Қуйидаги аниқ технология ёрдамида ўз бошқарувчингиз билан истаклар рўёбига эришишингиз мумкин.
Бошқарувчининг вазифаси нима?
Тасаввур қилинг, Сиз минглаб инсонлар фаолият юритадиган катта корпорация эгасисиз. У инсонлар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланишади. Улар орасида бухгалтерлар, секретарлар, консультантлар ва умуман керакли мутахассислар бор. Уларнинг барчаси – ўз ишининг ҳақиқий усталаридир.
Бир сўз билан айтганда, Сизнинг қўл остингизда минглаб инсонлар ва уларнинг барчаси Сизнинг компаниянгиз гуллаб- яшнаши учун меҳнат қилишади.
Сиз нима билан шуғулланасиз?
Сиз – бу йирик корпорация эгасисиз, шунинг учун Сиз Ҳар бир ходим билан бевосита ишламайсиз, Вагон-вагон бўлган кундалик саволлар билан шуғулланмайсиз, ва оператив масалаларни ечаман деб бошингизни қотирмайсиз. Буларнинг барини Сиз учун ҳал қиладиган жуда тажрибали ва малакали Бошқарувчи бор. Бу Бошқарувчи исталган ходимни тушунади, мижозларга маслаҳат беради ва барча ишларни бошқаради. Агар Сизда навбатдаги ғоя туғилиб қолса, Сиз шунчаки бу ҳақда бошқарувчига айтасиз ва У бунга дарҳол, доимо бир хил равишда “Ҳаммасини ҳал қиламиз”дея жавоб беради. Ва У буни Тез, Аниқ, Самарали бажаради.Умуман олганда, Сизга андай керак бўлса, шундай бажаради.
Бошқарувчи ким ва уни қаердан топиш мумкин?
… Сиз, албатта, айтишингиз мумкин: “Менда ҳам бутунлай ишониш мумкин бўлган, барча ўйлаганларимни амалга оширадиган бундай Бошқарувчи бўлса, қанийди” — деб. У Сизда ҳам бор! Сизда ҳам худди шундай, ҳамма нарсани қила оладиган ва нима хохласангиз таъминлайдиган Бошқарувчи бор. Ва яна бир бор: Сизнинг шахсий Бошқарувчингиз ҳақидаги гаплар – шунчаки чиройли сўзлар эмас, сизда у, яъни, Сизнинг Ҳақиқатдан ҳам гуллаб- яшнашингиз учун ишлайдиган “менеджер” бор. Унинг номи Тортиш Қонунидир*. Бу ҳақиқий Бошқарувчидир. Сиз ундан фойдаланишни билсангиз кифоя.
Тортишиш қонуни, яъни бошқарувчингизга нима ҳалал беради?
Хўш, энди Тортиш қонуни билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлишни тушунтираман. Бу муносабат жуда оддий сирга асосланган. Сир қуйидагидан иборат: Сиз шунчаки ҳовлиқишни, ортиқча ҳаракат қилишни бас қиласиз. Тамом вассалом.
Нимадир дедингизми? Айтишга осон, нимадир қилмасдан ўтиришнинг ўзи бўладими? Ҳа, тўғри. Буни ҳақиқатдан ҳам осон деб бўлмайди. Ортиқча ҳаракат қилишдан буткул воз кечиш, “мақсадингиз амалга ошиши учун ҳаракат” қилаётгандек бўлишни бас қилиш – бу осонмас.
Шунинг учун ҳам осонмаски, чунки бунда мақсадга
эришиш фикри ҳар доим қистаб туради – бўл, нимадир қилсангчи, қани оввора бўлсангчи -дея. Аслида эса, мақсадингизда кўрсатганингизга ҳақиқатдан ҳам (машаққатларсиз) эришиш учун, мана нима қилиш керак: буни амалга оширишни Бошқарувчига – Тортиш қонунига топшириш керак.
Бу худди, Сизнинг илтимосингизни албатта бажарадиган, сизни Ҳеч қачон алдамаслигини аниқ биладиганингиз, Сиз буткул ишонадиган инсонингизга нимадир қилишини илтимос қилгандек гап.
Сизга мана шундай, фақатгина сўровни юбориш эмас, балки ишончни ифода этувчи ички ҳолат, кайфият керак. Бу сиз сўровда кўрсатганингизни олишингиз учун кафолатдир. Сўрайсиз – тамом, вассалом. Ва ишонасиз.
Шунинг учун “Ўз ишимни бошқарувчига топшираман” усулини қўллаш жараёнида Сиз қиладиган энг зўр қарор – бу ўз сўровингизни буткул унутиш – ва сабрсизлик билан вазиятни тезлаштиришга уринишни (олмасам ўлиб қоламан дегандек)бас қилишдир. Ишни бажаришни Бошқарувчига топширасиз – тамом! Ва буткул хотиржамлик – Бошқарувчингиз бажаради.
Акс ҳолда Сиз, ҳаммасини — кўп қисми хато бўлган ортиқча ҳаракатларингиз билан, — “Қандай?” (яъни, қандай амалга ошади?) деган бу саволларингиз билан ўзингизнинг ишончли ва тажрибали ходимингиз оёқлари орасида ўралашиб қоласиз.
Тортиш Қонунига, топшириғингизда кўрсатилганини сизга тезда етказиши учун, халақит қилманг.
“Ўз ишимни Бошқарувчига топшираман” технологиясининг схемаси
Усул 4 босқичдан иборат.
- 1- босқич: муаммо/масалани белгилаш;
- 2- босқич: ўз туйғуларингизни аниқлаш;
- 3- босқич: Тортиш Қонуни кучини тан олиш;
- 4- босқич: Бошқарувчига ўз ишларингизни топшириш.
Бу муҳим топшириқни бериш учун қуйидагиларни бажаринг: Ручка ва оқ қоғоз олинг, молиявий аҳволингизни бенуқсон тартибга келтириш учун мўлжалланган топшириқни бериш схемасига асосланган ҳолда ўз топшириғингизни тузинг. Бунда схемадаги «Тортиш Қонуни кучини тан олиш» бўлимини сўзма-сўз кўчириб олишингиз мумкин. Ишни топширишнинг қолган бўлимларини тайёрлашда эса — Сиз буткул эркиндирсиз. Ҳаммасини қандай бўлса, қандай ўйлаётган ва ҳис қилаётган бўлсангиз шундай ёзинг.
Сиз, доимо ҳар нарсада Сизга ёрдам берадиган меҳрибон кучга мурожаат қиляпсиз, шунинг учун ҳеч нарсани яширманг, ҳамма дардларингизни айтинг. Сўнг Бошқарувчига, молиявий ишларингизда буткул тартиб бўлиши учун, барчасини ташкил қилишини топширинг.
Бошқарувчига ишни қандай топширишга мисоллар
Қуйида берилган намуналар асосида муаммонгизни баён қилинг. Ўзингизга қулоқ тутинг ва бу муаммога боғлиқ равишда ичингизда жаранглаётган ҳис-туйғуларни аниқланг. Истакларингизни ҳаётингизга кириб келишини, амалга ошишини таъминлаш билан шуғулланадиган Тортиш қонунининг кучини самимият билан тан олинг ва Бошқарувчига молиявий муаммонгизнинг ечимини топишни, бу ечимларга ишора қилишини, молиявий ҳолатингиз ўзингиз истагандек бўлиши учун самарали ҳодисаларни ташкиллаштиришни ва Сизни бу барокатли ҳодисаларга жойлаштиришини топширинг.
Молиявий барқарорликни таъминлаш
- Муаммони белгилаш.
Менинг молиявий аҳволим ўз қўшиғини айтяпти. Ҳар доим, ишлаб топаётганимнинг деярли барчасини сарфлашга тўғри келадиган қандайдир янги эҳтиёжлар чиқиб келаверади. Бундан ташқари кредитларим бўйича ҳам кўплаб тўлов қилишим керак. Мана шундай қилиб, кўпинча топаётганимга нисбатан ҳам кўпроқ сарфлашимга тўғри келяпти. Мен доимо оила бюджетини режалаштиришга ҳаракат қиламан, лекин бундан ҳеч бир фойда бўлмаяпти – ҳамма нарса қимматлашиб кетган. Рафиқам ҳам ишлайди ва бу, вазиятни бир оз енгиллаштиради, аммо бизнинг фарзандларимиз улғайишмоқда — шу билан бирга уларнинг сарф харажатлари ҳам ўсмоқда.
- ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ташвишланяпман. Мен хавотирланяпман. Мен умидсизланяпман.
- Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш Қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
- Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менинг даромадларим ошишини таъминлашни;
— рафиқамнинг ҳам даромадини кўпайтиришни;
— молиявий масалаларимизнинг омадли ечимини билдиришни;
— бизга, молиявий барқарорлигимизни таъминловчи имкониятлар томон йўл кўрсатишни;
— ва бу имкониятлардан фойдаланишимиз учун бизга энг қулай бўлган усулларни танлашни.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Улғайган фарзандлар ва ота-она
- муаммони белгилаш
Менинг бўйи етган қизим бор, ва унинг менга бўлган муносабати жуда ёмон. У мендан гина қилишдан чарчамайди, қўполлик қилади — натижада у мени кўришга кўзи йўқми деган хаёлларга бориб ҳам қоламан. Аммо энг ёмони шундаки, қизим билан мулоқот менга ҳеч қандай қувонч бермай қўйган — унинг тартибсиз ҳаёт тарзи, ёввойи сўровлари, ва доимий гиналари, ва туганмас айбловлари жуда жонга тегди.
- ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ўзимни айбдордек Ҳис қиляпман. Менинг ғашим келяпти. Менинг кўнглим қоляпти. Мен қўрқяпман.
- Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
- Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менга қизимнинг қадрини, авзалликларини кўрсатишни;
— менинг ижобий томонларимни қизимнинг ёдига солишни;
— бир-биримизга қанчалик қадрли эканлигимизни ёдга олиб туришимиз учун ҳар биримизга (кунига юз марта бўлса ҳам майли) имконият топиб беришни.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Ортиқча вазндан халос бўлиш
- Муаммони аниқлаш
Мен ҳар доим вазн тўплайман, ва бу мени жуда қўрқитяпти. Мени кўп ейдиганлардан деб бўлмайди — асло ундай эмас. Аммо вазним доимо ортиб бораверади, мен бу билан қандай курашишни ҳам билмай қолдим. Мен вазнни камайтиришнинг жуда кўп усулларини синаб кўрдим, аммо натижа бўлмаяпти. агар бор бўлса ҳам, вақтинчалик бўляпти ва вазним олдинги ҳолга, ҳаттоки кўпайган ҳолда, қайтиб келяпти. Бу вазиятдан жуда кўп жабр чекяпман: кийишга доимо ҳеч нарса топа олмаганим етмагандек (кийимлар тезда кичик бўлиб қолади ва худди бочкага кийгизиб қўйилгандек туради), ёшимга нисбатан ҳам анча катта кўринаман! Ўзимни ҳис қилишим сезиларли даражада ёмонлашган, ва бундан сўнг фақат баттар бўлади деб ўйлаб қолганман.
- ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ташвишланяпман! Мен ғамгинман. Мен яхшиланишга деярли умид қилмай қолганман.

— айнан менга мос келадиган, нормал вазнга эришиш йўлини кўрсатишни;
— бу усул мен учун қулай ва мендан қаҳрамонлик талаб қилмайдиган бўлсин. Озиш жараёни динамик тарзда ва мен учун хавфсиз ҳолатда амалга ошсин.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Ёлғизлик вазияти
- Муаммони белгилаш
Менинг деярли дўстим йўқ. Агар тўғрисини айтадиган бўлсам, менинг битта ҳам яқин бўстим йўқ. Худди рак — дарвеш каби яшаш, унчалик қувонарли эмас. Авваллари, албатта, ўртоқларим бўлган, аммо уларнинг ҳеч бири билан ҳақиқий маънодаги ўзаро тушуниш бўлмаган. Одамлар мен билан мулоқот қилаётганларида фақат ўзларини ўйлаётганга ўхшайди, ва мен уларда менга нисбатан ҳеч бир илиқ муносабатни сезмайман.
- Ўз туйғуларини аниқлаш
Мен руҳан тушкун кайфиятдаман. Мен ёлғизман ва зерикяпман.
- 3.Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
- Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менга ёқимли ва қизиқарли инсонлар билан танишиш учун шароит яратишни;
— мен билан ўзаро тушуна оладиган инсонлар билан учрашишни ташкиллаштириб беришни;
— булар қувноқ, кўп қиррали, қизиқ инсонлар бўлсин. Мен бу учрашувлар ўз-ўзидан бўлгандек бўлишини хохлайман. Ва мен буни кўп кутиб қолмайин.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
· Ота-оналарнинг аралашуви
- Муаммони аниқлаш
Мен анчадан буён ота-онам билан яшамайман, лекин менинг онам, худди аввалгидек, мени унинг маслаҳатларисиз яшай олмайди деб ҳисоблайди. Бундан нима чиқяпти? Мен у билан мулоқот қилишдан қочадиган бўлиб боряпман, чунки мустақил равишда бир қадам ҳам қўйишга имкон бермасликларини ёқтирмайман. Онамнинг бундан жаҳли чиқяпти, бу эса яна ҳам ёмон. Агар биз бирга бўлсак, у дарҳол менга ўргатишга киришиб кетади, гўёки мен қандай яшашни билмайдигандек.
- Ўз туйғуларини аниқлаш
Менда танқид қилиш истаги пайдо бўляпти. Мен ғазабланяпман ва ғашим келяпти.
- Тортиш қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
- 4.Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— онамга мен энди катта ва мустақил инсон бўлганимни ёдига солиш усулини топишни;
— онам менинг иқтидорларим ва қобилятларимни эсласин;
— уни хотижам қилишнинг нафақат эҳтиёткор, балки майин усулини топишни;
— онамга унинг эътиборини тортадиган ва мендан чалғитадиган машғулотга йўл кўрсатишни;
— шундай бўлсингки, бизга бирга бўлиш ёқимли бўлсин.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Ишни бошқарувчига топширгач ўзингиз нима қилишингиз керак?
Ишни Бошқарувчига топширгандан сўнг, ёзганларингизни диққат билан ўқиб чиқинг, ва
■ бу ёзганларингизни ёқиб юборинг.
■ топшириғингиз ҳақида буткул унутинг. Эшитяпсизми? Мурожаатингизни қайта такрорлаш шарт эмас. Тортиш қонуни кар эмас. Мурожаат дарҳол қабул қилинади — ва шу заҳотиёқ бажаришга киришилади.
… Агар мурожаатни такрорлагим келаверсачи, унда нима бўлади?
Бу саволни кўп беришади. Жавоб: мумкин эмас. борилган мурожаатни такрорлашга интилиш қуйидагиларни англатади: Онг ичига, сўровнинг амалга ошишига халақит қилувчи, ҳовлиқма ўй-фикрлар кириганлигини ва шовқин солаётганини. Бу ўй-фикрларни ҳайдаб солинг. Тушунинг:
Сизнинг сўровингиз бажариладиган вакуум — майдон,
Мутлоқ тоза бўлиши керак.
Фақат мана шугина мурожаатингиз тез ва аниқ бажарилишининг кафолати
ҳисобланади.
Қачонки вакуум майдонига ҳовлиқма ва хавотирли ўй-фикрлар кирар экан, мурожаатингиз тез бажарилиши учун ҳеч қандай кафолат ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Илтимос, буни ёдда сақланг.
Ушбу тренинг Россиялик машҳур амалиётчи психолог, гипнолог, шахсий муваффақиятлар технологиялари бўйича мутахассис Марта Николаева Гаринанинг шу номдаги курси асосида тайёрланган.
Қуйидаги аниқ технология ёрдамида ўз бошқарувчингиз билан истаклар рўёбига эришишингиз мумкин.
Бошқарувчининг вазифаси нима?
Тасаввур қилинг, Сиз минглаб инсонлар фаолият юритадиган катта корпорация эгасисиз. У инсонлар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланишади. Улар орасида бухгалтерлар, секретарлар, консультантлар ва умуман керакли мутахассислар бор. Уларнинг барчаси – ўз ишининг ҳақиқий усталаридир.
Бир сўз билан айтганда, Сизнинг қўл остингизда минглаб инсонлар ва уларнинг барчаси Сизнинг компаниянгиз гуллаб- яшнаши учун меҳнат қилишади.
Сиз нима билан шуғулланасиз?
Сиз – бу йирик корпорация эгасисиз, шунинг учун Сиз Ҳар бир ходим билан бевосита ишламайсиз, Вагон-вагон бўлган кундалик саволлар билан шуғулланмайсиз, ва оператив масалаларни ечаман деб бошингизни қотирмайсиз. Буларнинг барини Сиз учун ҳал қиладиган жуда тажрибали ва малакали Бошқарувчи бор. Бу Бошқарувчи исталган ходимни тушунади, мижозларга маслаҳат беради ва барча ишларни бошқаради. Агар Сизда навбатдаги ғоя туғилиб қолса, Сиз шунчаки бу ҳақда бошқарувчига айтасиз ва У бунга дарҳол, доимо бир хил равишда “Ҳаммасини ҳал қиламиз”дея жавоб беради. Ва У буни Тез, Аниқ, Самарали бажаради.Умуман олганда, Сизга андай керак бўлса, шундай бажаради.
Бошқарувчи ким ва уни қаердан топиш мумкин?
… Сиз, албатта, айтишингиз мумкин: “Менда ҳам бутунлай ишониш мумкин бўлган, барча ўйлаганларимни амалга оширадиган бундай Бошқарувчи бўлса, қанийди” — деб. У Сизда ҳам бор! Сизда ҳам худди шундай, ҳамма нарсани қила оладиган ва нима хохласангиз таъминлайдиган Бошқарувчи бор. Ва яна бир бор: Сизнинг шахсий Бошқарувчингиз ҳақидаги гаплар – шунчаки чиройли сўзлар эмас, сизда у, яъни, Сизнинг Ҳақиқатдан ҳам гуллаб- яшнашингиз учун ишлайдиган “менеджер” бор. Унинг номи Тортиш Қонунидир*. Бу ҳақиқий Бошқарувчидир. Сиз ундан фойдаланишни билсангиз кифоя.
Тортишиш қонуни, яъни бошқарувчингизга нима ҳалал беради?
Хўш, энди Тортиш қонуни билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлишни тушунтираман. Бу муносабат жуда оддий сирга асосланган. Сир қуйидагидан иборат: Сиз шунчаки ҳовлиқишни, ортиқча ҳаракат қилишни бас қиласиз. Тамом вассалом.
Нимадир дедингизми? Айтишга осон, нимадир қилмасдан ўтиришнинг ўзи бўладими? Ҳа, тўғри. Буни ҳақиқатдан ҳам осон деб бўлмайди. Ортиқча ҳаракат қилишдан буткул воз кечиш, “мақсадингиз амалга ошиши учун ҳаракат” қилаётгандек бўлишни бас қилиш – бу осонмас.
Шунинг учун ҳам осонмаски, чунки бунда мақсадга
эришиш фикри ҳар доим қистаб туради – бўл, нимадир қилсангчи, қани оввора бўлсангчи -дея. Аслида эса, мақсадингизда кўрсатганингизга ҳақиқатдан ҳам (машаққатларсиз) эришиш учун, мана нима қилиш керак: буни амалга оширишни Бошқарувчига – Тортиш қонунига топшириш керак.
Бу худди, Сизнинг илтимосингизни албатта бажарадиган, сизни Ҳеч қачон алдамаслигини аниқ биладиганингиз, Сиз буткул ишонадиган инсонингизга нимадир қилишини илтимос қилгандек гап.
Сизга мана шундай, фақатгина сўровни юбориш эмас, балки ишончни ифода этувчи ички ҳолат, кайфият керак. Бу сиз сўровда кўрсатганингизни олишингиз учун кафолатдир. Сўрайсиз – тамом, вассалом. Ва ишонасиз.
Шунинг учун “Ўз ишимни бошқарувчига топшираман” усулини қўллаш жараёнида Сиз қиладиган энг зўр қарор – бу ўз сўровингизни буткул унутиш – ва сабрсизлик билан вазиятни тезлаштиришга уринишни (олмасам ўлиб қоламан дегандек)бас қилишдир. Ишни бажаришни Бошқарувчига топширасиз – тамом! Ва буткул хотиржамлик – Бошқарувчингиз бажаради.
Акс ҳолда Сиз, ҳаммасини — кўп қисми хато бўлган ортиқча ҳаракатларингиз билан, — “Қандай?” (яъни, қандай амалга ошади?) деган бу саволларингиз билан ўзингизнинг ишончли ва тажрибали ходимингиз оёқлари орасида ўралашиб қоласиз.
Тортиш Қонунига, топшириғингизда кўрсатилганини сизга тезда етказиши учун, халақит қилманг.
“Ўз ишимни Бошқарувчига топшираман” технологиясининг схемаси
Усул 4 босқичдан иборат.
1- босқич: муаммо/масалани белгилаш;
2- босқич: ўз туйғуларингизни аниқлаш;
3- босқич: Тортиш Қонуни кучини тан олиш;
4- босқич: Бошқарувчига ўз ишларингизни топшириш.
Бу муҳим топшириқни бериш учун қуйидагиларни бажаринг: Ручка ва оқ қоғоз олинг, молиявий аҳволингизни бенуқсон тартибга келтириш учун мўлжалланган топшириқни бериш схемасига асосланган ҳолда ўз топшириғингизни тузинг. Бунда схемадаги «Тортиш Қонуни кучини тан олиш» бўлимини сўзма-сўз кўчириб олишингиз мумкин. Ишни топширишнинг қолган бўлимларини тайёрлашда эса — Сиз буткул эркиндирсиз. Ҳаммасини қандай бўлса, қандай ўйлаётган ва ҳис қилаётган бўлсангиз шундай ёзинг.
Сиз, доимо ҳар нарсада Сизга ёрдам берадиган меҳрибон кучга мурожаат қиляпсиз, шунинг учун ҳеч нарсани яширманг, ҳамма дардларингизни айтинг. Сўнг Бошқарувчига, молиявий ишларингизда буткул тартиб бўлиши учун, барчасини ташкил қилишини топширинг.
Бошқарувчига ишни қандай топширишга мисоллар
Қуйида берилган намуналар асосида муаммонгизни баён қилинг. Ўзингизга қулоқ тутинг ва бу муаммога боғлиқ равишда ичингизда жаранглаётган ҳис-туйғуларни аниқланг. Истакларингизни ҳаётингизга кириб келишини, амалга ошишини таъминлаш билан шуғулланадиган Тортиш қонунининг кучини самимият билан тан олинг ва Бошқарувчига молиявий муаммонгизнинг ечимини топишни, бу ечимларга ишора қилишини, молиявий ҳолатингиз ўзингиз истагандек бўлиши учун самарали ҳодисаларни ташкиллаштиришни ва Сизни бу барокатли ҳодисаларга жойлаштиришини топширинг.
Молиявий барқарорликни таъминлаш
Муаммони белгилаш.
Менинг молиявий аҳволим ўз қўшиғини айтяпти. Ҳар доим, ишлаб топаётганимнинг деярли барчасини сарфлашга тўғри келадиган қандайдир янги эҳтиёжлар чиқиб келаверади. Бундан ташқари кредитларим бўйича ҳам кўплаб тўлов қилишим керак. Мана шундай қилиб, кўпинча топаётганимга нисбатан ҳам кўпроқ сарфлашимга тўғри келяпти. Мен доимо оила бюджетини режалаштиришга ҳаракат қиламан, лекин бундан ҳеч бир фойда бўлмаяпти – ҳамма нарса қимматлашиб кетган. Рафиқам ҳам ишлайди ва бу, вазиятни бир оз енгиллаштиради, аммо бизнинг фарзандларимиз улғайишмоқда — шу билан бирга уларнинг сарф харажатлари ҳам ўсмоқда.
ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ташвишланяпман. Мен хавотирланяпман. Мен умидсизланяпман.
Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш Қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менинг даромадларим ошишини таъминлашни;
— рафиқамнинг ҳам даромадини кўпайтиришни;
— молиявий масалаларимизнинг омадли ечимини билдиришни;
— бизга, молиявий барқарорлигимизни таъминловчи имкониятлар томон йўл кўрсатишни;
— ва бу имкониятлардан фойдаланишимиз учун бизга энг қулай бўлган усулларни танлашни.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Улғайган фарзандлар ва ота-она
муаммони белгилаш
Менинг бўйи етган қизим бор, ва унинг менга бўлган муносабати жуда ёмон. У мендан гина қилишдан чарчамайди, қўполлик қилади — натижада у мени кўришга кўзи йўқми деган хаёлларга бориб ҳам қоламан. Аммо энг ёмони шундаки, қизим билан мулоқот менга ҳеч қандай қувонч бермай қўйган — унинг тартибсиз ҳаёт тарзи, ёввойи сўровлари, ва доимий гиналари, ва туганмас айбловлари жуда жонга тегди.
ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ўзимни айбдордек Ҳис қиляпман. Менинг ғашим келяпти. Менинг кўнглим қоляпти. Мен қўрқяпман.
Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менга қизимнинг қадрини, авзалликларини кўрсатишни;
— менинг ижобий томонларимни қизимнинг ёдига солишни;
— бир-биримизга қанчалик қадрли эканлигимизни ёдга олиб туришимиз учун ҳар биримизга (кунига юз марта бўлса ҳам майли) имконият топиб беришни.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Ортиқча вазндан халос бўлиш
Муаммони аниқлаш
Мен ҳар доим вазн тўплайман, ва бу мени жуда қўрқитяпти. Мени кўп ейдиганлардан деб бўлмайди — асло ундай эмас. Аммо вазним доимо ортиб бораверади, мен бу билан қандай курашишни ҳам билмай қолдим. Мен вазнни камайтиришнинг жуда кўп усулларини синаб кўрдим, аммо натижа бўлмаяпти. агар бор бўлса ҳам, вақтинчалик бўляпти ва вазним олдинги ҳолга, ҳаттоки кўпайган ҳолда, қайтиб келяпти. Бу вазиятдан жуда кўп жабр чекяпман: кийишга доимо ҳеч нарса топа олмаганим етмагандек (кийимлар тезда кичик бўлиб қолади ва худди бочкага кийгизиб қўйилгандек туради), ёшимга нисбатан ҳам анча катта кўринаман! Ўзимни ҳис қилишим сезиларли даражада ёмонлашган, ва бундан сўнг фақат баттар бўлади деб ўйлаб қолганман.
ўз туйғуларингизни аниқлаш
Мен ташвишланяпман! Мен ғамгинман. Мен яхшиланишга деярли умид қилмай қолганман.
Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— айнан менга мос келадиган, нормал вазнга эришиш йўлини кўрсатишни;
— бу усул мен учун қулай ва мендан қаҳрамонлик талаб қилмайдиган бўлсин. Озиш жараёни динамик тарзда ва мен учун хавфсиз ҳолатда амалга ошсин.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Ёлғизлик вазияти
Муаммони белгилаш
Менинг деярли дўстим йўқ. Агар тўғрисини айтадиган бўлсам, менинг битта ҳам яқин бўстим йўқ. Худди рак — дарвеш каби яшаш, унчалик қувонарли эмас. Авваллари, албатта, ўртоқларим бўлган, аммо уларнинг ҳеч бири билан ҳақиқий маънодаги ўзаро тушуниш бўлмаган. Одамлар мен билан мулоқот қилаётганларида фақат ўзларини ўйлаётганга ўхшайди, ва мен уларда менга нисбатан ҳеч бир илиқ муносабатни сезмайман.
Ўз туйғуларини аниқлаш
Мен руҳан тушкун кайфиятдаман. Мен ёлғизман ва зерикяпман.
3.Тортиш Қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
Ишларни Бошқарувчига топшириш
Мен қуйидагиларни Бошқарувчимга топшираман:
— менга ёқимли ва қизиқарли инсонлар билан танишиш учун шароит яратишни;
— мен билан ўзаро тушуна оладиган инсонлар билан учрашишни ташкиллаштириб беришни;
— булар қувноқ, кўп қиррали, қизиқ инсонлар бўлсин. Мен бу учрашувлар ўз-ўзидан бўлгандек бўлишини хохлайман. Ва мен буни кўп кутиб қолмайин.
Ҳозирча шу.
Ишимни енгиллаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
· Ота-оналарнинг аралашуви
Муаммони аниқлаш
Мен анчадан буён ота-онам билан яшамайман, лекин менинг онам, худди аввалгидек, мени унинг маслаҳатларисиз яшай олмайди деб ҳисоблайди. Бундан нима чиқяпти? Мен у билан мулоқот қилишдан қочадиган бўлиб боряпман, чунки мустақил равишда бир қадам ҳам қўйишга имкон бермасликларини ёқтирмайман. Онамнинг бундан жаҳли чиқяпти, бу эса яна ҳам ёмон. Агар биз бирга бўлсак, у дарҳол менга ўргатишга киришиб кетади, гўёки мен қандай яшашни билмайдигандек.
Ўз туйғуларини аниқлаш
Менда танқид қилиш истаги пайдо бўляпти. Мен ғазабланяпман ва ғашим келяпти.
Тортиш қонуни кучини тан олиш
Аммо мен ёдда тутаманки, менда Тортиш қонуни деб аталувчи, иқтидорли ва моҳир Бошқарувчига ишни топшириш имкони бор. У доим менинг топшириқларимни сўзсиз бажаради, унинг вазифаси шундан иборат. Мен уни ёрдамга чақираман ва Бошқарувчим, менинг топшириқларимни тез ва энг зўр кўринишда амалга ошира оладиган, ўз ишининг устаси эканлигини албатта ёдда сақлайман.
4.Ишларни Бошқарувчига топшириш