Аҳиллик ва ноаҳиллик ҳақида мақоллар

Аҳиллик ва ноаҳиллик ҳақида мақоллар

Айрилмас қўшнингга уятли сўз айтма.

Айтишсанг сўз чиқади,
Туртишсанг — кўз.

Арғамчига қил қувват.

Аҳил ишласанг, иш унар,
Ҳар мушкул осон бўлар.

Аҳил оила — бахтли,
Ноаҳил оила — вақтли.

Аҳилликда иш битар,
Иш бица ҳам, қиш битар.

Барака — иноқликда,
Боқийлик — қувноқликда.

Барака — тежамликда,
Ютуқ — аҳилликда.

Бел билан билак бирикса, иш битар.

Бемаслаҳат ишнинг бузармони кўп.

Беш бармоқ йиғилса, мушт бўлар.

Беш қўлим паст-у баланд,
Бешови асал-у қанд.

Бир бош — бало бош,
Икки бош — мардона бош.

Бойлик бойлик эмас,
Аҳиллик — бойлик.

Болта сопидан ўзмас,
Йигит — тўпидан.

Бугун — сиздан, эртага — биздан.

Бўликчилик тушган элда
Букри ўғил туғилар.

Бўри бўрини ёрмас.

Бўри бўрини сақлар.

Давлат — оғиз бирликда.

Дастурхон устида душман ҳам дўст кўринар.

Деҳқон маккасидан кечса ҳам,
Чумчуқлар ўзаро келишолмас.

Донхонада сичқон чиқишолмас.

Дўстинг билан дилдош бўл,
Қилар ишига қўлдош бўл.

Ер товсиз бўлмас,
Эл — довсиз.

Етти божани бир бўри ер.

Ёв чопса, қўшилиб чоп.

Ёлғиз ақл ўзи яхши,
Икки бўлса, яна яхши.

Ёртини ёриб ейиш — тотувлик нишонаси.

Жанжалли уй — азобли гўр.

Зарб билан сув бўлинмас,
Ўт билан сув келишмас.

Зулм хўрланганни бирлаштирар.

Икки овсиннинг кавуши
Кавшандозда ҳам чандишар.

Икки сичқон уришди,
Бизга дон тушди.

Икки шунқор уришса,
Бир қарғага ем тушар.

Икки яхши уришса,
Ўзгаларга ем бўлар.

Икки қўчқор калласи бир қозонда қайнамас.

Иноқлик жон киритар.

Ният бузилса, жон кетар.

Ит йиғини бирикмас.

Иттифоқ битар, ноиттифоқ йитар.

Йиртиқ уйни томчи ер,
Оғасиз эми қамчи ер.

Йўлдоши кўпнинг қоидоши кўп.

Кемага тушганнинг жони бир.

Кенг кенгашиб йиртилар,
Тор — тортишиб.

Кўмак бўлса ҳар ишга,
Битади қолмай қишга.

Кўмаклашган иш битар.

Кўп оғиз бир бўлса,
Бир оғиз енгилар.

Кўп тўкилса, кўл бўлар,
Кўп бирикса, эл бўлар.

Кўпайлашган қуда отлантирар.

Майизни бўлиб еса, қирқ кишига етар.

Маслаҳат — зардан қиммат.

Овул бошқа, тилак бир,
Бармоқ бошқа, билак бир.

Овул ити ола бўлса-да,
Бўри келганда бирлашар.

Овул ити талашар,
Бўри келса, ярашар.

Овули бошқа олдирмас,
Овулинг сени қолдирмас.

Овулингдан олғир чиқса отинг ўзар,
Овулингдан ёмон чиқса элинг тўзар.

Овулни олалик бузар,
Орани қоралик бузар.

Оила анил бўлса,
Омад ўз оёғи билан келар.

Олти ўғри бир бўлса,
Бир тўғрини эгади.

Олтовлон ола бўлса,
Оғзидагини олдирар,
Тўртовлон тугал бўлса,
Тепадагини эндирар.

От айилинг маҳкам бўлса,
Отинг тувлаб не қилар.

Оға-ининг қобил бўлса,
Элинг тувлаб не қилар.

Отаси аччиқ олма еса,
Ўғлининг тиши қамашар.

Оти бирнинг жони бир.

Оға-ини тотув бўлса, от кўп,
Опа-сингил тотув бўлса, ош кўп.

Оға-ини тотув бўлса,
Тоғни талқон қилар.
Опа-сингил тотув бўлса,
Уйни бўстон қилар.

Оға-ини талашса,
Ёв чопганда ярашар.

Оғайни бирикса, бош кўпаяр,
Овсин бирикса, ош кўпаяр.

Саккиздан — закот,
Ўн олтидан — ҳайрот.

Сендан ҳаракат, мендан баракат.

Сердарахт қишлоқни сел олмас.

Сержанжал уйда барака йўқ.

Сичқон, мушук дўст бўлса,
Омборни худо урар.

Сув бирлашса дарё бўлар,
Эл бирлашса — оломон.

Сувсизликдан балиқ ўлса, дарёга нима ғам.

Суянишган йиқилмас.

Таёққа суяниб оёқ толмас,
Оёққа суяниб таёқ тоймас.

Талашган ерда тариқ битмас.

Танаси бошқа дард билмас,
Уйи бошқа ғам билмас.

Тани бошқанинг жони бошқа.

Тари(қ)га шерик — барига шерик.

Тарқоқҳ эл бўлса, душманга ўқ бўлар.

Тегра-тошинг ёв бўлса ҳам,
Уйинг ичи сов бўлсин.

Тил бошқа-ю тилак бир,
Юз бошқа-ю юрак бир.

Тирикликда сийлашган яхши,
Ғарибликда — мунглашган.

Тирикликнинг кучи — бирликда.

Томоша — тандир бошида.

Томошани жар кўчада кўр.

Тор тортишиб йиқилар,
Кенг — кенгашиб.

Торга — тор дунё,
Кенгга — кенг дунё.

Тотув турмуш — узоқ умр.

Тотувлик — бахт,
Тотувсизлик — қулаган тахт.

Тотувнинг тани бир.
Тулум ўзбекнинг туби бир.

Тўдадан ажраган тўрга тушар.

Тўзиган ғозни тўпланган қарға олар.

У кўз бу кўзга дўст эмас.

Ув увга суяв,
Чий чийга суяв.

Уйда роҳати йўқнинг Ишда унуми йўқ.

Уйда қолган билан юк ортишма.

Уйида салобати йўқнинг
Тузда фароғати йўқ.

Уйингни ёв таласа,
Сен ҳам қўшилиб тала.

Уришгани ўғлинг бўлсин,
Келишгани — келининг.

Уришмоқ итга яхши.

Уч бор ерда куч бор.

Уч киши билган сирни
Юз киши билар.

Уч киши бир бўлса,
Бири — Хизир.

Уюрли қўйдан бўри ҳам қўрқар.

Хирмони бирнинг шамоли бир.

Хон бир бўлса, эл тузалар,
Икки бўлса, юрт бузилар.

Хотин бошлагандан тўй бўлмас.

Хотин еттига чиқса,
Етти уйнинг калитини ола чиқар.

Хотин кўп бўлса,
Чўмични ит ялайди.

Хотининг аҳил бўлсин,
Ўтининг қуруқ бўлсин.

Чўпон кўп бўлса,
Қўй ҳаром ўлар.

Шеригинг ёмон бўлса, шармандасан.

Шериклашиб ишлаганнинг юраги шердай бўлар.

Шерикли ошни ит ичмас.

Эгачи-сингил иноқлиги —
Оиланинг қувноқлиги.

Элга эл қўшилса — давлат,
Элдан эл кетса — меҳнат.

Элга эл қўшилса — эл бойлиги.

Элни ихтилоф бузар,
Дилни — изтироб.

Эр кўп бўлса, ўтин йўқ,
Хотин кўп бўлса — сув.

Этни тирноқдан ажратиб бўлмас,
Севган хотинни — эрдан.

Яланишган очиқмас,
Суянишган йиқилмас.

Яхши қарашади,
Ёмон талашади.

Ўлиб егунча, бўлиб е.

Қадр билган қариндош
Мард бўлишга кўндирар.

Эр бошига иш тушса,
Суяб отга миндирар.

Қайрағоч қалин бўлса, ёмғир ўтмас,
Оға-ини тотув бўлса, хўрлик етмас.

Қалъа ичидан олинар.

Қарс икки қўлдан чиқар.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимас.

Қассоб кўп бўлса, қўй ҳаром ўлар.

Қатордан қолгимча, хатардан қол.

Қирқишганлар қирқилар.

Қовун ичидан ирийди.

Қулоқ эшица, кўнгил билинар.

Қулоғинг эшица, кўзинг ўпкалар.

Қум йиғилиб, тош бўлмас,
Қул йиғилиб, бош бўлмас.

Қўл қўлни ювар,
Икки қўл — юзни.

Қўллашиб кўтарган юк енгил.

Қур бўлмаса, қут бўлмас.

Қур кетди — қут кетди.

Ғариб кунига ғариб ярайди.

«Ҳа» деган туяга мадад.

«Ҳа» деган халққа мадад.

Ҳамжиҳатлик — давлат,
Ёлғизлик — кулфат.

Ҳар бутага ўт тушса,
Ўзи куйиб, ўзи ёнар.

Ҳасан ака қуйсин,
Қўчқор ака ичсин.

Ҳашар билан битмай қолган иш битар,
Менсимаган ўз оёғидан йитар.

Ҳикмат — бирликда.

«Ҳорма» деган ҳолга қувват,
«Бор бўл» деган белга қувват.

Ҳулкар билан тарози,
Бир-биридан норози.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz