Муваффақият учун тимсолларни алмаштириш усули

Муваффақият учун тимсолларни алмаштириш усули
Til haqida yangi she'rlar, eng chiroyli she’rlar to'plami

Муваффақият ва ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун трансформация қилиш, яъни тимсолларни алмаштириш усулини кўриб чиқамиз.

Ҳаётимиздаги ҳар қандай ҳолат бизнинг шуурий онгимизда бирор тимсол, тасвир кўринишида ўз изини қолдиради. Бу эса ҳаётимизга барбод этувчи ёки бунёд этувчи таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бирор ҳолатга боғлиқ тасвир Сизда ёқимсиз ҳисларни чақирса, уни ўзгартириш керак бўлади. Бунинг учун эса содда ва ўта самарали усул мавжуд. Бу усул “Тимсолни алмаштириш” деб номланади. Бу ҳақда НЛД (Нейро Лингвистик Дастурлаш) га доир адабиётларда батафсил ёзилган. Қуйида бу усулни бизнинг ҳолат учун, яъни ўзингизга бўлган ишончни оширишда қандай қўллашни кўрсатиб ўтамиз.
Ҳар сафар ўзингизга бўлган ишончнинг пастлиги ҳақида ўйлаганда кайфиятингиз тушиб кетади ва сиз сунъий равишда ўзингизни кучсизлантирасиз. Бу ҳолат сиздаги катта миқдордаги энергиянинг бекордан-бекорга сарфланишига сабаб бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек бизнинг мия бир вақтнинг ўзида фақат битта ўй билан банд бўла олади. Унинг бу хусусиятидан самарали фойдаланиш мумкин. Тимсолларни алмаштириш усули ёрдамида миямизнинг ушбу хусусиятидан унумли фойдаланишни ўрганиб оламиз.
Тимсолларни алмаштириш усулни қўллаш натижасида ўз қувватингизни ўзингизга бўлган ишончни янада оширишга, янада кучайтиришга ишлата бошлайсиз. Бунинг оқибатида ўзига бўлган ишончи юқори инсонга айлана борасиз. Шунинг учун бу усулни диққат билан ўзлаштириб олинг ва қўлланг.
Тимсолларни алмаштириш усули бир неча қадамдан иборат.

    1- Қадам. Ишга туширувчи тимсолни аниқлаш.

Дастлаб ишга тушуривчи тимсолни аниқланг. Бу нима дегани? Бу ишонсизлигингиз ҳақида ўйлаганда ўй- хаёлларингизда пайдо бўладиган ёқимсиз манзара, тасвир. Бу тасвир нималардан иборат эканлигини ўзингиз учун аниқлаб олинг. Бу шундай тасвирки, ўзингизга бўлган ишончсизлигингиз ҳақида ўйлаган заҳоти хаёлингизда энг биринчи бўлиб пайдо бўлади. Ишга туширувчи, яъни сизда ўзига бўлган ишончсизлик кайфиятини уйғотувчи тасвирни аниқлайсиз. Сўнгра бу тасвирни хаёлан кичрайтириб ва хиралаштириб боринг, токи йўқ бўлиб кецин.

    2- Қадам. Ўзингиз хоҳлаётган, интилаётган тасвирни яратиш.

Тасаввурингизда келажакдаги тимсолингизни яратинг. Унда Сиз ўзига бўлган ишончи юқори инсонга айланиб улгургансиз.
Бунда Сиз ўзингиз ҳавас қилган инсондаги каби, ёки ундан ҳам зўр сифатлар билан сифатланган ҳолда турибсиз. Ҳар бир ҳаракатингизда ўзингизга бўлган ишонч уфуриб, барқ уриб турибди.
Ўйлаб кўринг ва тасаввур қилинг бу ҳолатда Сиз ўзингизни қандай тутаётган бўлардингиз. Бу тимсолингизга эътибор билан қаранг. Юзингиз, кўз қарашларингиз, мимикангиз қандай кўринишда? Бу тимсолда Сиз қандай нафас оляпсиз? Қандай янги ҳис- туйғуларни бошдан кечираётган бўлардингиз, ўзингизга нималарни гапираётган бўлардингиз. Атрофдаги инсонлар сизга қандай муносабатда бўлишмоқда? Бу тимсолни янада ёрқинроқ, янада жозибали, ўзига тортувчи қилинг. Ўзингизга ўзингиз: Ҳа, мана шундай бўлишимни истайман! дея оладиган даражада жозибали, ёқимли бўлсин.
Бу тимсолни, бу тасвирни ўзингизга ҳақиқатдан ҳам ёқадиган бўлгунча, Сизни ўзига жуда кучли жалб қиладиган бўлгунча ростланг, ўзгартиринг. Сўнг бу тасвирни янада ёрқинлаштиринг.
Бу тимсол, бу тасвир Сиз ҳаракат қиладиган асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади.

    3- Қадам. Тимсолларни (тасвир) алмаштириш (трансформация қилиш).

Келинг энди ишончсизлик кайфиятини уйғотаётган тасвирни янгисига, ёқимлисига, ўзига бўлган ишонч туйғуларини чақирувчи тасвирга, тимсолга алмаштирамиз.
Қаршингизда оппоқ экранни тасаввур қилинг. Пастки чап (ёки ўнг) бурчакка янги тасвирни жойлаштиринг. Уни кичкина ва қорамтир қилинг. Тасаввурингиздаги экраннинг қолган қисмини Сизда ўзингизга бўлган ишончсизлик кайфиятини уйғотувчи тасвир эгаллайди. Биз уни шартли равишда “Ишга туширувчи тимсол” деб номлаган эдик.
Енди буйруқ берилиши билан дарҳол янги тасвирнинг ўлчами ва ёрқинлигини оширинг, токи “Ишга туширувчи тимсол”ни бутунлай қоплаб олсин. эски тасвир, яъни “Ишга туширувчи тимсол” эса хиралшиб йўқ бўлиб кецин.
Буни сиз тез бажаринг, 1-3 секунд ичида. Тасвирлар алмашиб, янги тасвир катта, тиниқ ва ёрқин бўлган заҳоти ўзингизни бошқа нарсага чалғитинг. Назарингизни бир буюмдан бошқасига олиб ўтинг. Сўнг яна ички ҳолатингизга қайтинг ва ҳамма амални яна такроран бажаринг.
Яна эътиборингизни бошқа нарсага чалғитинг. Худди шундай равишда 5 – 7 маротаба такрорланг.
Бунда автоматик, яъни ўз-ўзидан бажариладиган даражага эришиш лозим. Ўзингизга бўлган ишончсизлик ҳақидаги ўй-фикрларингизнинг ўзи дарҳол Сизнинг янги тимсолингизни, ўзига ишончи юқори бўлган тимсолингизни ва унга мос ҳисларни чақирсин.

    4 – Қадам. Текшириш

Енди ўша “Ишга тушириш тимсолини” эсланг. Уни ушлаб туришга ҳаракат қилинг.
Нима содир бўляпти?
Агар ҳаммаси тўғри бажарилган бўлса, эски тасвир йўқ бўлиб кетади ва унинг ўрнига автоматик равишда сизнинг янги ажойиб тимсолингиз, тасвирингиз пайдо бўлади.
“Тимсоларни алмаштириш” усули жуда самарали бўлиб, нафақат сизни безовталик, қўрқув, хавотир каби ҳислардан халос этади, балки ичингиздаги барча нрасани – фикрлашингизни, ўзингизни тутишни Сиз истаётган натижа сари йўналтиради.
Бундан ташқари ўзингизга бўлган ишончсизлик ҳисси туфайли бесамар йўқотаётган энергиянгиз ўзингизга қайта бошлайди. Сиз буни аниқ ҳис қиласиз.

Фойдаланилган адабиёт

Мақолани тайёрлашда Шуҳрат эшмуродовнинг “Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари” китобидан фойдаланилди.


Давайте рассмотрим метод трансформации, то есть замены символов, для укрепления успеха и уверенности в себе.

Любая ситуация в нашей жизни оставляет свой след в нашем сознании в виде символа, образа. Это может иметь разрушительное или созидательное влияние на нашу жизнь. Если образ, связанный с ситуацией, вызывает у вас неприятные чувства, необходимо его изменить. Для этого есть простой и очень эффективный метод. Этот метод называется «Swap Symbol». Об этом подробно написано в литературе по НЛД (нейролингвистическому программированию). Ниже мы покажем вам, как использовать этот метод для нашей ситуации, то есть для повышения уверенности в себе.
Каждый раз, когда вы думаете о своей низкой уверенности в себе, вы будете чувствовать себя подавленным и искусственно ослаблять себя. Эта ситуация приводит к тому, что большое количество вашей энергии тратится впустую. Как мы упоминали выше, наш мозг может быть занят только одной мыслью за раз. Эту функцию можно эффективно использовать. С помощью метода замены символов мы учимся эффективно использовать эту особенность нашего мозга.
В результате применения метода замены символов вы начнете использовать свою силу для дальнейшего повышения и укрепления уверенности в себе. В результате вы станете человеком с высокой уверенностью в себе. Поэтому изучайте и используйте этот метод осторожно.
Метод замены символов состоит из нескольких шагов.

Шаг 1. Идентификация значка запуска.

Сначала определите значок запуска. Что это значит? Это неприятная сцена, образ, который возникает в вашем сознании, когда вы думаете о своем неверии. Узнайте сами, из чего состоит этот образ. Это первое изображение, которое приходит на ум, когда вы думаете о своей неуверенности. Вы определяете триггер, то есть образ, который вызывает у вас настроение неуверенности в себе. Затем мысленно сжимайте и размывайте это изображение, пока оно не исчезнет.

Шаг 2. Создайте образ, который вы хотите и к которому стремитесь.

Создайте свой будущий аватар в своем воображении. Тогда вы стали человеком с высокой уверенностью в себе.
В этом вы обладаете теми же или даже лучшими качествами человека, которым вы восхищаетесь. Ваша уверенность в себе сияет в каждом вашем движении.
Подумайте и представьте, как бы вы вели себя в этой ситуации. Посмотрите внимательно на этот ваш символ. Как выглядит ваше ЛИЦО, глаза, мимика? Как вы дышите на этом изображении? Какие новые эмоции вы бы испытали, что бы сказали себе. Как окружающие относятся к вам?Сделайте этот символ ярче, привлекательнее, привлекательнее. Скажите себе: Да, это то, кем я хочу быть! Пусть он будет максимально привлекательным и приятным.
Настраивайте и меняйте этот символ, этот образ, пока он вам действительно не понравится, пока он вас очень сильно не привлечет. Затем сделайте это изображение ярче.
Этот символ, этот образ служит основным направлением, в котором вы движетесь.

Шаг 3. Изменение (преобразование) символов (изображения).

Теперь заменим образ, вызывающий настроение недоверия, на новый, приятный, на образ, вызывающий чувство уверенности в себе.
Представьте перед собой белый экран. Поместите новое изображение в нижний левый (или правый) угол. Сделайте его маленьким и темным. Остальную часть экрана в вашем воображении занимает образ, вызывающий чувство неуверенности в себе. Мы предварительно назвали его «Значок запуска».
Теперь по команде сразу увеличьте размер и яркость нового изображения, чтобы оно полностью закрывало «Значок запуска». и старый значок «Значок запуска» исчезает.
Делайте это быстро, в течение 1-3 секунд. Как только образы изменятся и новый образ станет большим, четким и ярким, отвлекитесь. Перемещайте взгляд с одного предмета на другой. Затем вернитесь в свое внутреннее состояние и повторите процесс.
Переключите свое внимание на что-нибудь другое. Повторите то же самое 5-7 раз.
В этом случае необходимо выйти на автоматический, то есть самоисполняющийся уровень. Пусть ваши мысли о неуверенности в себе немедленно вызовут ваше новое «я», ваше самоуверенное «я» и соответствующие ему эмоции.

4 – Шаг. Проверять

Теперь вспомните эту «Значок запуска». Попробуй удержать.
В чем дело?
Если все сделано правильно, старое изображение исчезнет, ​​а на его месте автоматически появится ваш новый удивительный образ, образ.
Метод «замены символов» очень эффективен и не только избавляет вас от чувства беспокойства, страха и беспокойства, но и направляет все внутри вас — ваше мышление, ваше поведение — на желаемый результат.
Кроме того, к вам начинает возвращаться энергия, которую вы зря тратите из-за чувства неуверенности в себе. Вы определенно чувствуете это.

Используемая литература

При подготовке статьи использовалась книга Шухрата Эшмуродова «Секреты уверенного в себе человека».

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: