Имкон ва имконият ҳақида мақоллар

Имкон ва имконият ҳақида мақоллар

Бор — борича, йўқ — ҳолича.

Бор бўлса — кабоб,
Йўқ бўлса — жавоб.

Борида — кулдиринг-кулдиринг,
Йўғида қараб ўтиринг.

Борида — пора-пора,
Йўғида — банда бечора.

Борида — тиқа-тиқа,
Йўғида — сиқа-сиқа.

Борида — чилик-чилик.
Йўғида — қуруқчилик.

Борида — Ҳотам
Йўғида — мотам.

Борингга қараб бозор қил.

Борни йўқ деб бўлмас,
Йўқни йўниб бўлмас.

Борнинг қозони — биқир-биқир,
Йўқнинг қозони — тиқир-тиқир.

Бўш қудуқ шудринг билан тўлмас.

Гадо дон топса, тўрва топмас.

Дарахт соп бермаса,
Болта кесолмас.

Дарахт томиридан сув ичар.

Дарди борнинг дармони йўқ.

Девоначиликка ҳам қирқ танга дастмоя керак.

Дунёни сув босса,
Ўрдакка не ғам.

Ем бериб боққан отга,
Қамчининг кераги йўқ.

Ёр ёрдан хароб,
Ёр мендан хароб.

Жон бўлса, жаҳон топилар.

Жон бўлса, жонон топилар.

Жони борнинг дами бор.

Икковга битта иштон,
Қандай чиқамиз қишдан.

Иши йўқ ит суғорар,
Оши йўқ рўза тутар.

Йиртиқ қопда турмайди,
Бутун қопга сиғмайди.

Йўл кўрмаган йўлда озар,
Кун кўрмаган кунда озар.

Йўқлик нима едирмас,
Тўқлик нима дедирмас.

Калта ип қурловга етмас.

Кепак еган ит югурук бўлмас.

Керагингни кунда йиғ.

Коса берсанг тўла бер,
Нимкосангдан безорман.

Косов узун бўлса, қўл куймас.

Кузнинг қозони қуюқ қайнар.

Кўҳнаси йўқнинг тозаси йўқ.

Молга берсанг соз емиш,
Боқар сени ёз-у қиш.

Молинг семиз — давлатинг эгиз.

Молли одам — мойли одам.

Муллажиринг жирингламаса,
Одам диррнгламас.

Нари ёт-бери ёт — тўшак торлиги.

Нон мўллиги — эл тўқлиги.

Оёқда этигинг тор бўлса,
Дунё кенглигидан не фойда.

Оз билганнинг чаласи кўп.

Оздан — оз, кўпдан — кўп.

Озиқланган ер,
Тўйдираман дер.

Озғин отнинг озиғи кам.

От ориқликда кўримсиз,
Қиз — етимликда.

От тўрвадан қарийди.

От ўлса, ит қутурар,
Эшак ўлса — бўри.

Отни ем билан ҳайда.

Оч уйда қатиқ уюмас.

Оч қоринда нон турмас.

Ошиқ ўйнаган — арзончилик,
Тўпиқ ўйнаган — тўқчилик.

Палахмон тош тушган ерида оғир.

Пичоқ қанча ўткир бўлса ҳам
Ўз сопини кесолмас.

Пиширгани топилса,
Ошиигани топилар.

Пул бўлса, чангалда шўрва.

Пул тилни бийрон, дастни дароз қилар.

Пули борлар — йўрға-йўрға,
Пул йўқлар — зўрға-зўрға.

Пули борнинг йўли ўнг.

Пули борнинг оғзи ўйнар,
Пули йўқнинг кўзи ўйнар.

Пулим,
Пулим бўлса, кимлар бўлмайди қулим.

Пулинг бўлса, ҳамма қулинг,
Тоғ-у тош ҳам берар йўлинг.

Пуллик битар, пулсиз йитар.

Пуллик — ботир, пулсиз — ётир.

Пулликка — кабоб, бепулга — дарди кабоб.

Пулнинг бир учи билакда,
Бир учи — юракда.

Пулсиз бозорга боргунча,
Кафансиз мозорга бор.

Саксон бия, саккиз туя —
Сепли қизнинг қалини.

Сарт бойиса, торн ёпар,
Оша бойиса, очиб ёпар.

Сағирга саккиз кун ҳайит.

Саҳрода бўлгунча шаҳарда бўл,
Шаҳарда бўлмасанг, бадарға бўл.

Семиз ориқлагунча, ориқ ўлар.

Семизнинг оёғи саккиз.

Синган қўл ишлар,
Дардли юрак ишламас.

Сиғинганингдан суянганинг кучли бўлсин.

Сояни чопиб йўқотиб бўлмас.

Сув йўғида таяммум.

Сув тиласанг,
Сулаймондан тила.

Сувга солсанг, сув кўтармас мисқол темирни,
Олтин билан олиб бўлмас қолган кўнгилни.

Сувга томган ёғ ботмас.
Сувдаги кеманинг изи билинмас.

Сувсиз ер — етим,
Молсиз эр — етим.

Сувсиз ер — мозор,
Сувли ер — гулзор.

Сўраган бир қизарар,
Бермаган икки қизарар.

Таом топилганда, еган яхши,
Кафан топилганда, ўлган яхши.

Тегирмоннинг айланиши юкига боғлиқ.

Тегирмончидан бир бўп.

Текин кафан топилса, олмоқ керак.

Темир таққан термулмас.

Тешик қулоқ эшитмай қолмас.

Тирсакни тишлаб бўлмас.

Тишинг борида тишлаб қол,
Кучинг борида ишлаб қол.

Той от бўлса, от озод бўлар.

Той от бўлса, от тинар,
Ўғил эр етса — ота.

Томчи сувда тол кўкарар.

Топган ботар, қувган етар.

Топган гул келтирар,
Топмаган — бир боғ пиёз.

Топган — ниёз, топмаган — пиёз.

Топган қўй келтирар,
Топмаган — жўжахўроз.

Топилмаган мол тоғ бошида.

Тор ерга тана боши сиғмас.

Тор ерда ош егандан,
Кенг ерда мушт е.

Тор жойда — томоша.

Тор кўчага қўш сурнай.

Тошни сиққан билан сув чиқмас.

Туманда бургани санаб бўлмас.

Тунсиз кун йўқ, тоғсиз — лола.

Тутун ҳам ўтиндан чиқар.

Туя минган қўй орасига яширинолмас.

Туя чўкса, жой олар.

Тўрғай семириб ботмон бўлмас.

Тўқлик ишрат қидирар,
Очлик ўлан дедирар.

Тўқлик нималар дедирмас,
Очлик нималар едирмас.

Тўқлик сўқиштирар,
Очлик сўкиштирар.

Тўқлик шўхлик келтирар.

Тўқликка — шўхлик,
Йўқликка — суқлик.

У ёғим буғдой, бу ёғим буғдой,
Қаерга сепаман, худой.

Учган қушни қайтариб бўлмас.

Фатво ҳам пулингга яраша берилар.

Фақир киши панада,
Пўстини сомонхонада.

Фақир киши панада,
Қўтир эчки далада.

Фақир пиёда юрар,
Бой — туяда.

Фақирники — панада.

Халқ пуфласа, бўрон бўлар.

Халқ қарғаса, хор бўласан,
Халқ қўлласа, бор бўласан.

Хирмон янчиш саъванинг иши эмас.

Хон қошида қоранг бўлса,
Қора кеманг қирда юрар.

Хос хосни топар,
Сув пастни топар.

Хотин олмоққа чўт керак,
Ботмон-даҳсар эт керак.

Чангал ҳам ўз жойида гуриллар.

Чанқоқни томчи билан қондириб бўлмас.

Челак тешик бўлса ҳам,
Сув сепишга ярар.

Чироқ ёруғи уйга тушар.

Чой тўкилиб, сой бўлмас,
Юлдуз йиғилиб, ой бўлмас.

Чумолининг совғаси — чигиртканинг оёғи.

Чумчуқ семириб ботмон бўлмас,
Теша ўсиб кетмон бўлмас.

Чўпни чайнаган билан мойи чиқмас.

Чўпон одам гўштга келмас.

Чўғ тўкилса, қўри қолар.

Шамол кемадагиламинг хоҳишига қараб эсмас.

Шериклик товуқдан тухум яхши.

Шўр ерда сунбул унмас.

Шўр сувда совун кўпирмас.

Эл оғзига элак тутиб бўлмас.

Эл оғзини ёпмоққа эллик қарич бўз керак.

Эл оғзини йиртиб бўлмас,
Челак оғзини буғиб бўлмас.

Элда бори — сенда бори.

Элда бўлса — элаги.

Элингда бўлса, эт ейсан.

Элингдаги — белингдаги.

Элли ерда элак бор.

Элнинг этаги кенг.

Элнинг қулоғи элликта.

Эски пахта бўз бўлмас.

Эски чопоннинг иссиғи йўқ.

Этакни кессанг, енг бўлмас.

Эчки югуриб кийик бўлмас.

Эшак минган от сўрамас,
Балиқ еган эт сўрамас.

Эшакни урган билан от бўлмас.

Эшикдан киролмаган тирқишдан қарар.

Юз қопни боғлаб бўлар,
Юз оғизни боғлаб бўлмас.

Юздаги яра ямоғини яшириш қийин.

Юмруқ букилиб санг бўлмас,
Эчки югуриб ланг бўлмас.

Янги кўза суви совуқ,
Эски кўза бўйни синиқ.

Янги супурги тоза супурар.

Яхши дам — меҳнатга ҳамдам.

Ўзига енг бўлмаган,
Ўзгага бўй бўлмас.

Ўзига ёл бўлмаган,
Бировга қуйруқ бўлолмас.

Ўтни ёш билан ўчириб бўлмас.

Қантарилган от қозиқ атрофида айланар.

Қарз олмоқ осон, бермоқ қийин.

Қаторда норинг бўлса,
Юкинг ерда қолмайди.

Қиз деса, қизиқасан,
Ҳай-ҳай унинг қалини.

Қирғиз халқи — мол билан,
Ўзбек халқи — боғ билан.

Қоф тоғини қодир билар.

Қофия тор келса, хонақоҳ танг.

Қуроли йўқ жанг қилмас.

Қуш қаноти билан.

Қўй бир терминг ичида
Неча озиб, неча семирар.

Қўл билан қилар ишни
Тил билан қилиб бўлмас.

Қўл билан қуш тутилмас.

Ҳамроҳингга боқма, ҳамёнингга боқ.

Ҳар ким борича полвон.

Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортар.

Ҳар кимнинг эшаги ўзига от кўринар.

Ҳоли етмаган бўйрасида қолар.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz