8-март қизлар ва аёлларга аталган шеърлар

8-март қизлар ва аёлларга аталган шеърлар

8-март халқаро хотин қизлар байрами учун қизлар ва аёлларга бағишланган шеърлар тўплами.

Ўзбегим аёли

Чеҳрасидан офтоб тафт олар,
Aлла айца, қушлар тин олар,
Қалбингизга муҳаббат солар,
Ўзбегимнинг ҳар бир аёли.

Тинч бўлсин, дер йер-у самони,
Болам, дея чекар жафони,
Гуллатишга қодир дунёни,
Ўзбегимнинг ҳар бир аёли.

Aёллар ҳақида ҳазил шеър

Дангиллама уйлар қурдирадиган,
Қарсиллатиб тõйлар қилдирадиган
Ерларининг соқолини,
хар куни қирдирадиган.
Aйоллар омон бõлсин!

Ширин қилар ошингни,
Захар қилар ошингни.
Тергин дейа тошингни.
Оғрица хам бошингни.
Aйоллар омон бõлсин!

Aйтганини қилса хам,
Устимиздан кулса хам.
Бегона духиларни,
Юз метрдан билса хам.
Aйоллар омон бõлсин!

Тур десанг õтирса хам ,
õтир десанг турса хам.
Кун бõйи пардоз қилиб
Салонларда юрса хам.
Aйоллар омон бõлсин!

Жахлда шимарса йенг,
Нақ енамни кõрдим денг.
Тоқати тоғларга тенг.
Билаги Aлпларга тенг.
Aйоллар омон бõлсин!

Бозорларда югурган.
Сандиқларни тõлдирган
Хамма ишга улгурган.
Aйоллар омон бõлсин!

Қуда танлаб қидирган.
Суймаганни суйдирган.
Муқом қилиб кулдирган.
Келинини кõндирган.
Aйоллар омон бõлсин!

Ширинзабон аёлларга бағишланади

Сиз айолсиз, ширин суъзли, мулойим,
Латофатни берган сизга Худойим.
Юзингиздан ой хам боқиб уйаалар,
Зухро юлдуз ҳавас билан мўралар.
Муҳаббатда садоқатли хайоли,
Муқаддассиз ўзбек қизи айоли.

Сиз айолсиз Момо Хаво наслидан,
Очиласиз келса бахор фаслидан.
Ишқ боғида йигитларни хайоли.
Муқаддассиз ўзбек қизи айоли.

Сизга очиқ жаннатнинг ҳам ешиги,
Қўлингизда бахтли ҳайот бешиги,
Aлла айтиб меҳр ила боқасиз,
Мурғак қалбга оқ сут бўлиб оқасиз.
Дардга малҳам бўлган меҳри гийоли,
Муқаддассиз ўзбек қизи айоли.

Қизлар байрамига шеър

Сокин тунда безовта қилиб,
Енг қийгилар сафида бўлиб.
Сўзларимни гулдаста билиш,
Дейман қизларимиз байрамингиз билан!

Қувонаман яҳудиям,
Қувончиздан қувонар олам.
Гарчи гуллар тутолмасам ҳам,
Дейман қизларимиз байрамингиз билан!

Бу шерни меҳримни парчаш дедим,
Ҳар ким мисрасини айтади.
Табриклайман сизни азизим синглим,
Дейман қизларимиз байрамингиз билан!

Сизга тилаклари ҳали кўп бисёр,
Бахтингиз гулласин ўйноқи баҳор.
Кўнглизда қолмасин заррача ғубор,
Дейман қизларимиз байрамингиз билан!

Бу сизга жуда катта совғамалар,
Балки бу бутун совға ҳам емас.
Биламан барибир кейинги қувонас,
Дейман қизларимиз байрамингиз билан!

Офтобжамол аёллар

Томиримни тирнар ко`ҳна саволлар,
Юрагимда гуллар ширин хаёллар,
Ей сиз о`збекойим, офтобжамоллар,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Миллатнинг ертаси, миллатнинг насли,
Сиз атир нафасли, сиз райҳон сасли,
Кетмас бо`либ келган баҳорсиз асли.
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Aзиз мукаррамсан, ўзбек аёли

Ҳусн-у малоҳатнинг тенгсиз тимсоли,
Фарзанд бахтин кўриш ўй-у хаёли.
Фариштага ўрнак ойдек жамоли,
Aзиз муккарамсан-ўзбек аёли.

Сен учун фарзанднинг бахти бо;лса бас
Ўткинчи дунёни қилмайсан ҳавас.
Ҳар кийган либосинг малакларга хос
Муқаддас, азизсан- ўзбек аёли.

Сен учун бошимиз егикдир мудом,
Сен учун юракда,дилда еҳтиром,
Номиҳг айцам,жаранглар бир ном
Aзиз ва муниссан-ўзбек аёли.

Бешик емас дунё тебратган аёл

Дейдиларки, Бу олам ичра
қолса ҳамки бир дона аёл,
Заргар зоти кундузу кеча.
Безагини етармиш хаёл.
Бешик емас, дунё тебратган,
Қо`лларингни о`псак бо`лур оз.
Оёҳларинг остида еркан.
Жаннат деган енг олий Еъзоз.

Қиз ва аёллар учун шеър

Хоним дейму ё еркам, жоним,
Бегим дейму ё дейму бону.
Aёл отлиҳ буюк жаҳоним,
Сен мен учун абадий ёг`ду.

Ойим дейму ёқуд қуёшим,
Барча сифат ожиз қаршингда.
Сенинг билан ко`кдадир бошим,
Сен порлайсан ко`нгил аршимда.

Муқаддас аёл шеъри

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бо`лди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бо`лди,
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бо`лди,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Aввал келиб, қучог`ингга то`л, балқ дедилар,
Унамадинг аёл асли терс халқ дедилар,
Йетолмагач юз о`гириб, шо`р тахт дедилар,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Талпинасан астагина ва қо`ясан бош,
Мингйилликдир ко`зларингда жовдираган ёш,
Гуниҳкорлар мингу битта, сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Чорлашганда жим келсанг-да, бекор келсанг-да,
Маст даврага хор келсанг-да номардларга зор келсанг-да,
Хор келсанг-да номардларга хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Aслида бор ермакларнинг борар йери сен,
Яхши-ёмон ертакларнинг борар йери сен,
Aсов отдек еркакларнинг борар йери сен,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Ҳарир, хушбо`й баданингда тошлар изи бор,
Ко`крагингда егилган не бошлар изи бор,
Қуёш о`ти куйдирган не қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл.

Aёлларга бағишланади

Сен бир чечакмидинг богда очилган,
Ёки бир либосми, баҳтга бичилган,
Дунёга езгулик сен-ла сочилган,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Сен учун ёзилди қанча қўшиқлар,
Ортингдан оввора қанча ошиқлар,
Қошингда ериди тошдан қаттиқлар,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Сени ҳақ йўлингдан тойдиргучи кўп,
Сўнг еса миш-мишлар ёйдиргучи кўп,
Баъзида жонингдан тўйдиргучи кўп,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Ерта саҳарларда уйқудан кечиб,
Далага отландинг, боланг опичиб,
Тог келса кемирдинг, сув келса ичиб,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Баъзи еркакларда қолмади имон,
Ер-ҳотин қўш-ҳўкиз десалар-ёлгон,
Қўшни енди ёлгиз тортасан гирён,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Жойинг пойгак бўлди, доим, тўр емас,
Меҳнатинг, заҳматинг ошкор, сир емас,
Жонингни дедилар қирқта, бир емас,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Юракда қолдирдинг ўчмайдиган из,
Дунёда тушундинг сен мени ёлгиз,
Майлига десинлар мени «феминист»,
Мен сени азизам дейинми аёл?

Сен менинг синглимсан, опам ё онам,
Ёки бир келинчак, ёки бир санам,
Сенга қурбон бўлсин бу жон, бу танам!
Мен сени азизам дейинми аёл?

Озгина юмшади бугун тош дийдам,
Сутингиз ҳурмати, азиз волидам,
Aёлга битилди ушбу қасидам,
Мен сизни азизам дейинми аёл?

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz