Муваффақиятга эришишнинг фундаментал қонунлари

Муваффақиятга эришиш қонунлари

Муваффақият, бизнес ва бахтли яшашнинг фундаментал қонунларини кўриб чиқамиз.

 

Ишониш қонуни

Сиз қатъий ишонч билан кутган ва ҳақиқатан ҳам қалб туби билан ишонганингиз сизнинг реал ҳаётингизга кириб келади. Масалан, агар сиз ўзингизни бирор бир нарсага қодир эмас деб, бунга қаттиқ ишонсангиз, у ҳолда сиз ҳақиқатан ҳам бундай ишни хеч қачон қила олмайсиз, чунки бу ишоч сизнинг имкониятларингизни ўзига хос тарзда шегаралаб қўяди. Аксинча, агар сиз ўзингизни барча нарсага қодир ва ақлли деб билсангиз, аста секин худди шундай бўлиб қоласиз ва истаган нарсангизга эриша оласиз. Ушбу қонунни амалда қўллаш учун ўз ҳаётингизнинг асосий таркибий қисмлсрини, яъни, оилавий муносабатларни, саломатликни, иш фаолиятингизни, молиявий аҳволингизни яхшлаб ўрганинг ва ундан сўнг, эришаётган натижаларингиз ҳамда ўлаётганингиз, гапираётганингиз, хис қилаётганингиз ва нималарнидир қилаётганингиз орасида қандай сабаб-оқибат занжири мавжудлигини топишга ҳаракат қилинг. Аммо бу ишни амалга ошираётганингизда ўз-ўзингизга нисбатан хаққоний муносабатда бўлишингиз талаб этилади. Бу ишни қилиб бўлгандан сўнг, абсолют хақгўйлик билан бу дйнёда яшашдан мақсадингиз нима ва унда сизнинг қандай аҳамиятингиз борлиги хақида фикрлаб кўринг. Хозирги ахволи-холингизни қандай фикрларингиз пайдо қилган ва қўллаб-қувватлаб  турибди? Ҳаётингизнинг бирор-бир тарафини ўзгартиришингиз учун сиз ўз фирклаш тарзингизга қандай ўзгартиришлар киритишингиз мумкин? Ўзингизни иккиланишлар ва қўрқув хисларидан озод қилинг. Сизни олға қараб интилишдан тўхтатиб турган туйғуларни улоқтириб ташланг. Агар сизга бу борада маслаҳат керак бўлса, ўзингиз хурмат қиладиган ва ишонадиган инсонлардан нималар сизни ўпотенсиал имкониятларингизни намоён қилишдан тўхтатиб туриши мумкинлиги хақида сўранг.

Кутиш қонуни

Сиз ниманидир комил ишонч билан ва интиқиб куцангиз, худди ўша сиз томонингиздан амалга оширилган башоратдай содир бўлади. Ҳақиқатан ҳам сиз ўз ҳаётингизнинг яратувчисидирсиз, чунки ҳар томонлама ўйлаган ва ижодий фикрлаган холда ниманидир бажарасиз ёки нимадир яратасиз. Сиз ишонч ва эътиқод билан яхши нарсани куцангиз, қандайдир яхшиликка дуч келасиз ва аксинча. Сизнинг муносабатларингиз эса сизнинг атрофингиздаги инсонларга чуқур таъсир қилади. Бирор бир шарт- шароитларда сиз инсонлардан нималарни кутаётганингиз уларга бўлган муносабатингизни аниқлаб беради. Атрофдагилар эса бамисоли кўзгуда акс этганидек, худди шу салбий ёки ижобий муносабатни сизга ҳам қайтарадилар. Шахсий ҳаётингизда ҳам сиз ўз ходимларингиздан, хўжайинлардан, мижозлардан ва хаттоки келажак орзуларингиз хақидаги кутганларингиз ҳам аксарият холларда бирданига амалга оширилиб қолади. Демак, сизни яхшилик ёки ёмонлик хақидаги фикр- ўйларингиз ва кутилмаларингиз инсонларга ва ходисаларга жуда ката таъсир кўрсатади – шунинг учун жуда эҳтиёт бўлинг! Ушбу қонунни ҳаётингизда қўллаш учун фақат яхшилик хақида ўйланг ва яхшиликнигина кутинг. Ўз ходимларингиз сиз хақингизда энг яхши тарзда ўйлашларини фараз қилинг. Улар яхши ишламоқчи эканликларини, яхши ечимлар топишга ҳаракат қилишларини ва яхши натижаларга эришишга ҳаракат қилишларини фараз қилинг ҳамда бунга ишонинг. Оилангиз аъзоларига ҳам доимий равишда уларга жуда ҳам ишонишингизни айтиб, уларни севишингизни ва улар билан фахрланишингизни уқтиринг. Чунки олимларнинг тадқиқотларига кўра (АҚШ Гарвард университети профессори Девис Мак-Клелланд) энг ажойиб инсонлар ва олимлар «позитив кутишлар» хукмрон бўлган оилалардан келиб чиқар эканлар. Ўзингиздан ҳам энг яхши  нарсаларни кутинг – мен чегараланмаган имкониятларга эга инсонман ва истаган ишни қила оламан деб фикрланг. Келажагим фақатгина менинг тасаввурим билан чегараланади ва хозиргача эришганларим мен эришишим мумкин бўлганларнинг кичик бир қисмидир холос деб ишонинг. Ҳаётимнинг энг асосий ходисалари хали олдинда ва хозиргача эришганларимнинг барчаси мен келажакда эришишим керак бўлган ишлар учун тайёргарлик деб фараз қилинг.

Тортилиш қонуни

Сиз бамисоли жонли магнитдирсиз – сиз ўз фикрларингиз билан мос бўлган инсонларни, ҳолатларни ва имкониятларни ўз ҳаётингизга қамраб олаверасиз. Бу қонун шахсий ҳаётдаги ва бизнесдаги кўпчилик            муваффақиятларни    ҳамда муваффақияцизликларни ўзига хос тарзда тушунтириб беради. Бу қонун хақида бундан беш минг йил аввал қадимги мисрликлар қўлёзмаларида айтиб ўтилган. У шундайин кучли, қувватли, барчани қамраб олувши ва борлиққа сингиб кетувчики, у сизнинг барча хатти- ҳаракатларингиз, сўзларингиз, ҳаёлингиз ва хиссиётларингизга таъсир қилади. Агар сиз ўз фикрлаш тарзингизни ўзгартира олсангиз, ўз ҳаётингизни ва ўзингизни ҳам шунга мос равишда ўзгартира оласиз. «Ўхшаш нарса ўхшашга тортилади», «Балиқши балиқшини узоқдан кўради» деган мақоллар худди шу қонуннинг турли хил ифодаланишидир. Сизнинг фикрларингиз жуда катта кучга эга ва бу руҳий қувват ёруғлик тезлиги билан ҳаракатланади. Масалан, баъзида бирор бир яқин кишингизни эслаб турсангиз, бирдан у сизга қўнғироқ қилиб қолади ва сиз «Хизирни йўқласам бўлар экан» деб қувонасиз. Бу тасодифий эмас, чунки у инсон сизнинг руҳий тебраниш частотангизга мос бўлгани учун вақт-фазо доирасида сизнинг руҳий сигналингизни қабул қилган ва дарҳол сизга қўнғироқ қилган. Бу қонунни ҳаётингизда қўллаш учун, ўзингизни-ўзингиз яхшилаб ўрганинг ва тегишли хулосалар чиқаринг. Атроф-муҳитга яхшилаб назар ташланг ва у сизнинг фикрларингиз билан қанчалик мос келишлигини текшириб кўринг. Сиз билан рўй бераётган барча яхши-ёмон воқеа-ходисалар  учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг. Буларнинг барчасини сизнинг ўзингиз ўз ҳаётингизга тортиб олгансиз. Ёмон воқеа- ходисотларни аниқланг ва уларни йўқотиш учун нима қилмоқчи бўлганлигингизни ўйланг. Ўз ички дунёингизга назар ташланг ва ўзингизга «Мендаги бу ҳолатни нималар юзага келтирди?» деган савол беринг. Бунда сиз ўзингизнинг ва ўз тақдирингизнинг яратгувчиси фақат ўзингиз эканлигингиз тамоилига таянинг. энди ушбу саволга жавоб изланг: «Мен ўз ҳаётимни яхшилаш ва унга ўзгартиришлар киритиш учун фикрлаш тарзимга қандай ўзгартиришлар киритишим керак?»

Мос келиш қонуни

Сизнинг ички дунёингиз, сизнинг ташқи дунёингизнинг акс этишидир ва у сизнинг фикрлаш тарзингиз асосий кўрсатгишларига айнан мос келади. Худди шу қонун бахтлилик ва бахцизликни, омад ва омадсизликни, улуғлик ва ҳаётнинг бўм- бўшлигининг сабабларини тушунтириб беради. Демак сиз ўз ҳаётингиздаги ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсангиз, ўзингизни ички

«Мен» нингизнинг ҳолатини ўзгартиришингиз керак бўлади. Буни кўпинча «руҳйи эквивалент» деб атайдилар. Сизнинг ҳаётдаги энг асосий ишингиз – реал дунёда эришишни истаётган ҳолатларингизнинг руҳий эквивалентини ўз ички дунёингизда яратишдан иборатдир. Сизнинг руҳий ҳолатингиз, соғлигингиз ва моддий аҳволингиз сиз кўпчилик вақт мобайнидаги фикр-ўйларингиз ва орзуларингизнинг аксидир. Бу ҳолатни кўпчилик тушунмайди ёки қабул қила олмайди, чунки улар ўз ҳаётий муаммолари бошқа инсонлар томонидан ва ташқи ҳолатлар орқали вужудга келган деб хисоблайдилар. Агар уларга, сиз билан рўй бераётган барча ҳолатлар ўзингиз туфайли рўй берган, дейилса, улар қаттиқ ранжиб қолишлари мумкин. Улар бошқаларнинг ўзгаришларини истайдилар ва ўзларининг ўзгаришларини ҳеч ҳам истамайдилар. Фақатгина ўзингиз истаётган ҳолатлар хақида фикрлаш ва сўзлаш орқали ҳамда истамаётган ҳолатлар хақида ўйлашдан воз кечиш орқалигина сиз ўз тақдирингизнинг яратувшиси ўзингиз бўлишингиз мумкин. Бу қонунни ўз ҳаётингизда қўллаш учун ўзингизнинг ташқи дунёингиз билан ички дунёингизни хаққоний тарзда солиштиринг ва улардаги ўхшашликларни топишга ҳаракат қилинг. Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингиздаги ёки иш жойингиздаги жорий ҳолат

— ташкилотга нисбатан, ходимларга нисбатан, дўстларингиз ва кўрсатилаётган хизматларга нисбатан муносабатингизда қандай тарзда акс этади? Шу бугундан бошлаб, ўзингиз интилаётган ҳаёт тарзи руҳий эквивалентини иложи бориша тўлиқ холда ўз тафаккурингизда яратинг. Сизнинг бизнесингиз ва иш фаолиятингиз барча жабҳаларда идеал эканлигини аниқ ва ёрқин ҳолатда тасаввур қилинг. Хақиқий ҳаётда эришишни истаган ҳолатларни ички дунёингизда яратиш учун ўз фикрлаш тарзингизга қандай ўзгартиришлар киритишингиз керак? Унутманг: Агар сиз ўз фикрлашингизнинг сифатини ўзгартира олсангиз, демак сиз ўз ҳаётингиз сифатини ҳам яхши томонга ўзгартира оласиз!

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: