Барқарорлик ва беқарорлик ҳақида мақоллар

Барқарорлик ва беқарорлик ҳақида мақоллар

Аҳди борнинг бахти бор.

Бебурдга беҳишт йўқ,
Қайтиб келса дўзах ҳам.

Бедананинг уйи йўқ,
Қайга борса «битбилдиқ».

Бойлик — бир ойлик.

Бор бўлсанг, «йўқман» дема,
Йўқ бўлсанг, «тўқман» дема.

Бу эшак — ўша эшак,
Тўқими бошқа эшак.

Дарахт бир жойда кўкарар.

Дунё йиғиб нетарсан,
Бир кун ташлаб кетарсан.

Дунё моли дунёда қолар.

Ечинган сувдан қайтмас,
Кезанган ёвдан қайтмас.

Ёв қўлига тушсанг ҳам, сиринг айтма.

Жойидан қўзғалган дарахт кеч айж олар.

Икки кўчган — бир таланган.

Каптар бўлиб туғилсанг, қарға бўлиб ўлма.

Кўнгил кирин етти дарёда ювса ҳам кетмас.

Лов ёнган ўт тез ўчар.

Ловуллаки от кўтарар,
Писмиқи дим ўтирар.

Олтин чиримас,
Даъво қаримас.

Пишган лойнинг чинниси тоза.

Руҳи сўлғиннинг иши сўлғин,
Руҳи тетикнинг иши тетик.

Сахий берганини айтмас,
Эр айтганидан қайтмас.

Сувни минг қайнатса ҳам қуюлмас.

Суяк синса, эт қолар,
Жасад чириса, от қолар.

Таги қора қоралигича қолар.

Тез киришган тез қайтар.

Темиминг бир боши иссиқ, бир боши совуқ.

Топганинг — бойлигинг,
Бойлигингмас, ойҳгинг.

Тубдан ақл бўлмаса,
Туртган ақл не қилсин.

Турсанг сўзингда, ҳурмат ўзингда.

Улуғ киши ваъдасида ёлғон йўқ.

Чинор чиримас, арча қуримас.

Эллик йилда эл ўзгарар.

Эр айтмас, айтса қайтмас.

Эр йигитнинг айтгани — милтиқдан ўқ отгани.

Эр туққан ерига,
Ит тўйган ерига.

Эрнинг сўзи битта.

Эт яхшиси қартадир.
Охир аслига тортадир.

Югурукдан югурук туғилар,
Сулувдан — сулув.

Яраб турар, деб торн солма,
Яраб турар, деб хотин олма.

Яхши одам қариса ҳам сўзи айнимас,
Яхши от қариса ҳам, юриши айнимас.

Ўзбек ўз билганидан қолмас.

Ўрлашган жонини бермас.

Ўсма кетар, қош қолар,
Бегона кетар, ўз қолар.

Ўт кўрган лой увоқланмас.

Қазисан, қартасан,
Асл зотингга тортасан.

Қариб қуюлмаган, ачиб суюлмас.

Қатиқ тўкилса, юқи қолар,
Айрон тўкилса, неси қолар.

Қизнинг пули — қорнинг суви.

Қозон қораси кетар,
Дил яраси кетмас.

Қозон қораси кетар,
Юрак қораси кетмас.

Қорадан ортиқ бўёқ бўлмас.

Қорани ювган билан оқ бўлмас.

Қуёш қораймас, олтин зангламас.

Қунти йўқ қўра қуролмас.

Қўними йўқнинг унуми йўқ.

Қўнимсиз, қўнимсизнинг иши унумсиз.

Ҳар ишнинг кетига тушган
Қўлига олмай қолмас.

Ҳар садафдан дур чиқмас.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz