Илм, билим ва ўқиш ҳақида мақоллар

Илм, билим ва ўқиш ҳақида мақоллар

Аввал бил, кейин қил.

Аввал ўрган, кейин ўргат.

Авом табиб — офати жон.

Аврасанг, оқил бўлар,
Боврасанг, ботир бўлар.

Бахт белгиси — билим.

Билаги зўр бирни йиқар,
Билими зўр — мингни.

Билак билан битмаган
Билим билан битар.

Билган билганин ишлар,
Билмаган бармоғин тишлар.

Билган битирар,
Билмаган йитирар.

Билган ўзар,
Билмаган тўзар.

Билган ўқир,
Билмаган тўқир.

Билдириш учун биҳш керак.

Билим — ақл чироғи.

Билим бахт келтирар.

Билим — давлатдан қиммат.

Билим — кучда,
Куч — билимда.

БилимЖи — олим.
Билимсиз — зоҳм.

Билимлига дунё ёруғ,
Билимсизга — қоронғу.

Билимлининг билими юқар,
Билимсизнинг нимаси юқар.

Билишим,
Билишимга тушар бир ишим.

Билимсиз кишига иш йўқ,
Илмсиз кишига ош йўқ.

Билимсиз мулладан устига юк ортилган эшак яхши.

Билимсиз халфа — экинсиз дала.

Билмаган айб эмас,
Билишга тиришмаган айб.

Билмаган ишга уринма,
Уриниб тузоққа илинма.

Билмагандан билган яхши,
Тўғри ишни қилган яхши.

Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим.

Билмаганнинг билаги толмас.

Билмас табиб жон олар.

Билмасанг, билгандан сўра.

Гўзаллик — илм-у маърифатда.

Давлат тугар, билим тугамас.

Дидли йигит — илмли йигит.

Зеҳн қўйсанг билимга,
Илм томар дилингга.

Илм — ақл булоғи,
Ақл — яшаш чироғи.

Илм бахт келтирар,
Билим тахт келтирар.

Илм — ёруғлик,
Жаҳолат — зуимат.

Илм излаган етар,
Изламаган — йитар.

Илм истасанг, такрор қил.

Илм кўп, умр оз,
Керагини ўқи.

Илм олиш — нина билан қудуқ қазиш.

Илм олишнинг эрта-кечи йўқ.

Илм топмай, мақтанма.

Илм — тубсиз қудуқ.

Илм — эгарланган от,
Билганга — дўст,
билмаганга — ёв.

Илм ўлчови — ақл,
Зеҳн ўлчови — нақл.

Илм қоғоз қатида эмас, мия қатида.

Илми борни ёш дема,
Илми йўқни бош дема.

Илми йўқнинг кўзи юмуқ.

Илмли одам — иликли суяк.

Илмли олар, Илмсиз олдирар.

Илмли уй — чароғон,
Илмсиз уй — зимистон.

Илмлининг сўзи — ўқ.

Илмни меҳнациз эгаллаб бўлмас.

лимнинг аввали аччиқ,
Сўнги — тотли.

Илмсиз бир яшар,
Илмли минг яшар.

Илмсиз бош қашир,
Хушомадгўй гап ташир.

Илмсиз имомдан тухум қилмайдиган товуқ яхши.

Илмсиз киши ўлимга яқин.

Илмсиз олим — тўқимсиз эшак.

Илмсизга ишонч йўқ,
Ҳунарсизга қувонч йўқ.

Илм-у ҳикмат сувни ёндирар.

Илм-у ҳунар елга эмас, элга.

Имони йўқнинг бурди йўқ.

Китоб — ақл қайроғи.

Китоб кўрмаган калла —
Гиёҳ унмаган дала.

Китобсиз ақл — қаноциз қуш.

Кўриб билиш яқинни,
Ўқиб билиш узоқни.

Огоҳликни кўрдан ўрган,
Доноликни — илмдан.

Оздан йиғилиб дарё бўлар,
Сўраб-сўраб доно бўлар.

Олтин олма, билим ол,
Билим олсанг, билиб ол.

Отолмаган ёй танлар.

Пилинг кучли бўлгунча,
Билиминг кучли бўлсин.

Похолдан сомон чиқмас,
Қўполдан олим чиқмас.

Тешик идиш сувда билинар,
Билими оз киши — синовда.

Тил билган йўлда қолмас.

Учишга қанот керак,
Ўқишга — тоқат.

Уқувсиз ишбоши бўлса,
Бақир-чақирдан чиқмас.

Чаласавод — чирик работ.

Юзга кирсанг, юз йил ўқи.

Юзига қарама, билимига қара.

Ўрдак бўлмай, ғоз бўл,
Билим олиб, соз бўл.

Ўқиган — гулистон,
Ўқимаган — гўристон.

Ўқиган — ёруғ,
Ўқимаган — чориқ.

Ўқиган — олим,
Ўқимаган — ўзига золим.

Ўқиган ўқдан ошар,
Нодон турткидан шошар.

Ўқиган ўқиган эмас,
Уққан — ўқиган.

Ўқиган ўғил отадан улуғ.

Ўқиганинг ўзингга.

Ўқиганнинг оши — пишириғлик.

Ўқиганнинг ошиғи — олчи.

Ўқиганнинг тили — икки.

Ўқимаган шу дамда,
Туртинар ҳар қадамда.

Ўқимаган — яланг оёқ,
Баайни бир қуруқ таёқ.

Ўқимай мулла бўлган,
Чўқимай қарға бўлар.

Ўқиш бошқа, уқиш бошқа.

Ўқиш — жафоли, кети — вафоли.

Ўқиш яхши,
Уқиш ундан ҳам яхши.

Ўқуви бор улғаяр,
Уқуви йўқ сарғаяр.

Қадам қўй аста-аста,
Қадам етгунча илм иста.

Қуйма ақл бўлмаса,
Туртма ақл ҳеч бўлар.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz