Арава ва арава ғилдираклари ҳақида топишмоқлар

Арава ва арава ғилдираклари ҳақида топишмоқлар

Арава ва арава ғилдираклари ҳақидаги сара топишмоқлар жавоби билан.

1. Кундузи юради, юради,
Оқшоми икки оёғини
Осмонга тиклаб туради.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава)

2. Юрганда шақирлаб кулади,
Тўхтаганда жим туради.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава)

3. Бир эшагим бор ҳанги,
Қулоқлари данги,
Ўт емайди,
Сув ичмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава)

4. Жонсиз, безабон,
Қайиш чайнаб ютолмас,
Кетида икки юмалоқ,
Югуриб сира етолмас.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава)

5. Тўрт ака-ука бир-бирига етолмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава ғилдираклари)

6. Акаси укасини қува олмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава ғилдираклари)

7. Икки арқоним бор,
Йиғиб ололмайман.

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, арава изи)

8. Узун-узун улама,
Учига етиб бўлама?
Эрда ётган илонни
Илиб отиб бўлама?

Топишмоқнинг жавоби

(Йўл, арава изи)

9. Тўрт оғайни йўлга чиқди,
Иккиси олда бораётир,
Иккиси орқада бораётир,
Орқада бораётганлари
Олдидагилардан қолмаётир.

Топишмоқнинг жавоби

(Арава ғилдираклари)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz