Режа ва мақсад ҳақида мақоллар

Режа ва мақсад ҳақида мақоллар

Бекенгаш ишнинг пушаймони кўп.

Беҳуда уринсанг, поёни бўлмас,
Ўйланиб қилсанг, зиёни бўлмас.

Бир кунлик йўлга чиқсанг,
Бир ҳафталик озиқ ол.

Бир туп ток эксанг, бир туп тол эк.

Бировга маслаҳат қил,
Ўз билганингдан қолма.

Бозор борсанг, аввал оқшомдан тараддуд кўр

Бўйга қараб тўн бич.

Елга қарши тупунна, ўзингга қайтар.

Етти ўлчаб, бир кес.

Ёлғон гап бўлса ҳам, нишонга тегсин.

Иш аввалини бир ўйласанг,
Охирини беш ўйла.

Йўл билмаган манзилига етолмас.

Кенг бичилган тўн тўзмас.

Кенгаш фикр —қуйма фикр.

Кенгаш қилган эл озмас.

Кеча ётиб ўйла,
Эрта туриб сўйла.

Кун ишини тун ўйла.

Маслаҳат билан отган тош узоққа борар.

Маслаҳатли ош тотли бўлар.

Маслаҳатли тўй бузилмас.

Маслаҳатли тўн тор келмас.

Маслаҳациз иш — ўринсиз ташвиш.

Маслаҳациз турмуш тўйдан кейин бузилар.

Мақсадли бўлган йўл топар.

Мол топгунча, ҳисоб топ.

От миниб яқинни кўзлагунча,
Туя миниб узоқни кўзла.

От минсанг, олисни кўзла.

Отилган овни кузатма,
Отиладиган овни кузат.

Пухтанинг иши беш,
Шошманинг иши бўш.

Режали иш — тежамли иш.

Режали иш бузилмас.

Режали иш — ҳамиша беш.

Режасиз дарахтзор — чангалзор.

Режасиз иш — қолипсиз ғишт.

Туя минган узоқни кўзлар,
Эшак минган — яқинни.

Уйдаги нархни бозордаги баҳо бузар.

Уйдаги ҳисоб бозорга тўғри келмас.

Уйнинг гапи кўчага тўғри келмас.

Улгусиз иш ўнғалмас.

Хон кийими ҳам ўлчаб бичилар.

Эртанинг режасини бугун туз.

Ўйлаб-ўйлаб жўяк олсанг,
Ўйнаб-ўйнаб суғорасан.

Ўйлаб қилинган иш битар,
Ўйламай қилинган иш йитар.

Ўйламаган ўкинар.

Ўйламай учган қўнарга тол топмас.

Ўйламай қилинган иш,
Бошга келтирар ташвиш.

Ўғил кўрсанг, терак эк.

Қизни бешикка сол,
Сепини сандиққа сол.

Қиш ғамини ёзда е,
У ёғини ўзинг биласан.

Қовун эксанг полизга,
Жой қилиб қўй даҳлизга.

Қолипсиз ғишт битмас,
Режасиз иш битмас.

Қулочингга қараб, кетмон чоп.

Қуруқ кучдан кун ўтмас.

Қуш қўнмасдан учолмас.

Қўлинг билан қилар ишни бошинг билан ўйла.

Ҳар бир ишнинг чамаси бор,
Ҳар дарёнинг кемаси бор.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz