсиз?
Билмасвой:
— мен бунда ҳисоб-китобни эмас, балки нималарнидир яратишни назарда тутяпман.
Маслаҳатчи:
— масалан?
Билмасвой:
— масалан, инсонларга фойдаси тегадиган бирор дастурми ёки сайтми яратиш.
Маслаҳатчи:
— бу иш Сизга нимаси билан қизиқ?
Билмасвой:
— бунда ижод қилиш учун эркинлик катта. Янги ғояларни жуда тез жорий қилиш мумкин.
Маслаҳатчи:
— Табриклайман! Сиз ҳозиргина нима хохлашингизни тарифлаб бердингиз. Яъни, Сиз инсонлар учун фойдали бўлган веб-сайт ёки дастурлар яратишни, бунга кунига 3-4 соат вақт сарфлашни, маошингиз ойига камида 10 000 000 сўм бўлишини хохлар экансиз. Фақат бу сумма тахминий эканлигини, уни аниқ ҳисоб-китоб қилиб менга юборишга ваъда қилганингизни унутманг!
Худди шу каби саволларни оила, соғлик, муносабатлар борасида ҳам давом эттириб бориш мумкин. Натижада ҳаётдан нима хохлашингиз яққол намоён бўла бошлайди.
Бунда ҳаммаси жуда оддий. Сиз нимани хохламаётган бўлсангиз демак унинг аксини хохлайсиз. Яъни маошингиз камлиги сизга ёқмаётган бўлса, демак маошингиз кўп бўлишини истаётган бўласиз.
Агар Сиз нимага қизиқишингизни билмаётган бўлсангиз, унда қуйидагича йўл тутинг. Ҳозирги ишингизда Сизни нималар қониқтирмаётганини ёзиб чиқинг. Сўнг буларни тескарисига ўгиринг. Шунда ўз
Қизиқишларингизни қаердан излаш кераклиги ҳақида аниқ йўналиш пайдо бўлади.
Агар ҳозирда Сиз ҳеч қаерда ишлмаётган бўлсангиз, унда исталган бир ишга киринг. Натижада бу янги ишингиздаги нималирдир Сизга ёқа бошлайди ёки умуман ёқмайди. Шунда сиз учун ҳаммаси аён бўлади қолади. Нималар ёқмаётган бўлса, демак унинг тескариси албатта ёқади. Ахир “ёқмайди”нинг тескариси “ёқади” бўлади-ку! Саволларни қанчалик аниқ қўйсангиз, қизиқишларингизни топиш шунчалик тез бўлади.
Ҳаётдан нима исташингизни билмаётган бўлсангиз, демак ҳаётдан нима истамаслигингизни ёзинг. Шунда уларга қараб нима хохлаётганингиз аён бўлади.
Шуни ўзингиз учун аниқ билиб олингки, Сиз бирор нарсани англаётганда унинг жуфти билан бирга англаб етасиз. Бошқача бўлиши мумкин эмас.
Бирор нарсанинг қаттиқлигини билиш учун, Сизда юмшоқлик ҳақида билим бўлиши керак. Катта нарсани англаш учун кичикни билиш керак. Билмасликни англаб етиш учун билиш керак.
Кўп нарсани билмаслигингизни қанчалик чуқур англаб етсангиз, кўп нарсани биламан деганлардан шунча кўп билган бўласиз.
Демак Сизда нимани хохлаётганингизни, нимага қизиқишингиз борлигини аниқлаб олиш учун тайёр қўлланма бор.
1. Сизнинг нима хохлашингизни, нимага қизиқишингизни фақат ва фақат Сиз биласиз. Бошқа буни Сиздан сўрамасдан ҳеч ким аниқлай олмайди.
2. Агар Сиз “нимага қизиқишимни билмайман” деб ўйлай бошлаган экансиз, демак Сиз нимага қизиқишингизни англай бошлабсиз. Акс ҳолда бундай фикр хаёлингизга ҳам келмасди.
3. Эндиги вазифа керакли саволлар ёрдамида нимага қизиқишингизни ойдинлаштириб олишдан иборат, холос. Бу борада бир оз ёқимли Ҳаракат қилишдан эринмасангиз бўлгани.
Бунда муҳими саволларни тўғри аниқ ва конкрет жиҳатни ифода этсин.
Масалан:
“Менга ҳозирги ишим ёқмайди, қандай ишга ўтсам экан?” деган савол Сизни анча қийнаб қўяди. Сабаби бу саволда мавҳумликлар жуда кўп. Чунки бунда ишнинг нимаси ёқмаслиги, янги ишингизда нималар бўлишини исташингиз номаълум. Ундан кўра “Менга ҳозирги ишимдаги нималар ёқмайди? (маошми, мен бажараётган ишларми, иш вақтининг кўплигими, жамоадаги одамларми, бошлиқми)” мазмунидаги савол фойдали. Чунки, бу конкрет жиҳатларни аниқлаштириб олишга қаратилган. Натижада Сиз бўлажак ишингизда нималар бор бўлишини истаётганингизни аниқ билиб оласиз. Ахир айтишади-ку масалани тўғри қўйиш, унинг ярмини қилишга тенг деб. Шунинг учун ҳам Сиз саволларни тўғри қўйинг.

Масалан каналимиз аъзоларидан бири менга ёзди:
Мен одамларга ёрдами тегадиган қуйидагича иш қилишни хохлайман, лекин бу қандай иш эканлигини хаёлимга ҳам келтира олмаяпман!
Буни аниқлаштириб олиши учун у ўзига қуйидаги саволларни бериши керак бўлади:
1. Одамлар деганда кимларни назарда тутяпсиз? (эркаклар, аёллар, ёшлар, катталар, қариялар, талабалар, ўқувчилар)
2. Қайси мамлакатдаги одамларга ёрдам беришни истаяпсиз? (Ўзбекистон, Россия, Америка … ).
3. Уларга конкрет қайси масалаларда ёрдам беришни истаяпсиз? (уй ишларини бажаришидами, иш топишларигами, ўқишга киришидами, бизнес очишидами, катта даромад топишидами, оила қуришларидами, бола тарбиясидами).
4. Нечта одамга ёрдам беришни мўлжаллагансиз? (100, 1000, 1000000)
5. Ҳар бир одамга қанча муддат ёрдам беришни хохлайсиз?
Бу каби саволларни ҳар бир мавҳумлик бор жойда бериш мумкин. Натижада Сизда аниқ бир тасаввур пайдо бўла бошлайди. Шу тариқа ўз ишингизни, камида яқин келажакдаги ҳаракат йўналишингизни билиб оласиз.
Демак нимага қизиқишингизни, нима хохлаётганингизни билишингиз учун тўғри ва керакли саволлар билан изланишингиз даркор экан. Изланинг, ўзингизга саволлар беринг. Сиз нима
хохлашингизни аниқ биласиз! Акс ҳолда бу муаммо Сизни безовта қилмаган бўларди. Агар ўз – ўзингизга тўғри ва йўналтирувчи савол беришни билмасангиз, бирор мутахассисга учрашинг. У билан мулоқот қилинг.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Комментарии: 1
  1. Usmonxon

    Rahmat shunga o’xshagan kitoblar chiqarigizlar

Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: