Ўйин ва ўйинчоқлар ҳақида топишмоқлар

Ўйин ва ўйинчоқлар ҳақида топишмоқлар

Ўйин ва ўйинчоқлар ҳақида сара топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар.

1. Узун терак, учи менинг қўлимда.

Топишмоқнинг жавоби

(Варрак)

2. Оқ ғозим учди кетди,
Ичагини чўзди кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Варрак)

3. Осмонда оқ эшак,
Нўхтаси қўлимда.

Топишмоқнинг жавоби

(Варрак)

4. Чўпчагим чўпчак,
Олтин беланчак,
Этти қизнинг онаси,
Ҳалигача келинчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўғирчоқ)

5. Тап-тап этади,
Урсам учиб кетади.

Топишмоқнинг жавоби

(Копток)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Комментарии: 1
  1. Аноним

    😎

Комментарии закрыты.