Буюк психолог ёзувчи Дейл Карнеги ижоди билан танишмаган китобхон кам бўлса керак. Ҳозирда жаҳонда китоблари тиражи бўйича энг кўп босилиб чиқадиган ёзувчилардан бири шубҳасиз Дейл Карнегидир. Унинг деярли барча китоблари китобхонлар қалбини забт этишга улгурган. Чунки Де. Карнеги асарлари барча давр учун ҳам бирдек қадрли ва шундай бўлиб қолаверади. Кишиларга муомала қилиш ва дўстлар орттириш, безовталик ва оғир дамлардан қандай халос бўлиш, муоффақият қозониш сирлари ва бошқа ҳаётда энг зарур маслаҳатлар берувчи Дейл Карнеги китобини ўқиган китобхон бу фикрнинг тўғри эканлигини гувоҳи бўлади.
Ёзувчиниг ўз асарларига қарата айтган бир фикрини эсга олайлик: «Қўлингиздаги ушбу китобни дастлабки 40 бетини шошмасдан ўқиб чиқинг, Агар у сизга ҳеч ҳам наф бермаса уни истаган томонга улоқтириб юборинг». Демак бу фикрлардан кўринадики, Д. Карнегининг ўзи ҳам китобларини ҳар бир китобхонлар томонидан юксак баҳо берилишига ишонган. Унинг китобларини ўқиб чиққанлар эса ҳақиқатан ҳам унинг асарлари энг зарур китоблар эканлигига амин бўлишади ҳамда ўзи учун энг азиз китоб бўлиб қолишига ишонишади.
Қуйида унинг асарларида битилган энг зарур ва қимматли маслаҳатларни, муомала қилиш ва дўстлар оттириш, безовталик ва оғир дамлардан қандай халос бўлиш, муоффақият қозониш сирларини мужассам этган қоидаларни келтирмоқдамиз.
Сизларга қулай бўлиши учун мавзу матнларини ихчам қилиб бермоқдамиз. Ҳар бир мавзуга босганингизда матнлари пайдо бўлади. Мавзуга қайта босилганда яна яширин ҳолга қайтади. Ҳаёт учун зарур қоидалар билан танишиб ўз ҳаётингизга тадбиқ этишингизга тилак билдириб қоламиз.
Ёқимтой бўлишнинг олти қоидаси
1-қоида. Ўзгалар билан самимий ситқидилдамн қизиқиб кўринг;
2-қоида. Муомила пайтида табассум қилинг;
3-қоида. Ёдингизда бўлсин,кишининг ўз номи ҳар қандай тилда ҳам энг ширин ва муҳим товушлар йиғиндиси ҳисобланади;
4-қоида. Ажойиб тингловчи бўлинг. Бошқаларни ўзи тўғрисида гапиришларига қизиқтиринг. ;
5-қоида. Суҳбатдошингиз қизиқадиган мавзуда гапиришга ҳаракат қилинг.
6-қоида. Суҳбатдошингизни ўз қадр қимматини англашга, ўзининг иззат нафсониятини баланд тутишга ишонтиринг, бу ишни чин юраклдан самимий адо этинг.
Ўзгаларни нуқтаи назарингизга жалб этувчи ўн икки қоида
1-қоида. Баҳс-тортишувда устун келишнинг ягона усули ундан воз кечишдир;
2-қоида. Субатдошингиз фикрига ҳурмат бажо келтиринг. Ҳеч кимга ҳеч қачон «сен ноҳақсан» деманг;
3-қоида. Агар ноҳақ бўлсангиз, бунга тез ва қатъий равишда иқрор бўлинг;
4-қоида. Гап бошиданоқ дўстона оҳангни қўлланг;
5-қоида. Ҳамсуҳбатингизни дарров «ҳа» деб жавоб беришга мажбур этинг;
6-қоида. Кўпроқ вақт ҳамсуҳбатингиз гапирсин;
7-қоида. Майли,ҳамсуҳбатингиз бу фикр ўзига тегишли деб ўйласин;
8-қоида. Воқеа — ҳодисаларга ситқидилдан ҳамсуҳбатингиз нуқтаи назари билан қаранг;
9-қоида. Бошққаларнинг фикр ва хоҳишларига хайрихоҳ муносабатда бўлинг;
10-қоида. Уларни юксак ҳис туйғулар, мотивларга дават этинг;
11-қоида. Ўз ғояларингизни жиддийлаштириб,уларни самарали бўлишга эришинг;
12-қоида. Даъват қилинг, жонли ҳаракат қилишга унданг.
Одамларнионг иззат нафсониятига тегмасдан, уларга таъсир этишнинг тўққиз қоидаси.
1-қоида. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақташдан ва унинг яхши жиҳатларини самимий эътироф этишдан бошланг;
2-қоида. Ўзгаларнинг хатосини тўғридан тўғри эмас, балки билвосита кўрсатинг;
3-қоида. Даст аввал ўз камчилик, нуқсонларингиз ҳақида гапиринг, сўнгра ҳамсуҳбатингизни танқид қилишга киришинг;
4-қоида. Ҳамсуҳбатингизга буйруқлар бериш ўрнига унга саволлар беринг;
5-қоида. Одамларга ўз обрў — эътиборларини сақлаб қолишга имкон беринг;
6-қоида. Одамларнинг жуда кичик бўлса ҳам муоффақиятини эътироф этинг, мақулланг, ҳамда ҳар бир ютуғини қайд этинг. «Баҳолашда самимий ва мақтовда бағри кенг бўлинг»;
7-қоида. Одамларга яхши обрў эътиборга сазовор бўлишлари учун имкон яратинг, токи улар буни оқлашга ҳаракат қилишсин;
8-қоида. Рағбатлантиришга урининг. Шундай тасаввур уйғотингки, хатога йўл қўйган киши хатосини енгил тарзда тўгрилайдиган, тузалган деб ҳис эцин; одамларни енгил деб ишга уринишига унданг;
9-қоида. Шунга эришингки, одамлар сиз тавсия этган ишларни бажарганларидан хурсанд бўлишсин.
Оилавий ҳаётингизни бахтли қилишга ундовчи етти қоида.
1-қоида. Ҳеч қачон хархаша қилманг, айб торпишга уринманг;
2-қоида. Умр йўлдошингизни ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг;
3-қоида. Ҳеч қачон танқид қила кўрманг;
4-қоида. бир — бирингизга чин юракдан ўзингизни миннатдорчилигингизни билдириб туринг;
5-қоида. Бир-бирингизга мумкин қадар мўжаз эътиборга молик белгилар кўрсатинг;
6-қоида. Сермулозамат, сертакаллуф бўлинг;
7-қоида. Оила, эр-хотинлик ҳаётида оид нозик муносабатлар билан боғлиқ мароқли китоб мутолаа қилинг.
ОИЛАВИЙ ХАЁТ: УНИ ЯНАДА БАХТГА БУРКОВЧИ ЙЕТТИ ҚОИДА
1. Оилавий бахтни тезроқ гўрга тиқиш йўли
Бундан етмиш беш йил муққаддам Наполеон Бонапартнинг жияни Наполеон ИИИ дунёдаги энг соҳибжамол аёл — графиня Тебская, Мария Евгения Игнасия Августина де Монтихони севиб қолди ва унга уйланди. Унинг маслаҳатчилари, бу хоним ҳеч кимга маълум булмаган испан графининг қизиқ деб оёқ тираб олдилар. Уларга жавобан Наполеон: «Хўш, нима бўпти?» деб эътироз билдирди. Унинг назокати, ёшлиги, жозибадорлиги, чиройи Наполеонни беқиёс ҳузур-ҳаловат оғушига ғарқ этган эди. У тахт тепасида туриб, бутун миллатга қарата: «Мен ўзимга номаълум бўлган аёлни севдим, унга иззат- икром кўрсатаман ва бошимга кўтараман», дея жар солган эди.
Наполеон ва унинг қаллиғида ҳамма нарса:соғлиқ, бойлик,ҳокимият, шон-шараф, гузаллик, севги-муҳаббат, бир-бирини сидқидилдан севиш, олий даражадаги ищқий муносабатлар учун тегишли барчаси мавжуд эди. Хеч қачон муқаддас никоҳ гулхани бунчалик нур сочиб ловулламаган эди.
Аммо, надоматлар булсинки, муқаддам олов сал утмай милтиллаб қолди ва ўчди. Бу ҳарорат сўнди, ундан фақат бурқсиган кул қолди, холос. Наполеон Евгенияни малика қилмоқчи эди, аммо гўзал Францияда ҳеч нарса — унинг меҳр-муҳаббати ҳам, азамат тож-тахти ҳам унинг эрига бўлган хархашасини асло тўхтата олмади.
Рашқдан кўзи кўр бўлаёзган, шубҳа-гумонлар юрагини кемириб ётган жувон унинг фармонларини мутлақо менсимас, уни бир зум бўлсин кўздан йироқлашишига қўймас эди. Давлат ишлари билан банд эрининг кабинетига ҳе йўқ бе йўқ бостириб бораверарди. Унинг муҳим музокараларини барбод қилишга уринар эди. У бошқа аёлга кетиб қолади, деган доимий хавотир оғушида яшар эди.
Евгения баъзан синглисининг ҳузурига югуриб борар, эридан зорлангани-зорланган эди: у норози бўлиб шикоят қилар, йиғлар, чинқирар ҳамда таҳдид қиларди. Эрининг кабинетига бостириб кириб, қичқирар ва уни ҳақоратлашдан ҳам қайтмас эди. Бир олам саройу кошоналарга эга бўлмиш Франция императори ўз-ўзи билан бир лаҳза ёлғиз қолишга хилват бурчак тополмас эди. Буларнинг бари туфайли Евгения нимага эга бўлди? Ҳеч нарсага. Мен Е. А. Рейнхардтнинг «Наполеон ва Евгения. Бир империянинг трагикомедияси» номли ғоят мароқли китобидан иқтибос келтираман: «Иш шу даражага етиб бордики, Наполеон кўзи ярим тунда юмшоқ шляпани бостириб кийиб, яширинча ёнига ўзининг энг яқин дўстларидан бирини эргаштирганча хилват эшикдан чиқиб, сингиб кетар эди. Хакиқаган ҳам уни қаердадир кутаётган гўзал хоним ҳузурига жўнар ёки буюк шаҳарни кўчаларида шунчаки тентирар эди, шундай кўчалардан юрар экан, фақат эртакларда эшитгани қўлдан кетган имкониятлар ҳавосидан нафас олар эди».
Евгения ўзининг тизгинсиз хархашалари туфайли ана шунга эга булди. Тўғри, у Франция тахтида керилиб ўтирди, унинг дунёдаги энг чиройли аёл эканлиги ҳам аниқ. Аммо императорга хос унвон ҳам, гўзаллик ҳам, заҳар-заққумга тўлган тиним билмас хархашалари ҳам муҳаббатни сақлаб қололмади. Евгения, бечора аёл ўзининг сўнгсиз рашқи ва хархашаси гирдобига ўралашиб қолди.
Энг бехато нишонга урувчи ҳаракатдаги макру ҳийлалар орасида бир замонлар дўзах иблислари томонидан яратилган, муҳаббатни поймол этувчи, ўлим келтирувчи иллатлардан бири хархаша ҳисобланади. Бу усул ҳеч қачон адашмайди. Худди қирол кобраси каби ҳамиша заҳарлаб, доим жойида ўлдиради.
Граф Толстойнинг хотини бу аччиқ ҳақиқатни жуда кеч тушунди. У ўлими олдидан қизларини чақириб: «Отангизнинг ўлимига мен сабабчи бўлдим», дея иқрор бўлган эди. Қизлари унинг гапига жавоб беролмай, ҳар иккиси ҳам ўкириб юборишди. Уларнинг онаси ростини айтаётган эди. Улар онасининг ниҳояси йуқ шикояту жаврашлари, тиним билмас танқидлари, доимий давом этган хархашалари отасининг умрига зомин бўлганини билардилар.
Шу билан бирга граф Толстой ва унинг хотини ҳар жиҳатдан жуда бахтли бўлишлари мумкин эди. У барча даврларнинг энг буюк ёзувчиларидан бири ҳисобланади. Унинг икки буюк шоҳ асари — «Уруш ва тинчлик» ва «Анна Каренина» сайёрамизнинг адабиёт осмонида ўчмас юлдуз бўлиб ярқираб тураверади.
Толстой шу даражада мащҳур эдики, мухлислари унинг ҳар бир қадамини кечаю кундуз таъқиб этиб, оғзидан чиққан ҳар бир сўзигача ёзиб олишган. Барча сўзи, ҳатто: «Майли, мен энди ухлайман» , деган шунчаки гапи ҳам ёзиб олинган. Энди рус ҳукумати унинг тўла асарлар тўпламини босиб чиқармокда- унда адиб қачонлардир ёзиб қолдирган ҳар бир иборагача киритилади, Толстой асарлари 100 жилддан ошиб кетади.
узоқ давом этадигандай кўринди. Шу сабабли улар тиз чўкиб, яратганга илтижо қилишар, марҳаматини дариғ тутмаслигини ёлвориб муножот қилардилар.
Шундан кейин ғалати бир ҳолат рўй берди. Толстой аста-секин ўзгарди ва бутунлай бощқа кишига айланди. У дастлаб ўзи яратган буюк асарлардан уялди, ўзини публицистик мақолалар ёзишга бағишлади, уларда тинчликни тарғиб қилди, уруш ва ночорликни қаттиқ қоралади.
Бу инсон бир куни иқрор бўлиб, ёшлигида гуноҳ ишлар қилгани, ҳатто одам ўлдирганигача айтиб, Исо таълимотини изчил урганишга киришди. У ўзига қарашли барча ерларни бощқаларга бўлиб берди ва камбағаллардай ҳаёт кечирди: далада ишлади, ўтин ёрди, пичан ўрди, ўзи учун пойафзал тикди, хонасини ўзи супурди, ёғоч идишда овқат еди ва барча душманларини яхши кўришга ўзини мажбур эта олди.
Лев Толстой ҳаёти фожиадан иборат эди ва бу фожианинг асосий сабабчиси унинг никоҳи эди. Толстойнинг хотини ҳашаматни севар, у эса ундан нафратланар эди, хотини шон-шуҳрат ва мартаба истагида куйиб-ёнар, Толстой учун эса бунинг сариқ чақачалик аҳамияти йўқ эди. Софья Андреевна пул, мол-давлат кетидан қувар, Толстой эса, аксинча, бойлик ҳамда хусусий мулкка эга бўлишни гуноҳ деб биларди.
Борди-ю, эри эътироз билдиргудай бўлса, у жазавага тушиб, ўзини ерга ташлар, оғзига қорадори солинган шишачани яқинлаштириб, ўзимни ўлдираман, деб қасам ичар, ўзимни қудуққа ташлайман, деб қўрқитар эди.
Улар ҳаётидаги бир воқеа менга бутун инсоният ҳаётидаги таъсирли бир санани эслатади. Мен аввал таъкидлаганимдек, бу жуфтлик турмуш қурган дастлабки пайтларда ниҳоятда бахт билан масрур эдилар. Аммо орадан қирқ йил ўтгач, Толстой энди зўрға чидар эди. Баъзан оқшомлари ғам-андуҳга лиммо-лим кекса хотини қалби озгина бўлса-да, илиқ ором истаб, чоли олдида тиз чўкар, қбундан эллик йил муқаддам меҳр-муҳаббат туйғулари билан тўлиб- тошган ва унга бағишланган сатрларини кундаликдан топиб, овоз чиқариб ўқиб беришини илтижо қилиб сўрарди. Толстой ажойиб, бахт-иқболга тўлиқ, асло қайтмас кунлар ҳақидаги сатрларни ўқиганида, ҳар иккиси ҳам куйиб йиғларди. Ҳаёт ҳақиқати уларнинг хаёлий романтик кўз ёшларидан қанчалик фарқ қилар, қанчалик ўзгача тусда эди! Ва, ниҳоят Толстой саксон икки ёшга кириб, қартайиб қолган пайтда оилавий ҳаётидаги фожиани ортиқ ҳазм қила олмаслигига кўзи етди ва 1910 йилнинг қор-қировли, совуқ октябрь кечасида ўзининг хотинидан узоққа қочди—қоронғи зулматга, қайга кетганини билмай, англамай.
Орадан ўн бир кун ўтгач, Толстой кичик темир йўл станциясида ўпка шамоллашидан вафот этди. Унинг ўлим олдидаги ягона васияти дафн маросимига хотинини қўймасликларини тайинлаш бўлди.
Графиня Толстойнинг учи охири йўқ, хархашаси, арзу дод ва жазавасига берилган баҳо ана шундан иборат эди.
Балки, китобхон бу аёлнинг розилик учун асоси бордир, деган хаёлга борар. Маъқул фикр. Аммо бунинг ишга алоқаси йўқ. Гап бошқа фикрга бориб тақалади: бу хархашалар унга ёрдам бердими ёки бундан баттар аҳволни яна дўзах азобига айлантирдими?
«Мен ҳақиқатан ҳам аҳмоқона иш қилган эканман», — деган хулосага келди графиня Толстая, аммо, афсуски, энди кеч бўлганди.
Авраам Линкольннинг ҳаётидаги улкан фожиа унинг никоҳи, оиласи эди. Эътибор беринг, уни ўлдиришгани эмас, балки унинг никоҳи сабабчи эди. Линкольннинг йигирма уч йиллик ҳаётини сафдоши, ҳуқуқшунос Гордон «оилавий ҳаётнинг аччиқ мевалари» деб атаган, азобни тортган Линкольн Бут томонидан отилгандан сўнг ўзининг ўлдирилганини дам англамаган эди. Деярли чорак аср Линкольн хоним эрини тиним билмай эговлаб, унинг жонини халқумига келтирган эди.
Бу аёл поёни йўқ норозиликни эри устига ёғдирар, уни тиним билмай танқид қилгани-қилган, гўё унинг фикрича, эрида ҳаммаси рисоладагидек эмас эди. Эрининг юриши, қадам босиши бесўнақай эмиш, у оёқларини лапанглатиб юрармиш, диндуларга ўхшаб букчаяди, деб ҳам айб топарди. Унинг қадди — қоматида эгилувчанлик кўринмайди, ҳаракатларида назокат етишмайди, деб зорлангани-зорланган эди. Аёл пансионда ўзига мадам Мантел ўргатганидек, қадам ташлашни, қадди-қоматни тутишни жиғибийрони чиқиб талаб қилишдан чарчамас эди.
Унга эрининг қулоқлари бурчаги боши томонга қараб кетгани ҳам асло ёқмасди. Бир куни эса бурни текис булмагани учун Линкольнга таъна тошларини отган эди. Пастки жаҳи туртиб туради, ўзи эса сил касалига йўлиққан бемордай кўринади, оёқ ва қўллари ҳаддан зиёд узун, боши эса кичкина, деб зорланганди.
Авраам Линкольн ва Мэри Тодд Линкольн ҳамма жиҳатдан: тарбия кўрганлик, келиб чиқши, мижози, дунёқарашга мойиллиги билан бир-бирларига мутлақо қарама-қарши эдилар. Улар доимий равишда бир-бирини кўришса, зардалари қайнаб кетар эди.
Бизнинг авлодимизга мансуб машҳур линкольншунос, марҳум сенатор Альберт Ж. Бевериж шундай деб ёзган: «Линкольн хонимнинг қулоқни тешиб юборгудай чинқироқ овозини кўчанинг нариги бетидан бемалол эшитиш мумкин эди. Кимки уларга яқин ўтирган бўлса, унинг тўхтовсиз қаҳру ғазабга тўлиб-тошганини ҳар куни билар эдилар. Мэри Тодд хонимнинг дарғазаб бўлиб, жаҳл отига миниши фақат сўзда ифодаланса ҳам бир нави эди, бизгача унинг ақлга сиғмайдиган қилиқлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар етиб келган». Шунга ўхшаш воқеалардан бири билан танишинг. Тўйдан кейин кўп ўтмай Линкольн ва унинг хотини Спрингфильдга — шифокорнинг беваси, пенсионерларга қарашга мажбур бўлган Жейкоб Эрли хонимнинг ҳузурига кўчиб ўтишади. Қайсидир куни жаноб Линкольн ва хотини нонушта қилиб ўтиришар экан, Линкольн нимадир қилди, шекилли, бу хотинини ғазаблантириб юборди. Линкольн аниқ нима қилди, ҳозир ҳеч ким билмайди. Аммо Линкольн хоним ғазабдан қутуриб кетди-ю, иссиқ қаҳвани эрининг бетига сепиб юборди. Бу пенсионерларнинг кўз ўнгида содир бўлди.
Линкольн хотинига лом-мим демади. У камситилган ҳолда сукут сақлаб ўтирар экан, эрли хоним нам сочиқ билан унинг юзларини артар эди.
Линкольн хонимнинг рашқи шу даражада телбалардек, шунчалик шиддатли ва шунчалик чидаб бўлмас даражада эдики, эрига нисбатан очиқдан- очиқ кўрсатган уятсиз томошалари, юракни эзиб юборадиган хунук қилиқлари, мана, 75 йилдан буён, ҳозир ҳам уни эшитган кишиларни ҳайратга солиб, оғзини ланг очириб қўяди. Ниҳоят у ақлдан озди, эҳтимол, унинг ўзини тутиши, хулқ-атвори ана шу ақлсизлик асосида туғилганмикан, деб ўйлашга мажбур қилади.
Линкольнни хотинининг бутун хархашалари, гина-қудуратлари ҳамда телбаларча ҳатти-ҳаракатлари заррача бўлсин ўзгартирдими? Баъзи жиҳатлардан қараганда, ҳа, ўзгартирди. Унга нисбатан муайян ҳис-туйғуларини қисман ўзгартирди. Уни бахтсиз никоҳ тўғрисида пушаймон қилишга мажбур этди. Ундан имкони борича ўзини олиб қочадиган бўлди.
Спрингфильдда ўн бир адвокат яшар ва бари учун иш етарли эди. Шунинг учун улар графликда ўтадиган суд мажлисларида иштирок этиш учун судья Дэвид Дэвисга эргашиб, унинг ортидан у шаҳардан бу шаҳарга отлиқ йўл юришарди. Шу тарзда маҳаллий суд йиғилишларининг барчасида иштирок этиб, саккизта суд округида бўлишар эди. Бошда адвокатлар кўпинча айёрлик қилиб, ҳар шанба куни Спрингфильдга қайтишни истамай, ҳафта охирини ўз оилалари билан ўтказар эдилар. Аммо Линкольн мутлақо бундай қилмасди. У уйига қайтишга қўрқар, уч ой баҳорни, уч ой кузни Спрингфильдга қадам босмай, турли разъездларда яшашни афзал билар эди.
У йилдан-йилга худди шундай қиларди. Кўпинча қишлоқ жойлардаги меҳмонхоналарда шароит жуда ёмон эди. Шунга қарамай, у барча ноқулайликларга тобу тоқат билан чидар, Линкольн хонимнинг доимий хархашаси ва қаҳр-ғазабининг аланга олишидан кўра бу анча роҳатбахш кўринарди.
Линкольн хоним, малика Евгения ва графиня Толстаянинг эрлари билан муносабатлари ана шундай оқибатга дучор қилди. Хотинларнинг хулқ-атвори улар ҳаётига фақат фожиаларни олиб келди, бу эса жуда қимматга тушди.
Нью-Йоркдаги ички оилавий муносабатлар иши бўйича судда ўн бир йил ишлаган Бесси Хамбургернинг айтишича, кўрилган мингта ишдан эркакнинг уйдан чиқиб кетишига ягона сабаб хотиннинг хархашаси экан. «Бостон пост» газетасининг ёзишига қараганда, бирор аёл ўзининг оилавий бахтига қабр қазир экан, аста-секин уни чуқурлаштириб бораверади.
Шундай қилиб, оилавий ҳаётингизни бахтли сақламоқчи экансиз, биринчи қоидани қаттиқ тутинг:
Хархаша қилманг, хархашанинг асло кераги йўқ!!!
2. Севинг ва ўзгаларнинг ҳам севишига имкон беринг
Дизраэли шундай деган эди: «Эҳтимол, мен ўзимнинг ҳаётимда жуда кўп хатоларга йўл қўйгандирман, аммо, барибир, севги асосида оила қурмайман».
У айнан шундай қилди. Ўттиз беш ёшгача буйдоқлигича юрди, кейин ўзидан ўн беш ёш катта, сочлари қордек оқарган бадавлат бева хотинга уйланмоқчи бўлди. Бу муҳаббат туфайли бўлганмиди? О йўқ. Бева Дизраэли узини яхши кўрмаслигини жуда яхши биларди. Пули кўплиги учун ўзига уйланмоқчи бўлганини англар эди! Шунинг учун битта шарт қўйди: аёл бир йил давомида уни синаб, феълини ўрганади. Ниҳоят мазкур муддат охирида аёл Дизраэлига турмушга чиқди.
Анчайин маза-матраси йўқ, анчагина манфаатпарастликдан иборат бўлиб жаранглайдиган воқеа, шундай эмасми? Қандай парадоксдан иборат бўлмасин, Дизраэлининг оилавий ҳаёти, барибир, барча бемаъни, ирқит воқеа-ҳодисаларга ўралашган, эру хотинликдан мутлақо фарқ қилувчи ёрқин муваффақиятга қурилган эди.
Дизраэлининг чекига тушган бу бой-бадавлат хотин ёшлик, навқиронлик, гўзаллик ҳамда алоҳида ажралиб турадиган ақлга эга эмас эди, албатта. Суҳбатларда у адабиёт ва тарих соҳасидаги нодонликдан иборат гап-сўзлари билан кулгили хатоликларга йўл қўйганини билмай қоларди. Масалан, у «римликлар олдин пайдо бўлганми ёки юнонлар», дер, буни билмас эди. Ясан-тусан бобидаги диди ажабтовур бўлса-да, уйни мебеллар билан жиҳозлашдаги тасаввури ниҳоятда ғалати ва паст даражада эди. Шунга қарамай, у оилавий ҳаётда муҳим ўрин тутган эркаклар билан муомала қилиш, эру хотинлик муносабатида даҳо, хақиқий даҳо эди. У ўзининг ақл- заковатини ҳеч қачон Дизраэлининг етуклигига қарама-қарши қўймасди. Эр тоқатни тоқ қилиб юборадиган ва жонни суғуриб оладиган, пухта-пишиқ ва зийрак герцог хотинларнинг тортишувларидан толиқиб келганида, уйда Мэри Эннинг енгил-елпи сергаплиги уни ҳорғинликдан қутқариб, куч-қувватини тиклашга ёрдам берар эди. Уй унга мамнунлик ва руҳий ҳаловат оладиган ягона маскан бўлиб, у Мэри-Эннинг сидқидилдан севишидан лаззат топарди. Дизраэлининг бу ерда кексараётган хотини билан ўтказган дамлари ҳаётидаги энг бахтиёр дамларидан иборат эди. Бу аёл унинг энг яқин дўсти, тенгдоши ҳамда маслаҳатчиси эди. У ҳар куни қуйи палатадан уйига қараб шошар экан, кундузи нималар бўлганини хотинига айтиб бериш учун ҳамма гапни кўнглидан бирма-бир ўтказар эди. У нимагаки қўл урмасин, барига Мэри- Эннинг қўллаб-қувватлашини ҳис этар, ахир у эри муваффақиятсизликка учрашига мутлақо ишонмас, бу ҳол эса шу қадар катта аҳамиятга эга эди.
Уттиз йил давомида Мэри-Энн фақат Дизраэли учун, фақат унинг ўзи учун яшади. Эри унинг ҳаётини шунчалик енгиллаштиргани, ҳатто бойлигини ҳам унинг учун қадрлар эди. Бунга жавобан эр уни ўзининг қаҳрамонига айлантирган эди. Эр унинг вафотидан сўнг граф унвонига сазовор бўлди. Шу билан бирга у хотини оддий фуқаро эканлигида қиролича Викториядан рафиқасини пэрлар сулоласига киритишни илтимос қилиб, уни кўндирган эди. Нихоят 1868 йилда хотини Виконтесса Биконсфильд унвонига эришди.
Одамлар назарида у қанчалик нодон ва енгилтак кўринса-да, эр уни бирор марта бўлсин танқид қилгани йўқ. Унинг шаънига бирор марта бўлсин, пичинг ишлатган эмас, борди-ю, бирор киши рафиқасининг устидан кулмоқчи бўлса, унинг ҳимояси учун шиддат билан ташланар эди. Мэри-Энн мукаммалликдан узоқ бўлиб, камчиликлардан холи бўлмаса ҳамки, ўттиз йил давомида эри билан фахрланиб юришини бирор мартаям тилидан қўйган эмас. Бу нимага олиб келди? «Биз ўттиз йил эр-хотин эдик, — дейди Дизраэли, — аммо бирор марта у билан зерикканим йўқ» (шу билан бирга кимдир Мэри-Энн тарихни билмаса- да, нодон бўлиб қолмади, деган гапни айтган эди).
Ўз навбатида Дизраэли ҳам ҳеч қачон Мэри-Энн унинг ҳаётидаги энг қимматбаҳо топилма эканлигини асло яширган эмас. Бунинг натижаси қандай эди? Мэри-Энн ўз оиласининг яқин дўстларига эрини таърифлаб: «Менинг ҳаётим шу инсон туфайли бошдан-оёқ битмас-туганмас бахтга тўлиб-тошган эди», дерди.
Улар ўзаро ҳазиллашишни яхши кўришар эди. «Биласанми, — дерди Дизраэли, — мен, ахир сенга пулларинг туфайли уйланган эдим». Мэри-Энн жилмайиб жавоб берарди: «Бу ишни яна такрорлашга тўғри келганда, энди менга севги туфайли уйланар эдинг-а, шундай эмасми?»
У хотинининг гапини маъқуллар эди. Йўқ, Мэри- Энн ҳамма жиҳатдан мукаммаллик даъво қилган эмас. Шу билан бирга у ўз-ўзи билан овора бўлиб қолишига Дизраэли ақлли бўлгани учун йўл қўя олмасди.
Генри Жеймс шундай деб таъкидлаган эди: «Бошқа одам билан муносабат ўрнатишдаги биринчи узлаштириладиган омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам биз хоҳлаган нарсани исташадики, бу бизнинг бахтли бўлишимизга халақит бермайди, бунга улар ўзимиз хоҳлаган усулда ёндашадилар».
Бу айтилган такрорлашга арзийдиган гапдир: «Башқа одамлар билан муносабат ўрнатишдаги биринчи омил, бу уларнинг бахтли бўлишига халақит бермасликдир, улар ҳам шуни исташади. »
«Бирга ягона оилада ўсамиз» номли китобида Леланд Фостер Вуд шундай деган эди: «Муваффақиятли никоҳ мос кишини топиш лаёқатидан анча устундир; шу билан бирга бу ўзи ҳам айнан шундай одам бўлиш қобилияти демакдир».
Шундай қилиб, сиз оилавий ҳаётингизни бахтли сақлаш ниятида экансиз, иккинчи қоидани маҳкам тутинг.
Ўз умр йўлдошингизни ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг.
3. Ўзингизни бошқача тутсангиз, ажралиш учун Ринога йўл олишга мажбурсиз
Ижтимоий ҳаётда Дизраэлининг энг ашаддий душмани буюк Гладсон эди. Бу икки арбоб ўртасида давлатни бошқариш билан боғлиқ барча муаммоли масалаларда ўзига хос фикрлари билан келишмовчилик рўй берса-да, улар учун битта умумий жиҳат бор эди: ҳар иккаласи ҳам шахсий ҳаётда бахтга беланган эдилар.
Уилям ва Кэтрин Гладсон эллик тўққиз йил бирга яшашди, салкам олтмиш йил бахт билан илиган ўзаро вафодорлик бағрида умргузаронлик қилишди. Менинг кўз олдимда Англия бош вазирларининг энг муносиби бўлган Гладсон ўз рафиқасининг қўлидан ушлаган ҳолда, у билан қўшиқ куйлаб камин олдида рақсга тушгани ниҳоятда ёқимли туюлади: Жулдурвоқи эр ва шумтака хотин — Шодлик ва ғамда ҳам биргамиз ҳамон. Жамоат ишларида шафқатсизлиги билан ном чиқарган Гладсон ҳеч қачон уйдагилар шаънига танқидий сўзларни айтмаган. У эрталаб нонуштага тушар экан, оиланинг бошқа аъзолари ҳали ухлаб ётганини пайқаб, уларга нисбатан норозилигини ниҳоятда хушмуомалалик билан изҳор этиш усулини топган эди. У овозини кўтариб, уйни ажиб ғамгин бир қўшиқ билан тўлдириб юборар, шу орқали Англиядаги юмушга ниҳоятда андармон бир киши яқинларини нонушта учун кутиб ўтирганини гуё эслатмоқчи бўларди. Одамларга нисбатан муомалага уста, эътиборли бўлган бу шахс оилавий муҳитда танқид қилишдан ўзини бутунлай тийган эди.
Екатерина ИИ ҳам ўзини худди шундай тутган. У дунёдаги энг йирик империялардан бирини бошқарган эди. Екатерина ИИ ўзига тобелардан миллионлаб кишиларнинг ҳаёти ва ўлимига фармойиш бера оладиган қудратга эга эди. У сиёсат майдонида баъзан ўзини шафқатсиз ҳукмдор сифатида намоён этар, самарасиз урушлар олиб борар, ўнлаб душманларини отишга ҳукм қиларди. Шу билан бирга ошпазнинг куйдириб қўйган гуштини лом-мим демай, иштаҳа билан паққос туширар эди. Кулимсираганича сабр-тоқат билан тановул қилар экан, бундан ўртача америкалик эркак ибрат олса бўлади.
Бузилган бебахт оилалар бўйича Америкада донг қозонган обрўли шахслардан бири Дороти Дикснинг фикрига кўра, эллик фоиздан ошиқ никоҳ муваффақиятсизлик билан якун топади. Буларнинг асосий сабабларидан бири — романтик кўз ёши тўкиб ажралиш билан якун топган омиллардан биттаси — танқид, бир тийинга қиммат, юракни зада қиладиган танқид ҳисобланади.
Борди-ю, болаларингизни танқид қилишга тўғри келиб қолса… мен сизга айтсам, уларни асло танқид қилманг. Мен бу ишнинг яқинига ҳам йўламайман. Танқидга муккасидан тушиб кетишдан олдин Америка журналистикасининг мумтоз асарларидан бири «Отанинг пушаймони»ни ўқиб чиқинг. У даставвал «Peplz xoum jornel»нинг бош мақоласи сифатида дунё юзини кўрди. Муаллифнинг рухсати билан биз уни ихчам шаклда бу ерга келтирамиз.
«Отанинг пушаймони» самимий юрак тўлқинлари авжга чиққан дақиқаларда ёзилган ихчам асарлардан бири бўлиб, кўпчилик китобхонларнинг ҳиссиётларига «жиз» этиб тегиб кетади. Шу сабабли у доимий равишда қайта-қайта босилавериш учун манба бўлиб хизмат қилган. «У илк бор бундан ўн беш йил муқаддам босилган бўлиб, шундан буён юзлаб журнал ва фирма нашриётларида, шунингдек, мамлакатнинг барча бурчакларидаги газеталарда чоп этилди, — деб хабар беради унинг муаллифи У. Ливингстон Ларнед. Кўплаб чет эл тилларида ҳам босилиб чиққан. — Менинг ўзим шахсан минглаб одамларга уни мактаблар, черков ва кафедраларда ўқиб беришга ижозат бердим. Турли радиодастурлар уни сон-саноқсиз эшиттиришларда истифода этдилар. Ундан коллежларнинг даврий нашрлари ва ўрта мактабларнинг журналлари ҳам фойдаланди. Бундан ажабланмаслик керак. Баъзан унча катта бўлмаган асар ҳам ақл бовар қилмаидиган даражада муваффақият қозонади. Мазкур мақола ҳам шубҳасиз, ана шундай мавқега эришди .
Бир мактубга эътибор қаратсак:
Цитата:
У. Ливингстон Ларнед
Отанинг пушаймони
«Қулоқ сол, ўғлим. Бу сўзларни сен ухлаётган пайтда айтяпман; сенинг жажжи қўлларинг чакканг тагида, сарғиш сочларинг эса терлаган пешонангда ёйилган Мен хонангга ёлғиз ўзим, билдирмасдан кириб олдим. Бир неча дақиқа аввал кутубхонада газета ўқиб ўтирар эканман, мени пушаймонликнинг оғир тўлқини шиддат билан қамради. Мен сенинг каравотчанг тепасига ўз айбимни ҳис этган ҳолда келдим.
Мана, мен нималарни ўйладим, ўғлим. Мен ўзимнинг ёмон кайфиятимни сенинг устингга гўё тўкиб юбордим. Сен кийинаётганда, сени сўкиб, ҳақорат қилдим, сен мактабга отланаётган эдинг, юзингни ҳўл сочиқ билан артиб тургандинг. Мен сени пойафзалимни тозаламаганинг учун қаттиқ койидим. Кийимингдан ниманидир олиб, полга ташлаганингда, ниҳоятда жаҳлим чиқиб бақириб юбордим.
Нонушта устида ҳам мен сенга ёпишиб олдим. Сен чойни полга тўкиб юбординг. Овқатни очкўзлик билан тановул қила бошладинг. Бармоқларингни стол устига қўйдинг. Нон устига ёғни кўпроқ суртиб юбординг. Шундан сўнг сен ўйнаш мақсадида ташқарига чиқиб кетаётганингда, мен поездга чиқиш учун шошаётган эдим. Менга бурилиб қараб, қўлингни силкитдинг ва: «Дада, хайр, кўришгунча!» дединг. Мен эса қовоғимни уйганимча: «Елкаларингни тўғрила», деб жавоб бердим.
Сўнгра кун охирида бари яна қайтадан бошланди. Йўлакдан уйга борар эканман, сен шарчалар билан тиззалаб уйнаганингни пайқаб қолдим. Пайпоғингда тешиклар бор эди. Мен сени уртоқларинг олдида камситдим, олдимга тушиб уйга юришга мажбур этдим. Пайпоқлар жуда қиммат туради, агар сен шахсий пулингга олганингда бу ниҳоятда ёқимли бўлар эди! Англаяпсанми, ўғлим, бу гапларни мен, сенинг отанг айтяпти!
Эсингдами, кейин сен кутубхонага кирдинг. У ерда мен ўқиб ўтирар эдим. Сен оҳиста қадам қўйдинг, менга халақит бераётганингни айтдим, сен эса гангиб, эшик ёнида тўхтаб қолдинг. «Сенга нима керак ўзи?» деб кескин сўрадим мен.
Сен ҳеч нарса демадинг, аммо бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йул қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилганди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Мана шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудимни даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қоплаб олди. Бу одатлар мени қандай аҳволга солиб қўйди ўзи? Хархаша одати, ҳадеб койимок,—кичкина бўлганинг учун менинг сенга берган мукофотим ана шу эди. Сени яхши кўрмайман, дейишим мумкин эмас, аммо гап шундаки, мен ёшлик чоғингдан кўп нарсани кутганман ва сени шахсан ўзимнинг йилларим билан ўлчабман.
Сенинг табиатингда эса соғлом, гўзал, самимий жиҳатлар шунчалик кўпки, бу жажжи кўнглинг улканлигидан далолат беради, у ҳов анови тепаликлар ортидаги тонгги нурларга ўхшайди. Бу сенинг беихтиёр менга бирдан шиддат билан бағримга ўзингни отганингда намоён бўлган эди. Сен уйқуга кетишдан олдин мени ўпиш учун кирган эдинг. Бугун бундан бошқа ҳеч нарсанинг аҳамияти қолмади, ўғлим! Мен қоронғида каравотинг тепасига келиб, минг бир ҳижолатга тушиб, олдингда тиз чўкаман!
Бу жуда заиф ҳолда гуноҳни ювиш демакдир. Биламан, сен уйғонганингда, бу гапларнинг барини айтганимда ҳам тушунмас эдинг, ўғлим. Аммо эртага мен хақиқий ота бўлмоқчиман! Мен сен билан дўст бўламан, қийналсанг, ранжисанг, бирга қийналаман, кулсанг, мен ҳам бирга куламан. Аччиғим чиққанида, бирорта аччиқ сўз чиқадиган бўлса, тилимни тишлаб оламан. Мен: «У ҳали бола-ку, сенинг боланг», деган гапни худи қасамёд каби тинмай такрорлайман».
Мен сени фикран вояга етган эркак ўрнида кўрганимдан қўрқиб кетдим. Ҳозир эса, сени кўриб турганимча, ўғлим, каравотинг тепасида ҳорғин турар эканман, тушунаман, сен ҳам кичкинтойсан-ку. Кечагина онанг қўлида эдинг, бошинг эса унинг елкасида эди. Мен сендан ҳаддан зиёд талаб этганман, сенга ҳаддан ортиқ талаб қўйганман».
Шундай қилиб оилавий ҳаёт бахтини сақлай десангиз, учинчи қоидани эсланг: Асло танқид қила кўрманг
4. Барчани бахтиёр қилишнинг тезкор йўли
Лос-Анжелесдаги оилавий муносабатлар институти директори Пол Попеноу шундай деди: «Кўпчилик эркаклар ўзига хотин танлар экан, ўзларига рўзғорни эплайдиган жувонни эмас, балки мафтункор, ўзига бино қўйиш билан овунишни, ўзининг калондимоғлиги билан махлиё бўлганни ахтаришарди. Шунинг учун бир куни идора бошлиғи бўлмиш аёлни нонуштага таклиф илишади. Бу жувон ўзининг йўлдошига ҳали хотирасининг бир чеккасида қолган «замонавий фалсафада асосий оқимлар» ҳақидаги маърузаларнинг парчаларини тақдим этади, шунингдек, ўз-ўзига пул тўлашни ҳам талаб қилиб, туриб олади. Натижада бу аёлнинг эртаси куни ёлғизликда нонушта қилишига тўғри келади. Бунга қарама-қарши равишда олий маълумоти бўлмаган машинистка (нусха кўчирувчи) нонуштага таклиф қилинар экан, ўзининг йўлдоши юрагига ўт ёқадиган нигоҳ ташлайди ва хумор бўлиб, шундай дейди: «Энди эса менга яна ўзингиз ҳақингизда нимадир ҳикоя қилиб беринг». Бунинг натижаси қандай бўлади? Йигит дўстларига: «У ҳаддан зиёд чиройли эмас, аммо мен бундай ажойиб ҳамсуҳбатни учратмаган эдим», дейдиган бўлади.
Эркаклар хотинларга уларнинг башанг кўринишлари, чиройли кийинишларини юқори баҳолашларини кўрсата олишлари керак. Барча эркаклар аёлларни кийим-кечак қанчалик қизиқтиришларини бутунлай унутишади ва бу соҳада ўзларига ҳисоб бериб ўтиришмайди. Масалан, эркак ва аёл, яъни эру хотин кўчада бошқа эркак ва аёлни учратиб қолишса, аёл эркакка деярли эътибор бермайди, одатда улар аёл қандай кийинганига қарамайдилар.
Менинг бувим бир неча йил муқаддам 98 ёшида вафот этди. Ўлимидан сал олдин биз унга ярим асрдан сал кўпроқ вақт аввал олинган фотосуратини кўрсатдик. Бувимнинг хиралашган кўзлари расмга деярли ўтмади, аммо берган ягона саволи шундай эди: «Мен қандай кўйлак кийган эканман?» Ана, холос! Тўшакка ётиб қолган, ўлим остонасидаги қариб-қартайган, деярли бир асрга яқин яшаган, хотираси деярли ўчиб кетаёзган аёл, ҳатто ўзининг қизларини танимайдиган даражада ётган бўлса-да, шунча вақт ўтишига қарамай, қандай кўйлак кийганига қизиқиб ўтирса! Мен бувим ушбу саволни берганида, каравоти ёнида турар эдим. Бу аҳвол менда ўчмас таассурот қолдирди.
Ушбу сатрларни ўқиётган эркаклар бундан беш йил муқаддам қандай костюм ёки кўйлак кийганларини мутлақо эслай олмайдилар, буни эслаб ўтиришга тирноқча қизиқмайдилар ҳам. Аммо хотинлар бундай эмас ва, биз, эркаклар, шуни англашимиз керак. Жамиятнинг олий табақасига мансуб болалар бир рақс кечасида бир неча бор хонимларнинг кўйлак ҳамда шляпаларига қойил қолганликларини айтиш билан асло чарчамайди. Эллик миллиондан ортиқ французлар эса хато қилиши асло мумкин эмас!
Мен тўплаган газета қирқимлари орасида бир воқеани ҳикоя қилувчи парча бор, биламан, у кўпам арзимайди. Шунга қарамай, бир ҳақиқатни аён кўрсатади, шунинг учун уни такрорлайман.
Унда айтилишича, бир деҳқон аёл оғир меҳнатдан сўнг ўзининг эри олдига катта боғлам пичанни қўяди. У ақлан озганинг йўқми, деб аччиқланиб сўраганида, у шундай деб жавоб берди: «Бунга эътибор бериб ўтиришингизни мен қаердан билай? Мен сиз учун йигирма йилдан бери овқат тайёрлайман, аммо бирор марта бир оғиз сҳз айтиб, пичан емаётганингизни билдирганингиз йўқ!» Москва ва Петербургнинг ҳаддан ошган оқсуяк аслзодалари жуда шинам йўсинга эга эдилар. Чор Россиясида жамиятнинг юқори табақаси орасида ажойиб тушликдан сўнг ошхонадан ошпазни чақириб келиб, уни мазали овқат тайёрлагани учун табриклаш одати бор эди.
Нима учун сиз ўзингизнинг хотинингизга шундай эътиборни лозим кўрмайсиз? Келгуси сафар у ширин қилиб жўжа қовурса, ана шу гапни унга албатта айтинг. Пичан емаётганингизни унга яхшилаб тушунтириб қўйинг, уни қадрлашингизни билдиринг. Ёки техаслик Гвинан айтганидек, «кичкина қизчага гулдурос қарсаклар ёғдиринг».
Сиз шуни амалга оширмоқчи бўлсангиз, бу сиз учун қанчалик бахт-иқбол келтиришини унга тушунтиришдан асло ҳайиқманг. Дизраэли Англия сазовор бўлган буюк давлат арбоби эди, шу билан бирга у «хотини олдида қанчалик қарздор эканлигини» билдиришдан асло уялган эмас».
Яқин кунларда бир журнални кўздан кечира туриб, Эдди Кантор билан ўтказилган интервьюга дуч келдим:
«Мен дунёда бир инсон— ўзимнинг хотиним олдида бурчлиман, — дейди Эдди Кантор. — Кичкиналигимда у менинг энг яхши дўстим эди; у тўғри йўлга тушиб олишимга ёрдам берди. Биз турмуш қурганимиздан кейин у ҳар бир долларни иқтисод қилар ва уни яна ишга тикарди. У менинг бойлигимни тўплашга ҳаракат қилди. Бешта ҳавас қилгудай фарзандимиз бор. Ва у менга доимо уйда шинам шароит яратиб беришга уринади. Борди-ю, мен ким бўлган бўлсам, бари у туфайли юзага келган».
Холливудда никоҳланиш таваккалига кўчган бўлиб, унга, ҳатто Ллойднинг суғурта жамияти ҳам қўлини чўзмаган бўларди; шунга қарамай, у ерда эру хотин Бакстерлар оиласи энг бахтли никоҳ сирасига киради. Ўтмишда Уинифред Брайсон деб товланиб турган артистлик мавқеидан бутунлай воз кечди. Шу билан бирга бу қурбон бериш унинг оилавий бахтини хиралаштириб қўймаслик учун тиним билмай ғамҳўрлик қилди. «У саҳнадаги муваффақиятлари учун сазовор бўладиган гулдурос қарсаклардан маҳрум бўлди, аммо менинг қарсакларимга ишониши учун мен зўр бериб уриндим, — дейди Уорнер Бакстер. — Агар эркак ўзининг аёлидан бахт топишга муяссар бўладиган бўлса, бу бахтли эътироф этилиш ҳамда муҳаббат туйғуси туфайли топиши керак. Бу эътироф ва муҳаббат ҳақикий бўлса, улар аёлнинг бахти гарови бўлиб хизмат қилади». Худди шундай.
Шунинг учун агар сиз ўзингизнинг оилавий ҳаётингизни сақлаб қолишни истасангиз, тўртинчи, энг муҳим қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга чин юракдан ўзингизнинг миннатдорчилигингизни билдириб туринг.
5. Хонимлар учун: бу жуда кўп нарсани англатади
Хотирлаш кунларидан бошқа кунларда гуллар муҳаббат рамзи ҳисобланади. Улар айниқса, мавсумда арзон туради, баъзан кўча бурчакларида ҳам сотишади. Аммо эркаклардан қанчаси уйга сариқ наргис гулдастасини келтиришини ҳисобга оладиган бўлсак, уларни худди орхидея каби қиммат дейиш мумкин, шунингдек, уларни булутлар билан бурканган Альп чуққиларида ўсадиган эдельвейслар каби жуда қийин қўлга киритиш мумкин.
Унга озгина гул келтириш учун хотинингизни шифохонага ётишини кутишингиз керакми? Нега эртага кечқурун унга бир неча атиргул олиб келолмас экансиз. Сиз тажриба ўтказишни ёқтирасиз. Шуни бажаришга бир уриниб кўринг, нималар рўй беришини кейин кўрасиз.
Бродвейда жуда банд бўлишига қарамасдан Жорж М. Коэн одатда ҳар куни икки марта онасига қўнғироқ қилар, бу онанинг ўлимигача давом этган эди. Сиз ҳар сафар қўнғироқ қилганида, онаси учун жуда муҳим янгилик бор эди, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, унча катта бўлмаган эътиборга молик бу белгилар инсонга сиз ҳақиқатан ҳам уни яхши кўришингизни, уни ўйлашингизни ҳамда унинг учун ёқимли нимадир қилмоқчи эканлигингизни ва унинг бахт-саодати ҳамда роҳат-фароғати кўнглингизга жуда азиз ва яқин эканлигини англатади.
Аёллар саналарга, яъни туғилган кунлар ва турли йилларни қутлашни ниҳоят яхши кўришади, нима учун айнан шундай, бу ҳамиша аёлларнинг маҳфий сирларидан бири бўлиб қолади. Ўртача одам кўпгина саналарни эсламай, бутун умр яшаши мумкин, аммо айримлари қуйидаги саналарни албатта билмоғи керак: 1492 ва 1776 (1492 йил Христофор Колумб томонидан Американинг кашф этилиши ва 1776 йилда Мустақиллик декларациясининг эълон қилиниши) ва хотинининг туғилган йили, тўйлари бўлиб ўтган йили. Ҳар эҳтимолга кўра, у олдинги икки санани нишонламай ўтиши мумкин, аммо кейингиларидан шунчаки ўтиб кета олмайди! Қирқ минг оилавий жанжални кўриб чиққан, икки минг эру хотинни яраштирган Чикаго судьяси Дожозеф Саббат шундай дейди: «Кўп ҳолларда оилавий келишмовчиликлар негизида арзимайдиган нарсалар ётади. Масалан, эри ишга кетаётганида, қўлини силкитиб хайрлашиш одати қанчадан-қанча ажралиб кетишга сабабчи бўлган».
Роберт Браунинг ва Элизабет Баррет Браунинг ўртасидаги биргаликдаги турмуш бизга маълум бўлган энг ибратли муносабат эдики, у меҳр-муҳаббатни ардоқлаш учун унча катта бўлмаган совға-салом ва эътибор жалб этиш учун ҳамиша вақт топар эди. У ўзининг бемор хотинига шунчалик ғамҳўрлик кўрсатган эдики, бундан мутаассир бўлган хотини бир куни сингилларига: «Мен энди табиий равишда мабодо фаришта эмасмиканман, деб ўйлаб қолдим», деб ёзган эди.
Кўпгина эркаклар унча катта бўлмаган ҳар кунги ана шу эътиборга молик белгиларни мутлақо етарли даражада баҳолашмайди. «Pektoriel revu» номли журналда босилган бир мақолада Гейнор Мэддокс шундай деб ёзган эди: «Америкача оила бир неча янги дардга муҳтож бўлиб қолган. Масалан, эрталаб тўшакда нонушта қилиш ана шундай заифликлардан бири бўлиб, аёл зиммасига жуда кўп нарсани юклаши керак. Аёл учун тўшакдаги нонушта, бу эркак учун хусусий клубнинг айнан ўзгинасидир».
Охир-оқибатда бу қатор ранж-аламдан иборат эпизодлар эмас, албатта. Энг аламли томони шундаки, кўпгина жуфтликлар бу вазият билан ҳисоблашишмайди. Эдна Сент-Винсент Миллей бу фикрни лўнда қилиб, ўзининг шеърларидан бирида ифодалаган эди: «Кунларим пурғамдир, кетди муҳаббатим ҳам,
Кундан-кун кам-камдан, у топди барҳам».
Бу мисраларни эсда cақлаш жуда зарурдир. Ринода судлар ҳафтанинг олти кунида ҳам никоҳларни бекор қилишади. Яъни ҳар ўнта никоҳдан биттаси бекор қилинади. Бу никоҳлардан қанчаси, сизнингча, хақиқий фожиага учраган? Жавобгарликни зиммамга олиб айтаманки, фавқулодда жуда кам. Агар сиз ўша ерда ҳар куни иштирок этишингизга тўғри келса, бу шўрлик бадбахт эркак ва аёлларнинг кўрсатмаларини тинглаб турсангиз, уларнинг муҳаббати кундан-кунга барҳам топганини тушунар эдингиз.
Энди қаламтарошингизни келтиринг-у, навбатдаги иқтибосни кесиб олинг. Уни шляпангизнинг ички томонига ёки ойнага ёпиштириб қўйинг. Ҳар куни эрталаб соқол олаётганда, кўрасиз:
«Бу йўлдан мен фақат бир марта ўтаман. Шундай экан, мен ҳозирдан бирор хайрли иш қиламан ёки қандайдир инсоний тирик жон учун хайр- саховат кўрсатаман. Майли, мен бундай фурсатни қолдирмайин ва уни бажармасдан қолдирмайин, илло, бу йўлдан ҳеч қачон яна асло ўтмайман»
Шундай қилиб, агар сиз ўз оилавий бахтли ҳаётингизни сақламоқчи бўлсангиз, бешинчи қоидага риоя қилинг:
Бир-бирингизга иложи борича мўъжазгина эътиборга молик белгилар кўрсатинг
6. Бахтли бўлишни хоҳласангиз, ушбу қоидани ҳеч қачон унутманг
Уолтер Дамрош Американинг машҳур нотиқларидан бири, ўз вақтида президентликка номзоди кўрсатилган Жеймс Ж. Блейннинг қизига уйланган эди. Шундан сўнг улар бир неча йил муққаддам Шотландияда Эндрю Карнеги билан учрашишди. Дамрош шахсий ҳаётидан ниҳоятда бахтиёр эди.
Бунинг сири нимада?
«Умр йўлдошимга эҳтиёткорлик билан бир қаторда, — дейди Дамрош хоним, — тўйдан кейинги ўзаро назокатли муносабатни ўртага қўяман. Агар ёш келинлар ўз эрларига худди бошқалар билан муносабатда бўлганларидек хушмуомала бўлишганида турмуш бошқача кечарди! Ҳар қандай эркак урушқоқ хотиндан безор бўлиб қочади».
Қўполлик ҳам худди рак шиши каби меҳр — муҳаббатни кемириб кетаверади. Ҳар биримиз жуда яхши биламизки, биз ўз яқин кишиларимизга нисбатан бегона кишиларга хушмуомала муносабатда бўламиз.
Биз ёт кишининг гапини шартта кесиб, «Ё худоё, яна ўша эски гапни ҳикоя қилмоқчи бўляпсанми?» деб қичқиришни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Яқин дўстларимизга келган почтани уларнинг рухсатисиз очмаймиз ёки шахсий сирларига бурнимизни суқишни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Фақат оиламиз аъзолари, яъни бизга энг яқин ва қадрдон одамларнигина арзимас сабаблар учун ҳақорат қилишга ҳаддимиз сиғади.
Яна Дороти Диксдан иқтибос келтираман: «Жуда қизиқ аммо шуниси, ҳақиқатан ҳам бизга ёқимсиз, Ҳақоратли, юрагимизни парчалайдиган нарсалар оиладагилар томонидан содир этилади».
Хенри Клей Ризнер: «Хушмуомалалик қалбнинг шундай бир фазилатики, унда бузилган кичкина омборча эътиборга олиниб, диққат қаратилмайди, балки омборча ташқарисидаги ҳовли гулларига эътибор берилади», деб таъкидлаган эди.
Хушмуомалалик машина моторига мойлаш қанчалик зарур бўлса, никоҳга ҳам шу даражада жуда керакдир.
Китобхонга «эрталабки нонушта учун якка ҳоким» тимсолини яратиши билан ёқиб қолган адиб Оливер Уэнделл Холмс ким бўлса бўлгандир-у, аммо у ўзининг уйида мутлақ ҳоким эмасди. У шунчалик сермулоҳаза ва ўзини қўлга оладиган киши бўлган эдики, нохуш ва оғир ҳолатга тушишга тўғри келса, ўз дилгирлигини оиланинг бошқа аъзоларидан яширишга уринар эди. Менинг ўзимга-ку, бу ҳолатнинг ўзи оғир бўлиб турибди, бошқаларни ҳам ундан қийналишига мажбур этишнинг нима кераги бор, деб айтарди Холмс.
Оливер Уэнделл Холмс худди шундай тутар эди ўзини. Оддий одамлар тўғрисида шундай деб бўлармикан? Хизмат жойида аҳвол ёмон, у битимни барбод қилди ёки бошлиқдан ҳайфсан олди, дейлик. Унинг боши қақшаб оғрийди ёки, айтайлик 17 дан 15 дақиқа ўтганда жўнайдиган поездга кечикди. У бунга чидай олмай, аламини оиладагилардан олди.
Голландияда уйга киришдан аввал пойафзални остонада қолдиришади. Қасам ичиб айтаманки, биз голландияликлардан ўрганиб, уйга киришдан олдин ишга тааллуқли барча машмашаларни улоқтириб юборишимиз керак.
Уильям Жеймс бир пайтлар эссе ёзиб, уни «Инсоний сўқирликнинг айрим тури тўғрисида» деб номлаган эди. Сиз уни кутубхонага алоҳида кириб, ўқиб чиқсангиз, кифоя. Жеймс шундай деб ёзади: «Мазкур рисолада инсоний сўқирлик тўғрисида гап боради. Бу сўқирлик тирик мавжудотлардан бизнинг ўзимизни ажратиб турадиган ҳис-туйғулардан иборат бўлиб, ундан барчамиз шикаст топганмиз».
«Сўқирлик, биз ундан шикастланганмиз». Кўпчилигимиз мижоз ёки ишга алоқадор шериклар билан кескин гаплашганимизда, уйга келиб хотинга ўшқирмасдан қолмаймиз. Гап шундаки, ишдаги муносабатлардан кўра, оилавий шахсий ҳаёт бир неча бор муҳим ва заруратдир.
Оилавий ҳаётда бахтли бўлган киши ёлғизликда яшаган даҳодан афзал. Буюк рус ёзувчиси Тургенев бутун бошли цивилизацияли дунёга машҳур бўлган, эътироф этилган. Бу адиб ёнида бир аёл бўлиб, уни тушликка кечикмасин деб безовталанганида, ўзининг барча қобилияти ва ёзган китобларидан воз кечишга шу заҳоти тайёр эди.
Қандай имкониятлар никоҳни бахт-саодатга буркайди? Юқорида қайд қилганимиздек, Дороти Дике, деярли бутун никоҳларнинг ярмидан кўпи муваффақиятсиз деб ҳисобласа, доктор Пол Попеноу бошқача деб ўйлайди. У шундай деган эди: «Инсон бирор корхонада бир ишни қўлга олганга нисбатан никоҳда муваффақиятга эришиш учун энг яхши имкониятларга эга бўлади. Баққоллик дўконларида савдо билан машғул бўлган дўкондорларнинг етмишдан ортиқ фоизи муваффақиятсизликка учрайди. Эркак ва аёлларнинг никоҳга кирган етмиш фоизи эса муваффақият қозонади».
Дороти Дике буларнинг барини қуйидагича қисқа хулосалайди:
«Никоя, билан таққослаганда, — деб таъкидлайди у, — туғилиш бизнинг ҳаётимизда бир лавҳани ташкил этса, ўлим муқаррар ҳодиса ҳисобланади.
Бирорта аёл, эрим ишхонасидаги иши ёки ўзининг касбий муваффақиятини таъминлаш учун қўллаган тадбирларини оилавий ҳаётни мустаҳкамлаш учун нега татбиқ этмайди, деб бош қотириб ўтирмайди.
Шу билан бирга оиласида тинч-тотув яшаётган аёл ва ҳотиржам оилавий ҳаёт инсон учун миллион доллардан афзалдир, юз эркакдан бирортаси ҳам ўзининг оиласида қандай қилиб муваффақиятни танлаш керак, деб муҳим ҳисобланган ана шу нарсани ўз ҳолига ташлаб қўяди, шароит унга ютуқ келтирадими ёки ютқазадими, унга барибир. Аёллар эри нима учун унга эътибор бермай қўйганини асло тушунгиси келмайди, ахир бахмал қўлқоп билан муомала қилиш муштдан афзал-ку!
Ҳар бир эркак яхши биладики, у агар хотинига ширин сўз ёки эркалаш билан муомала қилса, эри нимани хоҳласа, шуни тайёрлашга ҳозиру нозир бўлади. У билади, хотинини мақтаб, шаънига бир неча арзимас ширин сўз ишлатиб, хушомадга яқин гап айтса, у яхши бека, унга катта ёрдам қилаётганини қистириб ўтса, хотинини ҳар бир центни иқтисод қилишга мажбур этади. Ҳар бир эркак яхши биладики, у хотинига, агар ўтган йилги кўйлагингни кийсанг, ҳаддан зиёд чиройли, бежирим бўласан, деса, у бу кўйлакни Парижнинг сўнгги урфдаги либосига жон-жон деб алмаштирган бўларди.
Ҳар бир аёл шуни яхши биладики, эри буларнинг барини хотини орқали олинган маълумотлар туфайли билган мақсадига эришиш учун нималар қилиши лозимлигини ўзи ўргатган. Аммо эри ундан қачон аччиқланиши, ғазабланишини билмайди, чунки ҳадемай у билан жанжаллашиб қолади, бунинг учун бемаза овқатни ейишга мажбур бўлади, сўнг ҳадемай хотин эрининг пулини совуришга киришади. Эр эса унга янги кўйлак олиб беради, ундан озгина фойдаланиш, у истагандай унга ёндашмоқ учун буларнинг барини адо этади».
Шундай қилиб, агар сиз оилавий бахт- саодатингизни асрамоқчи бўлсангиз, олтинчи қоидага риоя қилинг:
Сертакаллуф, сермулозамат бўлинг.
Наверное, мало найдется читателей, не знакомых с работами великого писателя-психолога Дейла Карнеги. Дейл Карнеги сегодня является одним из самых продаваемых писателей в мире. Почти всем его книгам удалось завоевать сердца читателей. Потому что Де. Работы Карнеги есть и останутся одинаково ценными во все времена. Читатель, прочитавший книгу Дейла Карнеги об общении с людьми и дружбе, о том, как преодолеть тревогу и депрессию, о секретах успеха и других важных жизненных советах, увидит, что это правда.
Вспомним одно из слов писателя о своих произведениях: «Прочтите первые 40 страниц этой книги в руках не торопясь. Если она совсем не принесет вам пользы, выбросьте ее». Итак, из этих мыслей видно, что Д. Сам Карнеги считал, что его книги будут высоко оценены каждым читателем. Те, кто читал его книги, искренне убеждены, что его произведения — самые нужные книги, и верят, что они останутся для него самыми дорогими книгами.
Ниже мы приводим самые нужные и ценные советы, написанные в его трудах, правила, воплощающие в себе секреты общения и дружбы, как избавиться от тревог и трудных моментов, как добиться успеха.
Для вашего удобства мы сделали тематические тексты краткими. Когда вы нажимаете на каждую тему, появляется ее текст. Повторный щелчок по теме снова сделает ее скрытой. Желаем вам ознакомиться с необходимыми правилами для жизни и применять их в своей жизни.
Шесть правил быть милой
Правило 1. искренне интересоваться другими;
Правило 2. Улыбайтесь во время сделки;
Правило 3. Помните, что имя человека — это самое приятное и самое важное сочетание звуков на любом языке;
Правило 4. Будьте хорошим слушателем. Заставьте других говорить о себе. ;
Правило 5. Попробуйте поговорить на тему, которая интересует вашего собеседника.
Правило 6. Убедите собеседника осознать свою ценность, сохранить высокое достоинство, делайте это искренне, от всего сердца.
Двенадцать правил, как привлечь других к своей точке зрения
Правило 1. Единственный способ выиграть спор — выйти из него;
Правило 2. Уважайте мнение партнера. Никогда никому не говорите «вы неправы»;
Правило 3. Если вы не правы, признайтесь в этом быстро и твердо;
Правило 4. Используйте дружелюбный тон с самого начала;
Правило 5. Заставьте собеседника сразу ответить «да»;
Правило 6. Пусть ваш собеседник говорит больше;
Правило 7. Что ж, пусть ваш собеседник думает, что эта идея принадлежит ему;
Правило 8. Мероприятие – серьезно посмотрите на события с точки зрения вашего собеседника;
Правило 9. Сочувствуй мыслям и желаниям других;
Правило 10. Пригласите их к высоким чувствам, побуждениям;
Правило 11. Отнеситесь серьезно к своим идеям и сделайте их эффективными;
Правило 12. приглашатьпоощрять живое действие.
Девять правил влияния на людей, не затрагивая их эго.
Правило 1. Начните с похвалы собеседника и искренне признайте его достоинства;
Правило 2. Указывать на ошибки других не прямо, а косвенно;
Правило 3. Сначала расскажите о своих недостатках и дефектах, а потом уже начинайте критиковать собеседника;
Правило 4. Вместо того, чтобы отдавать приказы собеседнику, задавайте ему вопросы;
Правило 5. Позвольте людям сохранить свое достоинство;
Правило 6. Признавайте, празднуйте и празднуйте каждое достижение, каким бы маленьким оно ни было. «Будь искренен в оценке и щедр на похвалу»;
Правило 7. Позвольте людям получить хорошую репутацию, чтобы они могли попытаться соответствовать ей;
Правило 8. Попробуйте поощрять. Создайте впечатление, что человек, допустивший ошибку, чувствует, что он излечился, что он может легко исправить свою ошибку; поощрять людей пытаться работать легко;
Правило 9. Убедитесь, что люди счастливы делать то, что вы рекомендуете.
Семь правил, которые сделают вашу семейную жизнь счастливой.
Правило 1. Никогда не пытайтесь обвинять, никогда не пытайтесь обвинять;
Правило 2. Старайтесь не менять спутника жизни;
Правило 3. Никогда не критикуйте;
Правило 4. выразить благодарность друг другу от всего сердца;
Правило 5. Покажите друг другу как можно больше замечательных знаков;
Правило 6. Пожалуйста, будьте добры;
Правило 7. Прочтите интересную книгу о деликатных отношениях в семье и супружеской жизни.
СЕМЕЙНАЯ ЖИЗНЬ: СЕМЬ ПРАВИЛ, ЧТОБЫ СДЕЛАТЬ ЕЕ СЧАСТЬЕ
1. Способ поскорее похоронить семейное счастье в могиле
Семьдесят пять лет назад Наполеон III, племянник Наполеона Бонапарта, влюбился и женился на самой богатой женщине мира — графине Тебской, Марии Евгении Игнасии Августине де Монтихо. Его советники были заинтригованы тем, что эта дама была неизвестным испанским графом. В ответ на них Наполеон сказал: «Ну, в чем дело?» протестовал. Ее деликатность, молодость, привлекательность, красота утопили Наполеона в ни с чем не сравнимом восторге. Он стоял на троне и кричал на весь народ: «Я возлюбил неведомую мне женщину, я почтим ее и воздвигну ее на своей голове».
У Наполеона и его плешивости было все: здоровье, богатство, власть, слава, красота, любовь, любовь друг к другу, и все, что было необходимо для романтических отношений высокого уровня. Никогда еще огонь священного брака не пылал так ярко.
Но, к сожалению, предыдущий огонь вспыхнул и погас. Жар рассеялся, оставив лишь дымящийся пепел. Наполеон хотел сделать Евгению принцессой, но ничто в прекрасной Франции — ни ее любовь, ни королевский трон — не могли остановить ее любовь к мужу.
Ослепленный ревностью,