Бахтли яшаш сири, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Бахтли яшаш сири, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Odam bolasi hamisha harakat maydonida yashaydi. Uning yuragi, tafakkuri, idroki hamisha yo‘lda. Orzu qiladi, intiladi, qoqiladi, yo‘qotadi, topadi… Ayriladi, kuyadi, sog‘inadi, kutadi, yetishadi… Inson umri ana shunday bir-biriga o‘xshagan va o‘xshamagan lahzalar marjoni. Baxt esa ana shu lahzalardan bittasining ismi. Ya’ni inson mutloq baxtiyor bo‘lishi (mutloq chempion deganday) mumkin emas. U hayotning ba’zi soatlari, ba’zi kunlari, ba’zi oylaridagina baxtli yashashi mumkin. Lekin o‘sha daqiqalar uning qalbidan shunchaki o‘tib ketmaydi. Baxtning hatto, xotirasi ham totli. Shuningdek, baxtni biror qiyofa yo shaklga solib, «mana shu!», deb hammaga taqdim etib, barchani ishontirib bo‘lmaydi. Bu hissiyotning suvrati, ko‘rinishi, mezonlari har kimning o‘z ko‘ngil kengliklariga, tafakkur balandligi, idrok teranliklariga teng. Қуйида бахтли яшаш учун тавсия ва маслаҳатларни жамладик. Уларга амал қилар экансиз, ҳақиқий бахт сиз билан ёнма-ён бўлади.

Бахтли яшаш учун энг зарур қоидалар

    1. Яқин кишиларингизни севинг.

Кўп вақтингизни, эътиборингизни севган кишиларингизга бағишланг. Бундан ўзингизни бахтли ҳис эта оласиз.

    2. Бахтни ортга сурманг

Биз кўпинча оилавий бахт янги уй ёки машина сотиб олиш, яхши ишга кириш ёки қўшимча таълим олиш орқали кириб келади, деб ўйлаймиз. Бу эса нотўғри. Айни дамда сизда бор нарсалар билан ҳам бахтли бўлишнинг иложиси бор.

    3. Ўз умрингиз учун маъсулиятни ҳис қилинг!

Бахтли бўлиш учун биринчи навбатда эркин бўлиш лозим. Вазият қандай бўлмасин, унга қандай ёндашиш ўз қўлингизда. Бунинг учун фақат ўзингиз жавобгар бўласиз.

    4. Кўп кучингизни ўзингиз севган машғулот, касб ёки фаолиятга бағишланг.

Агар ишингизни севсангиз, кўп ишланг. Агар ёқмаса алмаштиришга ҳаракат қилинг, бу ўзингиз учун ҳам, жамият учун ҳам самаралироқ бўлади. Биз иш жойида кўп вақтимизни ўтказамиз ва бу вақт биз учун азобга айланмаслиги керак.

    5. Ўзгариб туринг!

Мунтазам тарзда янгиланиб, ўсиб ривожланиб борсангиз, бахтнинг ўзи сизни излаб топади. Ҳаётингизни янги босқичга кўтариш учун ҳамиша янгиликлар излаб топинг.

    6. Бошқа одамларга ёрдам беринг.

Ҳар бир инсоннинг ичида альтруизм, яъни атрофдагиларга беғараз ёрдам кўрсатиш эҳтиёжи мавжуд. Бошқаларга ёрдам бериш орқали, биринчидан, ўз-ўзингизга ҳурматни оширасиз, иккинчидан, ўзингиздаги жисмоний ва психологик танглик ҳолатларини, яъни стрессларни йўқотасиз ва натижада ҳаётдан қониқиш, бахтга эришиш ҳиссига эга бўласиз.

    7. Ижод қилинг!

Бирор нарса яратиш сизга куч бағишлайди ва аҳволингизни яхши томонга ўзгартиради.

    8. Жисмоний фаоллик.

Исталган жисмоний фаолликнинг, ҳаракатнинг соғлом кишига ҳақиқий лаззат бахш этиши маълум, бунинг сабаби чуқур ўрганилмаган. Академик Павлов бу ҳисни мушаклар машқи деб атаган. Жисмоний фаоллик даврида инсон миясида ўзига хос табиий моддалар (эндорфинлар) ишлаб чиқилади ва бу моддалар кишига лаззат, завқ бахш этади. Демак, жисмоний ҳаракатлар инсонга бахт ҳиссини ато этади. Сиз рақс тушишингиз, спортнинг исталган тури билан шуғулланишингиз ёки қўлингиздан келадиган машқ, ҳаракатни амалга оширишингиз мумкин. Ҳатто, қишда эрталаб туриб ёққан қордан йўлакни очсангиз ҳам, ерни белкурак билан чопсангиз ҳам, машаққат билан деразаларни ювсангиз ҳам бахтни ҳис эта оласиз.

    9. Ўз қизиқишларингизга эга бўлинг!

Ишқибозлик бизга майда хурсандчиликлар беради ва улар бирлашиб, бахтга айланади. Шунинг учун қизиқишлар доирасини кенгайтириб боринг. Бу билан сиз бахтга элтувчи йўлларингизни кўпайтирасиз. Атрофда шунча қизиқарли нарсалар бўла туриб, киши бахциз бўлиши мумкинми?

    10. Ўзингизни яратинг!

Ўзингиз учун ўз ҳаётий тамойилларингизни яратинг ва уларга амал қилинг. Ўзингизга бўлган садоқат ҳам бахт йўлидаги муҳим омиллардандир. Сиз кимсиз? Бошқалар ҳаёти билан яшаманг, кимнингдир умиди, сиздан нимадир кутаётгани учун эмас, ўзингиз учун яшанг. Қўйиб берса, одамлар сиздан кўп нарса кутишлари мумкин, лекин ўзингизчалик сизни биров севармикан?

    11. Орзуларга берилинг ва қизиқинг.

Қизиқишларингиз доирасини кенгайтиринг. Гўзал хаёлларга берилишдан чўчиманг. Орзулар оламига ғарқ бўлинг. Олдингизга катта мақсадларни қўйиб, унга дадил қараб интилинг.

    12. Ўзингизга ишонинг.

Кучингизга ишонинг. Қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолинг. Бировлар учун яшаманг. Одамлар сиз қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишлари ва ҳурмат этишларига ишонинг.–

    13. Яшаш нақадар лаззатли эканлигини унутманг.

Ҳар бир ўтаётган кун учун қувонишни ўрганинг. Ўтаётган кунингизнинг ҳар лаҳзасини унумли ўтказиш ва байрам қилиш эса ўз қўлингизда.

    14. Яхши нарсалар ҳақида ўйланг.

Жой, вазият инсонни бахтли ёки бахциз қила олмайди. Фақатгина ақл-салоҳият қандай инсон эканлигимизни ҳис этишимизга ёрдам беради. Ҳар доим яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Бўлар-бўлмас хаёлларга борманг, салбий ўй-хаёлларни ўзингизга яқинлаштирманг. “Нимаики бўлмасин, яхшиликка” деган қоидага ишонинг.

    15. Бошқаларни бахтли қилинг!

Бу бахтга эришишнинг энг ишончли усулидир. Ўз бахтингиз йўлида одамларга яхшилик қилинг – ана шунда бунинг ўзи бахт эканлигига амин бўласиз. Кишиларга ҳамдард бўлинг. Бу фидокорликнинг олий кўринишидир. Бахтга хеч қачон худбинлик орқали эмас, балки фидойилик туфайли эришилади.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: