Сизни муваффақиятдан тўсиб турган баҳоналар

Сизни муваффақиятдан тўсиб турган баҳоналар

Истаган нарсангизга эришишингизга халақит берадиган нарсалардан бири бу сизнинг севимли баҳоналарингиз ва ўзингизни оқлашларингиздир.

Агар улар бўлмаганда сиз ким бўлишингиз мумкин? Шунчаки ўйлаб кўринг! Баҳоналар сизни заифлаштиради. Улар муҳим нарсаларга эътиборни қаратишни қийинлаштиради. Ҳар сафар сиз баҳоналар ўйлаб топганингизда, сиз диққатингиз фокусини, энергиянгизни блоклайсиз(тўсасиз), ўрганишни тўхтатасиз. Доим эсда сақланг, сизнинг энергиянгиз сизнинг эътиборингиз йўналган жойга оқади.
Одамлар ўз истеъдодларини, имкониятларини ерга кўмишда фойдаланадиган энг кенг тарқалган баҳоналарни келтирамиз:

1-baҳона — Мен қила олмайман!

    Мен етарли даражада ақлли эмасман! Табиат менга қобилият бермаган! Мени машғулотларга вақтим йўқ!

Ҳар доим вақт бор, уни фақат тўғри режалаштириш керак.

    Менинг хотирам ёмон.

Бу генетика! Буни қандай билишингиз мумкин?

    Мен бу учун жуда кексайдим.

Эски итга янги трюклар ўргатилмайди. Агар сиз бу баҳонани ишлатсангиз, унда сиз учун яхши хабарим бор: сиз ит эмассиз!

2- баҳона — Гап менда эмас

Ота-онам доим аҳмоқлигимни айтишарди. Менга ёрдам берадиган одам керак. Биз салбий эмоцияларни бошдан кечирганимизда, кўпинча ҳамма нарсада бошқаларни айблаймиз. Салбий дастурлардан озод бўлинг! Танлов ҳар доим сизга тегишли. Сиз ушбу баҳоналардан воз кечасиз ёки жавобгарликни бошқаларга беришда давом этаверасиз.

3-баҳона — Бу жуда қийин!

    Мен фикрлаш тарзимни бутунлай ўзгартиришим керак.

    Кўп ишлашим керак.

    Ўзгариш қийин.

Ушбу саволларга жавоб беринг:

    1. Беш йилдан кейин ҳаётингиз қанақа бўлади, агар баҳона қилишда давом этсангиз?

    2. Баҳоналар бўлмаганда ким бўлардингиз? Бу ҳақда ўйланг ва хаёлингизга келган ҳамма нарсани қоғозга ёзинг.

    3. Сизнинг барча баҳоналарингиз шунчаки баҳона эканлигини унутманг! Бу ёлғон! Уларни янги ижобий ментал установкалар(дастурлар) билан алмаштиринг.

    4. Сиз учун нима муҳимроқ: Бахтли ҳаёт кечиришми ёки ўз имкониятларингиздан фойдаланмаслик учун баҳона топишни давом эттиришми?

    5. Нима учун ҳаётингизни яхшилашни, соғайишни, мақсадга эришишни хоҳлайсиз? Бу ҳақда ўйланг ва хаёлингизга келган ҳамма нарсани қоғозга ёзинг. Сиз ўйлаган сабаблар нимада? Бу кучли туртки яратади. Даррен Харди айтганидек, «Бизга ирода кучи эмас, балки мотивация кучи керак».

Биз ҳар доим баҳона қидирамиз. Оддий ҳаётимизни оқлаймиз. Биз бирон бир ажойиб нарсани ярата олмаслигимизни ва жавобгарликни ўз зиммамизга олишни истамаслигимизни тасдиқлаймиз. Баҳона излашни тўхтатинг. Энди буни қилмаслик тўғрисида қатъий қарор қабул қилинг!
Ушбу саволга жавоб беринг: сизнинг баҳоналарингиз ва ўзингизни оқлашларингиз ҳақиқатми? Сиз уларнинг ҳақиқий эканлигига 100% аминмисиз? Улар сизнинг ҳаётингизни яхшилайдими? Ахир, сиз улардан кучли эмасмисиз?
Шунчаки уларни бошингиздан чиқариб ташланг! Ричард Бах айтганидек:

“Имкониятларингизни ҳимоя қилинг, ва улар сиз билан қолади.”

Сиз ўз реаллигингизни ўзингиз яратасиз! Агар сиз тўсиқларга ишонсангиз, унда сизнинг ҳаётингиз
тўсиқларга тўла бўлади.
Агар баҳона излашни, танқид қилишни, шикоят қилишни тўхтатсангиз янги нарсаларни ҳайратланарли даражада тезда билиб оласиз ва ҳаётингизни тезда яхшилайсиз.
Ишонинг, ҳаёт кўз ўнгингизда ўзгара бошлайди.

Фойдаланилган адабиёт

Мақолани тайёрлашда Сардор Анваровичнинг “Асосий куч манбаи ўзингизда” китобидан фойдаланилди.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz