Саломатлик сирлари бўлган 5 асосий қоида

Саломатлик сирлари бўлган 5 асосий қоида

Саломатлигингиз сари қадам ташлашга тайёрмисиз???
Унда бешта олтин қоидамиз асосида яшашни йўлга қўйинг!!!
Демак

    1- қоида — Кун давомида тоза сув ичиб юриш.

тана вазнингиздан келиб чиққан ҳолда (1 кг вазнга × 30 мл ҳисобидан), кун давомида 2 — 2,5 л соғлом, структурали сувни ичиб юриш . Бунда сувнинг қайнамаган, газсиз минерал бўлиши ёки аввал музлатиб сўнг эритилган бўлишига эътибор қаратинг.

    2- қоида – Овқатланиш тартибига риоя қилиш.

Кун давомида 5 маҳал рационал овқатланиш -таркибида аминокислота, фермент, минерал, витаминга бой озуқаларни истеьмолини таъминлаш. Консервант, ҳар хил ингридиентлар, қўшимчалар, нотаниш нарсаларни емасликка одатланиш, қисқаси ҳужайрамизни ўз озуқаси билан тўйинтириш.

    3- қоида – Кўп пиёда юриш.

Лимфа тизимимизни аъло даражада ишлашини таъминлаш учун эрталаб, кечқурун ва кун давомида камида 5 км пиёда юришни йўлга қўйиш.

    4- қоида – Паразитлардан халос бўлишга эришиш.

Паразит, бактерия, вирус, гижжа, замбуруғ каби инфекциялардан халос бўлиш. «С» витаминини истеъмол қилаётганимизда ичимиздаги аскаридани икки карра узоқ яшашини таъминлаган бўлар эканмиз. Шунинг учун биз ўзимиз ёки фарзандларимизга комплекс витаминлар беришдан аввал, ичимиздаги паразитлардан тозаланиб олмасак, унда ичган витамин комплексимиз ичимиздаги текинхўр, газзанда ёт квартирантларимизни меҳмон қилишга сарфлаш билан баробар эканлигини билсак бас!!!

    5- қоида — Инсоннинг кунлик руҳий хотиржамлигини таъминлаш.

Қачонки инсон руҳан доим хотиржамликка эришар экан у доим гўзал, бахтли ,соғлом, ҳаетдан лаззатланиб яшаш бахтига муяссар булади.

Мана шу 5 та олтин қоидагина сизни соғлом ва бахтиёр яшашингизни таъминлайди.
Унга амал қилиш ёки қилмаслик албатта бу сизнинг танловингиз .
Унутманг саломат бўлишимиз фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ!!!

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz