Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти

Охирги йилларда жинсий ожизлик нафақат ўрта ёшдаги эркакларга, балки 20–25 ёшдаги йигитларга ҳам хавф солмоқда.

Эректил дисфункциянинг «ёшаргани» ҳақида шифокорлар авваллари бонг урган бўлса, бугун у шунчаки факт сифатида келтирилади, холос. Аммо бунда ташвишга унча катта асос йўқ: ёшларда жинсий ожизлик кўпинча психологик омиллар сабаб юзага келади. Доимий стрессли вазиятларда ишлаш, кам ухлаш, чарчоқ, депрессия, қўрқув ва ҳаяжон, тажрибасизлик, камҳаракатлилик, компютер технологияларига муккасидан кетган ҳолда кўп ўтириш натижасида қон айланишининг бузилиши сабаб ёшларда жинсий яқинлик пайти ожизлик сезилиши мумкин.

Бироқ йигитларда ҳам юқорида кўрсатилган касалликлар билан бирга, умуртқа ва тос соҳасидаги бўғимларга етказилган жароҳатлар туфайли ҳам эректил дисфункция эрта ривожланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан жинсий ожизлик ёш йигитларда турмуш тарзи билан боғлиқ сабаблар туфайли келиб чиқиши ҳам мумкин. Узоқ вақт жинсий яқинликдан сақланиш, жинсий ҳаётни кеч бошлаш ёки бу борада ўта фаол бўлиш, айрим дори воситаларини қабул қилиш, озиқлантирувчи моддаларнинг етишмовчилиги, ёшларнинг гормонал воситаларни қабул қилиши шулар жумласидандир.

Алоқадор мақола: Жинсий заифликка олиб борувчи сабаблар

Эксперт: Бахтиёр ГУЛМУҲАММЕДОВ, уролог-андролог.

Манба: Dnk.uz

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz