Вақтдан унумли фойдаланиш учун асосий 7 қоида

Вақтдан унумли фойдаланиш учун асосий 7 қоида

Агар яхши тасарруф қилинса ҳамиша етарлича вақт топилиши мумкин.

— Иоганн Гёте
Ҳеч кимда кўпроқ ёки камроқ вақт бўлмайди. Барчамизга вақт тенг берилган. Аммо кўпчилигимизда вақтдан унумли фойдаланиш муаммоси мавжуд ва уни тўғри режалаштиришни билмаймиз. Бу эса инсонга салбий таъсир кўрсатади. Сиз вақтингиз қандай ўтиб кетганлигини ва кун давомидаги ҳеч нарсага улгурмай қолганингизни сезмай қоласиз. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун биз сизни вақтингизни бошқаришнинг 7 та қоидасини тақдим этамиз. Вақтни бошқариш учун маслаҳатлар:

1.   Дафтарингизга вақтингизни ўғирлайдиган нарсалар ҳақида ёзинг.

Агар сиз вақтингизни кераксиз кўп нарсаларга сарфлаётган бўлсангиз ҳамда муҳим вазифаларни бажариш учун етарли вақтингиз бўлмаса бу ҳолатни қайтадан кўриб чиқиб уни ўзгартиринг.

2.   Доимий равишда ўз устингизда ишланг.

Барчамиз учун мураккаб ҳолат бу ўз устимизда ишлашдир. Ҳар доим ҳам диққатни бир жойга тўплаб бирор бир ишни бажаришни ўзи бўлмайди, албатта. Ўзингизда фойдали кўникмаларни шакллантириш учун биро й давомида шу иш билан мунтазам шуғуллансангиз бу одатга айланади. Агарда ўз устингизда ишлаш кўникмасини шакллантира олсангиз ҳар қандай тўсиқларни бемалол енгиб ўта оласиз.

3.   Кун, ҳафта, ой ва йил учун ишларингизни аниқ режасини тузинг.

Бундай режа ва бажарилиши шарт бўлган вазифалар рўйҳати ёрдамида сиз кўп вақт сарфланадиган ишларни синчковлик билан кўриб чиқиб айни вақтда ҳамда кейинги режалаштирилган ишларни аниқлаш мумкин.

4.   Китоб ўқинг.

Сиз исталган жойда, навбатда, жамоа транспортида, табиатда китоб ўқишингиз мумкин. Бунинг учун шунчаки севимли китобингизни ўзингиз билан бирга олиб юриш кифоя.

5.   Ишни тасодифий тарзда танланг.

Ҳар сафар бўш вақтингиз пайдо бўлди дегунча, режалаштирилган рўйҳатингиздаги бирор бир вазифани тасодифий тарзда танланг. Бу тез қарор қабул қилишга ёрдам беради.

6.   Дангасалик билан курашинг.

Шуни ёдда тутингки, сиз ўтказиб юборган вақт ҳеч қачон қайтиб келмайди. Вақтингиздан беунум фойдаланманг. Бефойда ўтказилган вақт бу келажагингизга ёмон таъсир кўрсатади.

7.   Фойдали ишни завқ билан бажаринг.

Уйингизни тозалашингиз керакми? Албатта дам олиш кунида тозалашни энг ёқимли машғулот деб бўлмайди. Агарда тозалаш пайтида севимли қўшиғингизни тинглаб шуғуллансангиз ишингиз анча мароқли кечади. Ёдингизда бўлсин, ўз ишларини кейинга қолдирадиган инсонлар ҳеч қачон муваффақият қозонмайдилар.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz