Етимлик ҳақида мақоллар

Етимлик ҳақида мақоллар

Ҳолвани ҳоким ер,
Калтакни — етим.

Бевага бозор бўлмас,
Етимга — ҳайит.

Ерга тушган етимники.

Есирнинг етмиш ерда касри тегар.

Етим бой бўлмас,
Бой бўлса ҳам, бойвачча бўлмас.

Етим бола етти йилда уялтирар.

Етим ўз ишини ўзи қилар,
Киши миннатини эшитар.

Етим ўз киндигин ўзи кесар.

Етим ўғлон ит бўлар,
Ёқаси тўла бит бўлар.

Етим қизга елпиғич чикора.

Етим қиздан етим хотин яхши.

Етим қизнинг етмиш онаси бор.

Етим қизнинг янгаси кўп.

Етим қўзи асрасанг,
Оғзи-бурнинг ёғ этар.

Етим бола асрасанг,
Оғзи-бурнинг қон этар.

Етим кўзи сутга тўймас.

Етимнинг егани — елим,
Ичгани — иринг.

Етимнинг егани — заҳар,
Кийгани — кафан.

Етимнинг жони — етти.

Етимнинг кийганин бой ўғли йиртар.

Етимнинг кўнгли — ярим.

Етимнинг отаси — етти.

Етимнинг отаси кўп,
Жонига фойдаси йўқ.

Етимнинг ризқи ерда.

Етимнинг қорни — етти.

Етимнинг ҳайити янги кўйлак кийганда.

Етимнинг ҳақи етти дарёни қуритар.

Етимча — етти кулча.

Зоғорадан тўйди етим,
Зарра-зарра қўйди етим.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz