Кўзларга қараб суҳбатдош характерини аниқлаш

Кўзларга қараб суҳбатдош характерини аниқлаш
Til haqida yangi she'rlar, eng chiroyli she’rlar to'plami

Кўзлар кўнгилдан сўзлар. Кўзлар кайфиятнинг энг нозик жиҳатларини кўрсатиб беришга қодир. Фикримизга исбот тариқасида бадиий санъат асарларини эслаш кифоя: ёниб турувчи нигоҳ, совуқ нигоҳ, самимий, уйғоқ, меҳрли ва ҳ.к. Аммо илмий асосларга кўра кўз ҳеч қандай ҳис-туйғуни ифода этмайди. Буни қандай тушуниш мумкин, шунча одам бу ҳақда хато фикр-да бўлишганми? Китоблар ва афсоналар алдайдими? Асло бундай эмас. Тўғри, ёлғиз кўз соққаси ҳақиқатан ҳеч нарсани кўрсатмайди. Кўзларнинг ҳиссий таъсири суҳбатдошга муносабат ва мимикалар ёрдамида вужудга келади.
Катта очиқ кўзлар ҳис-туйғуларга берилувчан, ўта таъсирчан, маънавий ва ақлий идрокка тайёрлик, умуман олганда, қизиқувчанликдан дарак беради. Катта очиқ кўзлар болалардаги ишонч, соддаликнинг белгиси. Аммо кўпинча баъзи бир учига чиққан беандиша одамлар ҳам айбни ўзидан соқит қилиш мақсадида ана шу қарашдан
фойдаланадилар.
Бекитилган, «пардаланган» кўзлар юқори қовоқ бир оз бўшашиб пастга осилиб, кўзнинг юқори қисмини ёпиб туради. Бундай кўзлар бепарволик, руҳсизлик, лоҳаслик, ноумидлик ва манманликдан дарак беради. Катта иккиланиш туйғуси билан турган одамнинг қовоқлари ҳам юқорида таъкидланган ҳолатда бўлади. У учун дунёга ёки суҳбатдошига одатдагидай очиқ кўзлар билан қарашнинг ҳеч қизиғи йўқ. Атроф-муҳит унга фақат қисман дахлдор. Айнан ана шундай кўз ифодаси билан бирга қуйидаги ҳолатларга ҳам эътибор бериш керак: нигоҳ юқорида, оғиз бурчаклари орқага тортилган, манглайда горизонтал чизиқлар, оғизни бир тарафга қийшайтирган ҳолда табассум ёки кулги, лаблар деярли бутунлай ёпиқ, юз бир ёнга бурилган. Қилиб қўйган айби учун танбеҳ эшитганда қаттиқ таъсирланган одамда ҳам юқоридаги ҳолат кузатилади, чунки мушаклар ҳаракат қобилиятини йўқотганида кўзни тўла ёпиб олиш мумкин эмас!
Озгина очилган оғиз, қуйи солинган бош кўнгли бўшлик ва маъносизлик, истаксизлик, итоаткорликдан далолат беради. Чақчайган кўзлар ахборотни қабул қилишда диққат билан тинглаш, майда-чуйдасигача ўтказиб юбормасликка уриниш ҳолатида кузатилади. Кўпинча чақчайган кўзлар билан бирга очиқ оғизни кузатиш мумкин. Бу бутун вужуд билан берилиб кетганлик, ҳеч нарсани қўйиб юбормасликка борлиғи билан ҳаракат қилиш туфайли юзага келади.
Кутилмаган ҳайратланарли ҳолатларга дуч келганда (масалан, болалар биринчи марта чиройли безатилган янги йил арчасига
дуч келишганида ёки кўчада кутилмаган одамга дуч келганда); қаттиқ хурсандчиликда (масалан, футболда ҳал қилувчи гол урилганида); қўрқувда (масалан, дорбознинг дор устида сакрашини томоша қилаётиб) кўзлар ланг очилиб кетиши мумкин.
Ланг очилган кўзлар бирор нимани тушунишга уринмаган, жуда оддий ҳолатларда ҳам учраши мумкин; бирор номаълумликни тушунганда: «А-ҳа! Мана, қаерга яшириб қўйишган экан».
Баъзан берилган саволга жавоб кутаётганда кўзлар чақчаяди: «Гапиринг ахир, мен кутаяпман!»
Қисилган кўзлар ҳаддан зиёд ғашга тегувчи нарсаларга нисбатан мажбурий ҳимоя чорасидир: ўткир ёруғлик, аччиқ тутун, кўзга бирор нима кирса (масалан, совунли кўпик). Бундан ташқари қисиқ кўзлар жисмоний оғриқ, ёқимсиз ўй ва ёқимсиз кечинмаларни кўрсатиб беришда
ҳам хизмат қилади.
Кўзойнаги ечилган узоқни кўра олмайдиган кўзлар ҳам қисилади. Бу пайтда қорачиқлар нигоҳ ташланган тарафда жамланади.
Бундай нигоҳлар кузатаётган бўлиши ҳам мумкин: бутун диққат-эътибор бир нуқтада бўлади. Агар нигоҳ ён томонга ҳам ташланадиган бўлса, бу – макр ва шумликнинг белгиси.
Шунингдек, бутун руҳий ва ақлий куч белгиланган бир фикрга сарфланганда ҳам нигоҳлар қисилиб, тасаввурий нуқтага узоқ вақт термилиб қолинади. Хаёлга ўрнашиб қолган бирор-бир фикр хусусида жиддий қайта ўйлаб кўриш, ўзини-ўзи чеклаш, қаттиқ танқид, шафқатсизлик бўлиши мумкин.
Қисилган кўзлар бўлиб ўтган ёқимсиз ҳодисалар, айниқса, кутилмаган саволлар хусусида эсланаётганидан ҳам дарак беради. Инсон хаёлан ўтмишига қайтганида, ҳаммасини ипидан игнасигача эслашга тиришганида бошини энгаштириб, кўзини узоқ вақт қисиб туради.
Бир кўзнинг қисилиши, имлаш асосан кимгадир махфий тушунчалар тўғрисида дарак беради. «Имлаш» бу бир кўз қисилишининг бир кўриниши
бўлиб, ундан сирли тушунчаларни етказишда фойдаланилади.
Бундай кўз қисиш одатда ўйноқироқ, қаллоброқ, ўзига бино қўйган, очиқчасига шилқим одамларга хос ва шунингдек, алдоқчиларга ҳам. Аммо бу ҳаракат бирор-бир кишига ўзини бус-бутун тушунтириш, айёрлигини англатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Эркин юмилган кўзлар. Уйқу пайтида ҳар қанақанги хотиралардан йироқ кўзлар эркин юмилган бўлади. Бунда кўзлар ўзини ташқи таъсирлардан ажратади ва диққатни жалб этадиган ўйлардан асрайди. Худди шундай кўзини юмганлар ҳам ўзини ҳеч ким безовта қилишини истамайди. Балки у ўйлаб олиши керакдир (доклад эшитаётиб, жиддий суҳбат жараёнида), эҳтимол шунчаки роҳатланишни истаётгандир (яхши қўшиқ тинглаётиб ёки саунада). Эркин юмилган кўзлардан «сигнал» бериш учун фойдаланаётган бўлиш ҳам мумкин: розилик ва тушунишнинг сезилмас ифодаси, айрим ҳолларда бу билинар-билинмас бош чайқаш билан бажарилиши ҳам мумкин.
Кўзни пирпиратиш – бу танага нотаниш таъсир туфайли пайдо бўлган реакциянинг кўриниши ёки қуйидаги руҳий жараёнлар белгилари: бирор нимага салбий алоқадорлик, ишончсизлик, хижолатлик, нотоза виждон,
асабийлашув.
Бир оз қисилган (ярим очиқ) кўзлар ёқимсиз, аччиқ, совуқ хотираларни намоён этади. Ишончсиз текширув, хиралик ва тажовузкорликнинг қандайдир даражасини ифода этади. Қасд, макр ёки дўқ-пўписани ўзида яширади. Бу пайтда кўзлар очиқчасига тикилиб туради ва қовоқнинг очиқ қолган қисмидан исталган маълумотни анг лаб олиш қийин кечади. Бундай нигоҳни ишга солган одам бошқаларнинг мақсадини билиш ва ўзиникини яширишни истайди.
Кўз қорачиғи маълумотга ниҳоятда бой. Инсоннинг кайфияти ёки суҳбатдошига бўлган муносабатига қараб қорачиқлар ифодаси ҳам ўзгаради. Кучли ҳаяжонланганда қароқларимиз кенгая бошлайди, салбий муносабатларда эса қисилади. Кўзлар мунчоққа айланиши мумкин, нигоҳ айёрлигича қолаверади. Сотувчи молларни кўздан кечираётган харидорнинг кўзларига эътибор бериб қараса, у нимани сотиб олиши мумкинлигини ишонч билан айтиб бериши мумкин – ўзини қизиқтирган молни кўрганда харидорнинг қорачиқлари кенгайиб кетади.
Худди шундай мулоқотдан, тингланган хабардан, қўшиқдан, истеъмол қилинган овқатдан мазза қилганда; кучли қўрқув ва оғриқдан; бир қанча дорилар ва наркотик моддалар қабул қилинганда кўз қорачиқлари кенгаяди. Қорачиқларнинг бетартиб ҳаракати мастликдан дарак беради.

Фойдаланилган адабиёт

Инсонни ўрганиш илми. Тузувчи: Ойдиннисо Йўлдошева. Тошкент: Янги аср авлоди, 2016.


Глаза — слова от сердца. Глаза способны показать тончайшие аспекты настроения. В доказательство нашего мнения достаточно вспомнить произведения искусства: взгляд горящий, взгляд холодный, искренний, бодрствующий, любящий и т. д. Но согласно научным принципам, глаз не выражает никаких эмоций. Как это можно понять, если у стольких людей неправильное представление об этом? Обманывают ли книги и легенды? Нисколько. Это правда, что веко само по себе ни на что не указывает. Эмоциональное воздействие глаз создается с помощью отношения и мимики к собеседнику.
Широко открытые глаза свидетельствуют об эмоциональности, повышенной впечатлительности, готовности к духовному и интеллектуальному восприятию, любознательности в целом. Большие открытые глаза – признак уверенности и простоты у детей. Но чаще всего некоторые экстремалы также придерживаются этой точки зрения, чтобы отвести вину от себя.
они используют
Закрытые, «завуалированные» глаза, верхнее веко слегка отвисает и закрывает верхнюю часть глаза. Такие глаза указывают на беспечность, уныние, лень, безысходность и высокомерие. У человека, стоящего с большой нерешительностью, также будут веки в вышеупомянутом положении. Ему не интересно смотреть на мир или собеседника привычными открытыми глазами. Окружающая среда лишь частично воздействует на него. Наряду с таким выражением глаз следует также обратить внимание на следующие ситуации: взгляд направлен вверх, уголки рта отведены назад, горизонтальные линии на манипуле, улыбка или смех с наклоном рта в одну сторону , губы почти полностью сомкнуты, лицо повернуто набок. Вышеупомянутая ситуация наблюдается и у человека, который глубоко взволнован, когда слышит выговор за совершенный им проступок, потому что невозможно полностью закрыть глаза, когда мышцы теряют способность двигаться!
Слегка приоткрытый рот, склоненная голова свидетельствуют о пустоте и бессмысленности, нежелании, покорности. Зуд в глазах наблюдается при получении информации при внимательном прослушивании, стараясь не упустить даже малейшей детали. Часто можно наблюдать открытый рот вместе с прищуренными глазами. Это вызвано тем, что вы полностью поглощены, пытаетесь всем своим существом ничего не отпускать.
При столкновении с неожиданными сюрпризами (например, дети впервые к красиво украшенной новогодней елке
когда встречают или встречают на улице неожиданного человека); в большой радости (например, когда в футболе забит решающий гол); в страхе (например, во время наблюдения за прыжком вратаря через виселицу) глаза могут расширяться.
Давно открытые глаза можно встретить даже в очень простых ситуациях, где они не пытаются что-то понять; когда он понимает что-то неизвестное: «А-ха!» Вот где они его спрятали».
Иногда глаза моргают, ожидая ответа на заданный вопрос: «Говори, я жду!»
Прищуривание глаз — обязательная мера защиты от вещей, к которым слишком прикасаются: резкого света, едкого дыма, всего, что попадает в глаза (например, мыльной пены).Кроме того, прищуренные глаза свидетельствуют о физической боли, неприятных мыслях и неприятных переживаниях.
также служит.
Глаза, которые не видят далеко без очков, тоже косят. В это время зрачки концентрируются в той стороне, куда направлен взгляд.
Такие взгляды могут быть и наблюдательными: все внимание сосредоточено на одной точке. Если взгляд брошен в сторону, это признак хитрости и коварства.
Также, когда вся умственная и умственная энергия тратится на навязчивую идею, глаза сужаются и надолго фиксируются на воображаемой точке. Может быть серьезное переосмысление, самоограничение, суровая критика, жестокость по поводу поселившейся в воображении идеи.
Прищуренные глаза также говорят о том, что вспоминаются неприятные прошлые события, особенно о неожиданных вопросах. Когда человек мысленно возвращается к своему прошлому, когда он пытается вспомнить все от нитки до иголки, он склоняет голову и надолго закрывает глаза.
Подмигивание одним глазом, заклинание, по сути, сообщает кому-то о тайных понятиях. Подмигивание — это форма подмигивания
и используется для передачи загадочных понятий.
Такое подмигивание обычно более игривое, лукавое, самодовольное, откровенно неряшливое, а также характерно для мошенников. Но это действие можно использовать и для того, чтобы полностью объясниться перед кем-то, показать свою хитрость.
Глаза закрыты свободно. Во время сна глаза свободно закрыты, вдали от каких-либо воспоминаний. При этом глаза изолируются от внешних воздействий и защищаются от отвлекающих мыслей. Точно так же и те, кто закрывает глаза, не хотят, чтобы их кто-то беспокоил. Может, ему нужно подумать (во время прослушивания документа, в процессе серьезного разговора), может, он просто хочет развлечься (послушать хорошую песню или в сауне). Неплотно закрытые глаза также можно использовать для подачи «сигнала»: тонкое выражение согласия и понимания, в некоторых случаях это можно сделать неосознанным кивком головы.
Моргание — это появление реакции, вызванной непривычным воздействием на организм, или признак следующих психических процессов: отрицательной привязанности к чему-либо, недоверия, смущения, нечистой совести,
нервозность.
Слегка прикрытые (полуоткрытые) глаза раскрывают неприятные, горькие, холодные воспоминания. Ненадежная проверка представляет собой некоторый уровень неясности и агрессии. Он скрывает заговор, хитрость или подвох. В это время глаза смотрят открыто и трудно получить какую-либо информацию от той части века, которая остается открытой. Человек, использующий такой взгляд, хочет узнать цель других и скрыть свою.
Зрачок глаза чрезвычайно богат информацией. Выражение зрачков также меняется в зависимости от настроения человека или отношения к собеседнику. Когда мы взволнованы, наши веки начинают расширяться, а когда мы находимся в негативных отношениях, они сужаются. Глаза могут превратиться в бусинки, взгляд останется лукавым. Если продавец обращает внимание на глаза покупателя, осматривающего товар,он может с уверенностью сказать, что он может купить — зрачки покупателя расширяются, когда он видит интересующий его товар.
Точно так же, когда он наслаждается беседой, услышанными новостями, песней, которую съел, едой, которую съел; от сильного страха и боли; зрачки глаз расширяются при приеме ряда лекарств и наркотических веществ. Хаотичное движение глаз указывает на опьянение.

Используемая литература

Наука об обучении человека. Составитель: Ойдиннисо Юлдошева. Ташкент: Поколение нового века, 2016.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: