Экин ва ўсимликлар ҳақида топишмоқлар

Экин ва ўсимликлар ҳақида топишмоқлар

Экин ҳақида топишмоқлар. Ўсимликлар ҳақида топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар тўплами.

Пахта ҳақида топишмоқлар

1. Абдал бува ариқдир,
Оғзи, бурни мурриқдир.

Топишмоқнинг жавоби

(Ғўза)

2. Чопсанг кулар,
Чопмасанг ўлар.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта)

3. Оғзини очиб ерга қарайди,
Оғзидан оқ кўпик сочади.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта)

4. Қордай оппоқ,
Юнгдай юмшоқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта)

5. Илдизи ерда,
Юлдузи кўкда.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта)

6. Кичкина хурмача,
Оғизлари бурмача.

Топишмоқнинг жавоби

(Кўсак)

7. Эрдан кўкариб чиқар,
Бағридан олтин оқар.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта)

8. Момиққина онаси,
Ёғлиққина боласи.

Топишмоқнинг жавоби

(Пахта, чигит)

Буғдой ҳақида топишмоқлар

9. Ҳамма ёғи қилтик,
Ҳамма унга интиқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Бугдой)

10. Соламан қизил,
Чиқараман оқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Буғдой, ун)

11. Ўзи ариқ,
Ранги сариқ,
Юзи қизил,
Боши қилтиқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Буғдой)

12. Қизилини ўзим едим,
Сариғини молга бердим.

Топишмоқнинг жавоби

(Буғдой, сомон)

13. Дик-дик этар, бути йўқ,
Ўтирай деса ўрни йўқ,
Ариғи бору суви йўқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Буғдой)

Шоли ҳақида топишмоқлар

14. Кичкина қиз,
Қўлида бигиз.

Топишмоқнинг жавоби

(Шоли)

15. Бизнинг уйда бир қиз,
Бошида бир тол қил ёлғиз.

Топишмоқнинг жавоби

(Шоли)

16. Кич-кичкина тўни бор,
Учида қили бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Шоди)

17. Ўзи ёш,
Мўйлови узун.

Топишмоқнинг жавоби

(Шоди)

18. Тарам сочли қиз тўдаси,
Сувда ётар кун-кечаси.
Сувда ётиб сувга тегмай
Олтмишида у сарғайгай,
Саксон кунда сабоқдадир,
Тўқсон кунда товоқдадир.

Топишмоқнинг жавоби

(Гуруч)

Маккажўхори ҳақида топишмоқлар

19. Ердан чиқар тараниб,
Заррин дастор ўраниб.

Топишмоқнинг жавоби

(Маккажўхори)

20. Бўйи бир қарич,
Соқоли икки қарич.

Топишмоқнинг жавоби

(Маккажўхори)

21. Сарибой бобом ичкари,
Соқоллари ташқари.

Топишмоқнинг жавоби

(Жўхори)

22. Бир уя устида минг ари.

Топишмоқнинг жавоби

(Жўхори)

23. Мингта алп оғадир,
Минг ўрага сиғадир.

Топишмоқнинг жавоби

(Жўхори)

24. Кўк кўйлакли хотин,
Сариғ бола кўтарган.

Топишмоқнинг жавоби

(Жўхори)

25. Кўк кийимни киймайман,
Ўша ерда турмайман.

Топишмоқнинг жавоби

(Жўхори)

26. Қия-қия ерларда
Қийма жувон ўтирар.
Даканасин дол қўйиб,
Толма жувон ўтирар.

Топишмоқнинг жавоби

(Оқ жўхори)

27. Амаким эгнида кўк чопон,
Бошида оқ дастор.

Топишмоқнинг жавоби

(Оқ жўхори)

28. Ўтиришлари эшондай,
Кўзлари моҳпарондай.

Топишмоқнинг жавоби

(Оқ жўхори)

Ловия ҳақида топишмоқлар

29. Узун-узун кўчалар,
Ичи тўла баччалар.

Топишмоқнинг жавоби

(Ловия)

30. Бизникига меҳмон келди,
Ҳаммасининг қоши қора.

Топишмоқнинг жавоби

(Ловия)

Мош ҳақида топишмоқлар

31. Ўзи пишиқ,
Бурни қийшиқ.
(Нўхат)
Малла мушук,
Бўйни қийшиқ.
(Нўхат)
Қора-қора қорамуқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Мош)

32. Қора-қора қўғирмоч.

Топишмоқнинг жавоби

(Мош)

Тариқ ҳақида топишмоқлар

33. Олтин сочдим тожидор,
Бунга ҳамма харидор.

Топишмоқнинг жавоби

(Тариқ)

34. Бир туб чикор, бир туб чинорда
Қирқ бутоқ, қирқ бутоқда қирқ уя,
Қирқ уяда қирқ тухум.

Топишмоқнинг жавоби

(Тариқ)

35. Эрназар бобом энкаяди,
Калласи қинқаяди.
Тевараги тўп-тўп,
Ўртаси қип-қизил.

Топишмоқнинг жавоби

(Тариқ)

Айрим экин маҳсулотлари ҳақида топишмоқлар

36. Кунга қараб толмайди,
Кундан кўзни олмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Кунгабоқар)

37. Бир қаричча бўйи бор,
Ола-чипор тўни бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Зиғир)

38. Бир танада
Минг дона.

Топишмоқнинг жавоби

(Кунжут)

39. Терак учида хум,
Ичида қум.

Топишмоқнинг жавоби

(Кўкнори)

Исириқ ҳақида топишмоқлар

40. Кичкина, кичкина келинчак,
Бошларида тугунчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Исириқ)

41. Бойнинг қизи тоғда келинчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Исириқ)

Қизғалдоқ ҳақида топишмоқлар

42. Мадад акамнинг бошида бахмал тақияси бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Қизғалдоқ)

43. Қизларжоннинг бошида
Қизил бахмал тақия.

Топишмоқнинг жавоби

(Қизғалдоқ)

Райҳон ҳақида топишмоқлар

44. Эксанг битар,
Иси ҳамма ёқни тутар.

Топишмоқнинг жавоби

(Райҳон)

45. Кўм-кўк туси,
Хушбўй иси.

Топишмоқнинг жавоби

(Райҳон)

46. Ариқ бўйида тўшак.

Топишмоқнинг жавоби

(Майса)

Қамиш ҳақида топишмоқлар

47. Узун терак,
Ичи ковак.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

48. Зил терак,
Зилмон терак.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

49. Соқоли бир қарич,
Ўзи минг қарич.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

50. Дарё,
Ўртасида бўйро.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

51. Биз, биз эдик,
Минг қиз эдик,
Бизни ўрдилар,
Ипга тиздилар.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

52. Ўз элимда эл эдим,
Тулки тумоқ бек эдим.
Қийилдим, қучоққа тушдим,
Ўттиз икки тузоққа тушдим.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

53. Қатор-қатор турганлар,
Тулки тумоқ кийганлар.

Топишмоқнинг жавоби

(Қамиш)

54. Ер тагида қизил юлғун.

Топишмоқнинг жавоби

(Рўян)

Тикан ҳақида топишмоқлар

55. Чир-чир қушлар,
Чирмашиқ қушлар.
Ўзининг жони йўқ.
Одам келса, тишлар.

Топишмоқнинг жавоби

(Тикан)

56. Лип этади, кириб кетади,
Чиқазолмай эсинг кетади.

Топишмоқнинг жавоби

(Тикан)

57. Йўл устида войвояк.

Топишмоқнинг жавоби

(Тикан)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz