Бойлар ҳақида мақоллар

Бойлар ҳақида мақоллар

Бой билан бой қуда бўлса,
Ўртада йўиға юрар.

Камбағал камбағал билан қуда бўлса,
Ўртада тўрва юрар.

Бой бойга боқар,
Сув сойга оқар.

Бой боласи бойдаккина,
Эгарлаб қўйган тойдаккина.

Бой бор бўлса ҳам бермас,
Йўқ йўқ бўлса ҳам қараб турмас.

Бой буванинг оши бор,
Ичи тўла тоши бор.

Бой бўлиб безиллагунча,
Қул бўлиб қўпориб юр.

Бой ҳам бойга,
Худо ҳам бойга.

Бойга ёлланган молли бўлмас,
Молли бўлса ҳам, ҳолли бўлмас.

Бойга ишонсанг, боринг кетар,
Хонга ишонсанг — бошинг.

Бойнинг бўйни йўғон.

Бойнинг иши — вой.

Бойнинг оши — кўзнинг ёши.

Бойнинг оғзи қийшиқ бўлса ҳам, сўзи тўғри.

Бойнинг туячиси бўлсанг, қув бўласан,
Қўйчиси бўлсанг, қуи бўласан.

Бойнинг хўрози ўрдак олар.

Бойнинг хўрози ҳам туғар.

Ер — бойники,
Сув — сойники.

Ернинг йиртиғи йўқ,
Бойнинг — тиртиғи.

Ёғи йўқ, қаймоғи йўқ, чойи қурсин,
Хайри йўқ, эҳсони йўқ, бойи қурсин.

Ой ботса ҳам, бой ётмас.

Ой чиқса ҳам, бойга чиқсин,
Кун чиқса ҳам, бойга чиқсин.

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин.

Таассуб қилма бойга,
Кетинг тегади лойга.

Чоракор чораклаб олар,
Бой акам — ботмонлаб.

Янги бойда тиним йўқ,
Эски бойда — уйқу.

Қинғир оғиз бўлса ҳам,
Бойнинг қизи эр танлар.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Комментарии: 1
  1. Аноним

    ;-) ;-) ;-) ;-)

Комментарии закрыты.