Шуурий онгни қайта дастурлашусуллари ва натижалари

Шуурий онгни қайта дастурлашусуллари ва натижалари

Бизнинг ҳар бир ҳаракатимизни шуурий онгимиздаги дастурлар белгилаб беради. Агар шуурий онгимизда ўзига бўлган ишончсизлик дастури ёзилган бўлса, биз уни янгисига алмаштиришимиз керак. Қайта дастурлаш эса сўзлар ва тимсоллар ёрдамида амалга оширилади.

Шуурий онг нима?

Биз шуурий онг деб таржима қилганимиз рус тилида “подсознание” дейилади. Бу сўзни ўзбек тилига таржима қилишда “онг ости”, “ғайриихтиёрий онг”, “ботиний онг”, “шуурий онг” каби турли кўринишларидан фойдаланилади. Бу қўлланмада “шуурий онг” жумласи олинди.

Ҳамма ҳам шуурий онг ҳақида маълумотга эга эмас. Шунинг учун бир оз тушунча бериб ўтмоқчиман. Инсонда шуурий онг ва онг мавжуд. Шуурий онг ва онг нима эканлигини яхши тушуниб олишда бизга уйқу ёрдам беради. Сиз уйқудалик вақтингизда Сизнинг онгингиз бўлган қисмингиз ўчган бўлади. Сиз энди ота ҳам, она ҳам, бола ҳам, талаба ҳам, бошлиқ ҳам, бува ҳам эмассиз. Уйқуда сиз худдики кичик ўлимни бошдан кечираётган бўласиз. Қаттиқ уйқуда сизнинг “Мен”ингиз мавжуд бўлмайди. Шуурий онгингиз эса мавжуд бўлишда давом этаётган бўлади. Шуурий онгингиз сиздаги 600 триллиондан иборат тўқималарингизни, иммун, эндокринолог, юрак қон-томир тизимларингизни ва бутун организмингизни бошқараётган бўлади. Бу китобдан асосий мақсад Сизга ўз шуурий онгингизни бошқаришни ўргатишдир. Ишонинг, бу унчалик қийин иш эмас.

Шуурий онг ва онгнинг фарқли жиҳатлари

Сизга шуурий онгингиз олдида онгингиз арзимас даражада кичик эканлигини аниқ тушунтириб бераман. Бизнинг она эримизни ва кичик нўхат донини тасаввур қилинг. Солиштирганда бу нўхат дони мисоли Сизнинг онгингиз, Сизнинг “Мен”ингиз, унга нисбатан ниҳоятда йирик бўлган она еримиз эса шуурий онгимиздир.

Буни яхши тушунмаган кўпчилик бутун этиборини кичик нўхатдек келадиган онгига қаратади, гўёки бу билан нўхат донаси орқали бутун ерни бошқараман деб ўйлайди ва қаттиқ адашади. Натижада шуурий онгининг жуда катта имкониятларига эътибор беришмайди. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди. Тасаввур қилинг ҳайдовчисиз катта тезликда кетаётган юк машинасини. У билан албатта фалокат юз беради. Катта кучни назорациз қолдириб бўлмайди. Ўз катта кучини қандай бошқаришни билмаган кўпчиликнинг англанмаган ҳаёти албатта фалокат билан якун топади.

Шуурий онгни бошқариш мумкинми?

Шуурий онгни бошқаришнинг энг самарали усули уни керакли эҳтиёж учун дастурлашдир.

Шуурий онгни қайта дастурлаш деганда ундаги ўзига бўлган ишончсизлик, қўрқоқлик, ожизлик ва инсондаги бошқа салбий жиҳатларни намоён қилувчи зарарли дастурларни ўчириб ташлаб уларнинг ўрнига жасорат, мардлик, ўзига бўлган мустаҳкам ишонч ва бошқа кўплаб янги ижобий дастурларни ёзиш тушунилади.

Шуурий онгни қайта дастурлаш усуллари

Кўпчиликда “Шуурий онгни дастурлаш” деган жумла хавотир уйғотиши мумкин. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Шу пайтгача Сизни ўзингиздан сўрамасдан ота-онангиз, жамият, атрофингиздаги муҳит зарарли сифатларга дастурлаб келишган. Агар дастурлашни ўз зиммангизга олиб янги, фойдали сифатлар билан шуурий онгингизни дастурламас экансиз унда бу ишни Сизнинг ўрнингизга бошқалар (яқинларингиз, жамият, оммавий ахборот воситалари, атрофингиздаги муҳит) қилишади. Бунда уларга Сизнинг нима исташингизнинг умуман аҳамияти йўқ.

Шуурий онгингизни ўзингизга бўлган мустаҳкам ишончга дастурлашни қуйидаги ўта самарали усуллар билан амалга ошириш мумкин:

—           оммавий жасоратга оид тарихий воқеалар ҳақида ўқиш, филмлар кўриш;

—           образларни алмаштириш (трансформация қилиш) усули;

—           аудиотренинг;

—           Шичко усули;

Келаси мақолаларда ушбу усуллар ҳақида батафсил тўхталамиз. Бу усуллар шуурий онгни дастурлашда жуда самарали эканлиги минглаб одамларда ўз тасдиғини топган. Бу усуллар ёрдами минг-минглаб одамлар ўзларидаги зарарли одатларни йўқотиб, бутунлай янги ҳаётга эришишган, соғлом, бахтли, омадли, мувоффақиятли ва бой инсонларга айланишган.

Енди навбат Сизга! Сиз ҳам бу усуллар ёрдамида ўзингиздаги янги қирраларингизни кашф қилинг, ўзингизда шу вақтгача ҳавас қилиб келган сифатларни шакллантиринг, тарбияланг. Ўзингиз учун соғлом, бой, омадли ҳаёт тарзини яратинг.

Фойдаланилган адабиёт

Мақолани тайёрлашда Шуҳрат эшмуродовнинг “Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари” китобидан фойдаланилди.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz