Йўл ҳақида топишмоқлар

Йўл ҳақида топишмоқлар

Йўл ҳақида сара топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар

1. Бир арқоним бор,
Учи-қуйруғи йўқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл)

2. Узун опам уйга сиғмас.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл)

3. Тоғдан баланд,
Патакдан паст.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл)

4. Узун-узун улама.
Учига етган бормикан,
Йўлда ётган сополни
Олиб отган бормикан.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, от туёғининг изи)

5. Отган таёғим отганча кетар.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл)

6. Узун-узун улама,
Учига етиб бўлама?
Эрда ётган илонни
Илиб отиб бўлама?

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, арава изи)

7. Узун ичак,
Учи тугунчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, бозор)

8. Узун ичак,
Бели тугунчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, кўприк)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz