Истакларга эришиш учун 1 стакан сув усули ҳақида

Истакларга эришиш учун 1 стакан сув усули ҳақида

Ўйлаган истакларингизга эришиш учун амалий трейнинг.

Бир стакан сув усулини бажариш учун ўзини тайёрлаш

Бу усул – қўйилган мақсад (бажарилган сўров) нуқтаи назаридан бериладиган, зарарли бўлган “Бунга қандай эришаман?” саволидан қутулишнинг ажойиб усулидир. Тайёр туринг, ахир бу савол доимий равишда ҳужум қилади ва алдайди, бошида бу ишини тез-тезгина қилиб туради. Ҳечқиси йўқ, бундан фойдаланиб Сиз унга қарши туришни машқ қилиб оласиз. Натижада онгингизни кераксиз барча нарсадан озод қилишни ва мақсадингизда кўрсатганларингизга очилишни ўрганиб оласиз.

Фақат бир нарса. “Бунга қандай эришаман?”, “Бу бўлиши мумкинми?”, “Менда бу иш ўхшашига ишонмайман” … ва шунга ўхшаш мавзудаги ўй-фикрларни Сиз эмас, улар Сизни ўйлай бошлашига тайёр туринг. Бошқача айтганда, Сиз бу ўй-фикрлар онгингизда хўжайинлик қилаётганини сезмаслигингиз ҳам мумкин. Бу содир бўлмаслиги учун, мўлжални ўз эмоцияларингизга нисбатан олинг – улар энг аниқ индикатордир. Айнан эмоциялар Сизга хабар беради: онгингизда самарали ўй-фикр ишлаяптими ёки бузғунчилари кириб келдими. Шунинг учун: кайфиятингиз бузилганини сезсангиз, ичингизда қандайдир хавотир, юракни сиқадиган ғашлик, алағдалик бўлса, билингки – бу Сизга қуйидагидан дарак берувчи сигналдир: Диққат! Диққат! Онгингизга (саботажчи) кирди – шу заҳоти уни ҳайданг! Бу қўзғолончи сигнални олгандан сўнг, текширинг, ҳозиргина бошингизда қандай ўй-фикр турганди – бу ўй-фикрнинг мазмунини аниқланг. Ва бу ўй-фикрга қатъий оҳангда айтинг: “Бу ердан йўқол. Пишт бу ердан. Мен сенга ҳаммасини расво қилишингга йўл қўймайман” Кейин эса бундай қилинг. Куннинг охирида, уйқуга ётишдан олдин, Сизга кун давомида бузғунчи ўй-фикрлар ҳужум қилганини ва онгингизни улардан тозалаш учун Сизнинг яхшигина меҳнат қилишингизга тўғри келгани белгилаб тан олинг). Яна мана буни ҳам тан олинг: Айрим ҳолларда Сиз ўзингизнинг бузғунчи ўй-фикрларингизни ҳайдагингиз келмади, чунки уларда Сиз жавобини билишни хохлаётган саволлар ҳам бор эди. Шундан сўнг эса “Бир стакан сув” усулини қўлланг.

“Бир стакан сув” усулини қандай бажариш керак?

Усул бевосита уйқудан олдин бажарилади. Аммо истисно ҳам бор.

Бу усулни бажариш 4 қадамдан иборат

 

  • 1 – Қадам. Муаммони/саволни белгилаш

Муаммони ёки масалани ифода этаётганда унинг қисқа ва лўнда бўлишига интилинг. Тафсилотларга берилманг, ифодани қийинлаштириб юборманг. Мисол учун, агар Сизнинг муаммоингиз – ўзингизни ёмон ҳис қилаётганингиз бўлса, унда бундай денг: Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Ёки, агар пул инқирозида бўлсангиз, бунда ҳам гапдонлик қилмасдан, шундай деб айтиб қўя қолинг: “ҳозир менда пул етишмовчилиги бўляпти” — бунга яна қўшимча равишда Сизга айнан нимага (нима олишингиз учун) пул етишмаётганини қўшиб қўйишингиз ҳам мумкин.

 

  • 2 – Қадам. Масалани қўйиш

Масалани қўйишни ўйлаб ўтириш шарт эмас – у ҳамма ҳолат учун бир хилдир: “ечимини топиш талаб қилинади”

Тоза қоғоз варағини олинг (катта бўлмаган. Масалан, блокнотники – ён дафтарчаники) Қуйидагиларни ёзинг:

■муаммонинг ифодасини,

■ масаланинг қўйилиш матнини.

Бунда яхлит, битта матн ҳосил бўлсин, чунки усулни бажаришда Сиз уни овоз чиқариб ўқийсиз.

Юқоридаги мисолдан келиб чиқиб бундай ёзиш мумкин:

Ҳозир менда қарзларимни узиш учун пул етишмовчилиги бўляпти. Бу масаланинг ечимини топиш талаб қилинади.

 

  • 3 – Қадам. Сувни тайёрлаш

Стаканга сувни қуйиб олинг. Бунда шаффоф ва рангсиз стакан ишлатиш яхши эканлигига эътибор қилинг.

■ сувга бир неча томчи тоза лимон шарбатидан қўшинг,

■ яхшилаб аралаштиринг,

■ стаканни икки қўлингизнинг тўртта бармоғи билан ушланг: бош ва кўрсаткич бармоқлари билан.

 

  • 4 – Қадам. Масалани топшириш

Кўзингизни юминг ва бутун матнни овоз чиқариб айтинг: муаммонинг ифодаси + масала кейин унга мана бу топшириш иборасини хаёлан қўшинг:

“Менга муаммоимни еча олишим учун шунинг ўзи етарлидир”.

Ва секинлик билан, маззасини татиган ҳолда (хохласангиз тўхтаб-тўхтаб), стакандаги сувнинг ярмини ичинг. Қолган ярим стакан сувни муаммо матни ва масала

ёзилган вароқ билан ёпиб қўйинг. Усти ёпилган бу стаканни ётадиган кроватингиз ёнига қўйинг.  Эрталаб турганда стакандаги қолган сувни ҳам ичинг – бунда ҳам ўй-хаёлингизда битта сўз бўлсин. Мана бу: “Раҳмат!” Сувни ичиб бўлмагунингизча бу сўзни хаёлан такрорлаб туринг. Муаммонгизни ечиш учун ёки саволингизга жавоб олишингиз учун сиздан талаб қилинадиган нарсалар шундан иборат.

деярли

Нима учун деярли? Чунки навбатдаги 3 кун мобайнида диққат — эътиборни жуда кучайтириш керак бўлади — бу, ечимни қўлдан бой бериб қўймаслик учун зарурдир.

… Уч кун, бу — шартли муддат, албатта. Ечим варианти

Сизга дарҳол келиши ҳам мумкин, лекин 3 кун — бу одатда чегаравий муддат бўлиб, бу вақт оралиғида ечим/жавоб келади.

Рухсатингиз билан, яна бир бор такрорлайман:

муаммонгиз ечимига доир шипшитиш (подсказка) ларни ўтказиб юборманг!

Бир нарсани доимо назарда тутинг, илтимос: ҳеч қандай мўжиза содир бўлмайди. Ечимлар одатда шунчалик оддий бўладики, натижада уларни эътиборга олишмайди — жиддий қабул қилишмайди. Сиз бундай таваккалчилик (риск) қилманг — қандайдир «махсус» ва жозибали нарсаларни кутманг. Ёдда тутинг: Сизнинг исталган муаммонгиз ёки саволингизнинг оддий ечими/жавоби бор. Шунингдек бу ечимлар тўғридир.

Бу қандай ишлайди?

Мана қаранг. Сизга маълум бўлса керак, сув — бу сезгир (нозик ростланган) маълумот тўпловчи эканлиги? Ахир сув у ёки бу маълумотни эшитганда ўз структурасини ўзгартиришини билсангиз керак? Албатта, Сиз буни биласиз.

Ҳеч ким учун сир эмаски: сувга қўшилаётган лимон шарбати — бу кислотадир, ва у сувни электролитга айлантиради (аниқроқ айтадиган бўлсак, сувнинг электр ўтказувчанлигини сезиларли даражада кучайтириб юборади). Электролит батареялар мана шу принципда ишлайди.

Энди бу ёғини эшитинг. Ўй-фикрлар аслида нима ўзи? Ҳа-да: электр импульслари.

Сизнинг танангиз нима ҳисобланади? У ҳам энергия — ва тана ҳам электр таратади. Энди ишлаш мехнизмини кўраётган бўлсангиз керак?

■ Сиз матнни айтаётганингизда (муаммонинг ифодаси + масала), сув бу маълумотни қабул қилади ва унинг структурасига мослашади — яъни, айтилган сўзларнинг физик эквивалентига айланади;

■ ишни топшириш иборасини хаёлан юбориш орқали эса, Сиз сувга аниқ бир электр импульси (энергия) берасиз;

■ қўлларингиз билан стаканни юмиб ушлаш орқали эса, бу энергияни туташтирасиз — тарқалиб кетишига йўл қўймайсиз;

■ сувни ичиш орқали эса, танангизга аниқ маълумот билан тўйинтирилган энергияни йўналтирасиз. Бу матрица — сўров дастуридир (яна уни ният ҳам деб айтишади). Натижада Сиз нафақат мия билан (одатдагидек), балки ҳар бир кичик тўқимангиз билан ўйлай бошласиз. Бунда нима содир бўлади? Жуда тўғри: Сиз бутунлай, ҳар бир кичик тўқимангизгача, ўз муаммонгиз ечимини топиш нияти энергияси билан тўлиб тошасиз. Ният энергияси — бу жуда кучли, шунчаки тасаввурга сиғмайдиган энергиядир. У муаммо энергиясини унинг (муаммонинг) ечими энергияси билан боғламагунча тинчимайди. Ҳаммаси мана шундай оддий.

Сувни 2 порцияга бўлиш нимага керак?

Бу ботиний онгингизга қаратилган ҳаракатдир, ахир ният энергияси айнан унга мурожаат қилади. Ахир ушбу:

1) муаммо ечимини излашга ва

2) муаммога доир ечимни тақдим қилишга

бўлган сўровлар айнан ботиний онгга юборилади.

Шунинг учун кечки порция — бу ечимни излаш учун сўров, эрталабки порция эса — бу ечимни тақдим қилиш учун сўров.    Шунингдек бу ишингиз – ечимни Қабул қилишга бўлган декларация ҳамдир. Шунинг учун «Раҳмат» сўзини айтяпсиз — бу орқали ботиний онгингизга ечимнинг тайёрлигига шубҳа қилмаётганингизни англатасиз. Бошқача айтганда «Раҳмат» сўзини юбориш орқали, Сиз тайёр ечимни очиласиз.

Бу нима учун иш беради?

Ишлаш механизмининг соддалигига қарамасдан «нима учун иш беради» саволи кун тартибидан ҳеч тушмайди. Нима ҳам дердик — биз доимо ҳамма нарсани чизиқли текисликка ўтказишни, сўнгра уни кўзимиз билан кўришни ва бармоқларимиз билан ушлашни яхши кўрамиз.

Бироқ, «Бир стакан сув» усули нега иш бериши» ҳақидаги саволга битта тўхтамга келинмаган. Шунчалик кўп тахминлар борки — бош айланиб кетади. Фикримизча энг аниқ тушунтиришни физиклар ва психологлар беришди. Физиклар ишлаш механизмини аниқлашди (юқорига қаранг), психологлар эса усулнинг жуда самарадорлигини қуйидагича тушунтиришади:

Ҳамма гап миянинг идрок қилишга жавоб берадиган қисмининг ишлаш механизмида. Кўзларни юмиш орқали инсон энг асосий идрок қилиш органини ўчиради — ва мия, бу канал орқали маълумот олмагандан сўнг, рецепторларни қўзғалган ҳолатга ўтказишга мажбур бўлади.

Мана шундай қилиш орқали «онгнинг очилиши» деб номланувчи феноменнинг намоён бўлиши учун шароит яратилади. Тўқималар вибрацияси частоталарининг ошишини таъминловчи бу ҳодиса эса, мана бунга олиб келади: англаб етиш (озарение), илҳом келиши.

Энг яхшиси «Нима учун?», «Қандай?» деган саволлар билан бошингизни қотирманг. Муҳими бу усул иш беради. Тамом вассалом. Бунинг учун ботиний онгимизга ташаккур!

Бу усулдан яна қандай ҳолатларда фойдаланиш мумкин?

«Бир стакан сув» усулини Сиз нафақат онгингизни бузғунчи ўй-фикрлардан тозалаш учун ишлатишингиз мумкин.

Ахир усулнинг мазмуни — бу ботиний онгга тўғридан — тўғри мурожаат-ку. Ботиний онгингиз эса ҳамма нарсани қила олади. Шундай экан, унга қуйидаги ҳолатларда ҳам мурожаат қилишингиз мумкин:

■ қандайдир масала (муаммо) нинг ечимини топа олмасдан қийналаётганингизда;

■ ёки қаттиқ оғриқни (жисмоний ёки қалб оғриғини) бошдан кечираётганингизда;

■ ёки Сизни кимдир (ёки нимадир) мувазанатдан чиқарганда;

■ ёки йўқолган нарсаларни излашда;

■ шунингдек бу усулни ботиний онгингизга қалбингиздаги ниманидир амалга ошириши учун буйруқ беришда ҳам қўллашингиз мумкин;

■ Яна …

■ яна кўп ҳолларда – «Бир стакан сув» усули аъло даражада ёрдам берадиган Ҳамма ҳолатни санайман деб қийналиб кетиш мумкин.

Бажаришнинг қисқача тартиби

  1. Жавоб олмоқчи бўлган саволингизни ифода этинг ёки ечиш керак бўлган муаммони белгиланг.
  2. Савол/муаммо ифодасини ёзинг
  3. Ифодага масала матнини қўшинг

Уйқуга ётишдан олдин сувни тайёрланг ва масалани юборинг.

Эртасига — жуда кучли диққат-эътибор билан юринг.

Воқеъа-ҳодисаларнинг қандай ривожланишини кузатинг.

Ўй-фикрларингизга қулоқ тутинг. Атрофдагиларингизнинг ўзини тутишини кузатинг.

Жавоб кўпинча у ердан келади – тўсатдан айтилган сўз шаклида ёки қандайдир оғзаки бўлмаган белгилар шаклида (мимика, қўл ҳарактлари).

Нимадир қилгингиз келиб қолса унга бўйсунинг (айтиш, телефон қилиш, бориш).

Шунингдек эмоцияларингизни кузатинг — уларнинг сигнали диққатни аъло даражада жамлайди ва аломатларни кўришга ва шипшитиш (подсказка) ларни аниқлашга ёрдам беради.

Ушбу тренинг Россиялик машҳур амалиётчи психолог, гипнолог, шахсий муваффақиятлар технологиялари бўйича мутахассис Марта Николаева Гаринанинг шу номдаги курси асосида тайёрланган.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: