Чолғу асбоблари ҳақида топишмоқлар

Чолғу асбоблари ҳақида топишмоқлар

Чолғу асбоблари ҳақида топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар тўплами.

1. Узун терак йиқилди,
Учи менинг қўлимда.
Зағизғони сайрайди,
Сочи менинг қўлимда.

Топишмоқнинг жавоби

(Танбур)

2. Уч айғир,
ҳайдадим текис йўлга,
Учовига ўн одам
хизмат қилар зўрға-зўрға.

Топишмоқнинг жавоби

(Дутор)

3. Богда булбул сайрайди,
Эгалари сўзлайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Дутор)

4. Томда туриб гилам қоқдим.

Топишмоқнинг жавоби

(Ноғора)

5. Ҳасан дорози бир букур,
Ҳовлига солади зикир.
Ҳар мўридан тутун чиқса,
Баччалар тапир-тупур.

Топишмоқнинг жавоби

(Карнай)

6. Томда туриб гилам қоқдим,
Чанги жаҳонга кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Ноғора)

7. Ўзи митти,
Овози оламга етди.

Топишмоқнинг жавоби

(Сурнай)

8. Жони йўқ,
Урса йиғлайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўнғироқ)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz