Оддий саволлардан зерикдингизми, сизни анча ўйлашга мажбур қиладиган фото шаклидаги мантиқий саволлар билан ўзингизни синаб кўринг.
Бу бошқотирмаларни диққат ва эътибор талаб қиладиган майда буюмларни ҳам сеза оладиган, кузатувчанлик қобилияти ривожланган, таҳлил қилиш ва мантиқий фикрлаш маҳорати кучли кишиларгина топишлари мумкин. Шундай топқир инсонлар қаторида эканингизни синаш учун саволларнинг жавобини кўришдан аввал чуқур ўйлаб ечимини топишингизни ва ундан кейин жавобини кўришингизни тавсия этамиз Тайёр бўлсангиз бошлангг. Қани, нечта саволга ўзингиз жавоб топар экансиз.
1. Кўринишидан битта кўринган машина бу ерда ягона эмас. Сиз бу ердан иккинчи машинани излаб топинг.
Ана энди аниқ билдингиз, бу ерда машина иккита экан.

2. Ҳойнаҳой бу ерда сиз бақани суратини кўраётган бўлсангиз ажаб эмас, лекин бу ерда аслида бошқа жонзот. Бу қайси жонзот бўлиши мумкин?
Агар суратга бошқа томонлама кўрсангиз, бу ерда отнинг бошини кўришингиз мумкин бўлади.

3. Мушукларни жуда айёр овчи дейишади. Ушбу суратдан мушукни топинг.

4. Ушбу суратдан 9 та инсонни топишга ҳаракат қилиб кўринг.
Кўриб турганингиздек, бу ерда ҳақиқатан ҳам 9 та инсон бор.

5. Бу ерда неча дона гугурт чўпи бор?
Кўриб турганингиздек бу ерда 8 дона гугурт чўпи бор эди

6. Бу суратдан мушукни топинг.
Мана ўша изланган мушук

7. Бу ерда нечта инсон бошини кўряпсиз, уларни санаб беринг.
Бу ерда 10 дона инсон боши бор эди.

8. Ушбу суратда ким в анима ортиқчалигини топишга уриниб кўринг.
Агар эътибор қилган бўлсангиз бу ерда ҳамма нарсанинг оёғИ бор. Демак, бу ерда ортиқча нарсалар илон ва юлдузча эди.

9. Ушбу суратда рассом қандай хатоларга йўл қўйган?
Биринчи навбатда катта ток ўтган сталбанинг сояси ой чиққан томонга тушган, бу албатта, хато. Иккинчиси эса дарахтларнинг умуман сояси йўқ. Учинчиси эса ой чиққан пайтда қуён турган жой қоп-қоронғИ бўлиши керак. Чунки, дарахт сояси ерга тушиб туради. Шундай экан, бу ерда қуён кўринмаслиги керак эди. Тўртинчиси эса, ҳамма дарахт устида қор бор, лекин энг биринчида турган катта дарахт устида қор йўқ. Яна бир хато эса, машинани умуман сояси йўқ.
10. Ушбу суратдан хитойлик одамни топишга уриниб кўринг.
Кўпчилик буни топишга қийналган бўлса керак, мана ўша одам.

11. Бу ерда ҳар хил егуликлар ва таомлар бор. Энг қизиғИ эса бу ерда спортга оид яна бир нарса яширинган. Уни топишга ҳаракат қилиб кўринг.
Бу ерда кичик резина копток яширинган эди.

12. Ушбу юқоридан туширилган суратда қайси мамлакат акс этган?
Кўпчилик бу саволга Америка, Бразилия, Хитой деб жавоб берган бўлса ажаб эмас. Ушбу суратда Япония мамлакати акс этган. Ушбу расм буюк япон тоғИ Фудзеда суратга олинган.

13. Ушбу йўл-йўл чизиқларда ниманинг сурати бор? Фақат шошилмасдан топишга ҳаракат қилинг. Бу саволга 99% одам аниқ жавоб беролмас экан
Суратга яхшилаб эътибор қилиб нимани сурати борлигини топа олмаган бўлсангиз, энди монитор ёнидан 2 метр орқага сурилингда, кейин йўл-йўл чизиқларга қаранг. Сиз бу ерда мушукни расмини кўрасиз.
14. Кўриб турганингиздек учала мушук бир хилдек, лекин уларнинг бири иккисидан фарқ қилади. Ўша ўзгача бўлган мушукни топишга ҳаракат қилинг.
Иккинчи рақамли мушук бошқалардан кўз қараши билан фарқ қилади.
15. Ушбу суратда итнинг расми қаерга чизилган?
Кўпчилик бу саволга жавоб тополмаган бўлса ажаб эмас, Мана ўша беозоргина кучукнинг расми

16. Ушбу суратдаги учбурчаклар орасидан юрак тасвирини топишга уриниб кўринг.

17. Кўз олдингизда ўлганеркак сурати, унинг қўлларида қурол, столнинг устида эса чекиб тугатилмаган тамаки, хат ва ручка. Хона остин-устун қилинган.
Газ устида овқат, тепасида эркакнинг марҳум хотининг сурати осилган. Тақвимда сана қизил ранг билан белгилаб қўйилган, унинг остида эса йиғиб қўйилган жамадон. Шундай қилиб, бу қотилликми, ёки ўз жонига қасд қилиш?
Бу қотиллик, стол устида ўлими олдидан хат олдидаги ручка ўнг тарафда, унинг қуроли эса чап томонда. Ундан ташқари хона ўртасида туриб ўзига ўқ отганда деворда қон излари қолганлиги ҳам шубҳали. Стол устидаги хат эса дўстига, ё бирор яқинига ёзилган хат бўлиши мумкин. Тақвимдаги қизилга олинган сана ва йиғилган жомадон уни қаергадир отланаётганлигини исботлай олади.

18. Бу суратда конкида учаётган бола ва чанғида учаётган қизалоқ тасвирланган. Сизнинг вазифангиз суратда яширинган қуённинг тасвирини топишдан иборат.
Мана у, болакай ва қизалоқ ўртасида сакраб турган ҳолатда тасвирланган.

19. 1900 йилда Шимолий Ирландияда суратга туширилган ушбу расмга эътибор беринг, суратда 15 та ишчи қиз тасвирланган. Диққат қилинг, ушбу суратда нима ортиқча?


20. Стол устида кетма-кетликда стаканлар жойлаштирилган. Бошидаги учта стаканга шарбат қуйилган, қолган учтаси эса бўш. Уларни шундай жойлаштириш керакки, кетма-кетликда бирида шарбат, бири бўш бўлиши керак. Аммо сиз фақатгина битта стаканни жойидан силжитишингиз мумкин.
Аслида стаканларнинг жойини алмаштиришнинг ҳам кераги йўқ, бор-йўги иккинчи стакандаги шарбатни бешинчи стаканга қуйишнинг ўзи кифоя қилади.

21. Ушбу суратда бир-бирига қарама-қарши турган бананни топинг.

22. 10 дақиқа олдин соҳилдаги кафедан пул ўғирланган, бу ерда эса 4 дона гумондор бор, уларнинг ҳар бир 10 дақиқа ичида кафеда бўлмаганман дейишмоқда. Буларнинг орасида ким ўғри?
Ўғри бу эркак. Деталларга қараб хулоса чиқарамиз, агар ушбу эркак ушбу музқаймоқни 10 дақиқа олдин олган бўлганда эриб кетган бўларди.

23. Ушбу автобус қайси йўналишга кетмоқда, чапгами ёки ўнггами?
Автобуснинг эшиклари нариги томонда, демак, автобус чап томонга қараб юрмоқда.
Манба: Baxtiyor.uz