Мевалар ҳақида топишмоқлар

Мевалар ҳақида топишмоқлар

Мевалар ҳақида топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар тўплами.

Ёнғоқ ҳақида топишмоқлар

1. Кичкина қозоннинг оши тотли.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

2. Кичкина декча,
Ичи мазалиқча.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

3. Кичкина қозон,
Жингла палов.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

4. Кичкина қозон,
Жикр палов.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

5. Кичкина тандирча,
Ичи тўла кулча.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

6. У ёғи тоғ,
Бу ёғи тоғ,
Ўртасида
Сариғ ёғ.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

7. Қўшалоқ товоқ,
Ичи тўла ёғ.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

8. Усти заҳар, ичи тош,
Тошнинг ичи асал.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

9. Пўсти қалин, қовоқдай,
Бели боғли танобдай,
Меваси сариғ ёғдай.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

10. Бели боғли, чўтир чолдир,
Қўйнида бор бужур кампир.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

11. Кичкина хотин шошақон,
Кичкина қозон тошақон.

Топишмоқнинг жавоби

(Ёнғоқ)

Бодом ҳақида топишмоқлар

12. Икки тоғнинг орасида
Бир туп янтоқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Бодом)

13. Қўтир тош,
Ичида ош.

Топишмоқнинг жавоби

(Бодом)

Ўрик ҳақида топишмоқлар

14. Ош ичида тош,
Тош ичида ош.

Топишмоқнинг жавоби

(Ўрик)

15. У ёғи тош, бу ёғи тош,
Ўртасида нишган ош.

Топишмоқнинг жавоби

(Данак мағзи)

16. Пасту баланд кўп хотин,
Кўйлаклари оқ, гулгун.

Топишмоқнинг жавоби

(Ўрик гули)

Шафтоли ҳақида топишмоқлар

17. Ўзи ширин, туклигина,
Мазаси бор, тотлигина.

Топишмоқнинг жавоби

(Шафтоли)

18. Бодом каби япроғи,
Солланади бутоғи.

Топишмоқнинг жавоби

(Шафтоли)

Беҳи ҳақида топишмоқлар

19. Паст-паст бўйи бор,
Малла тўни бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Беҳи)

20. Маллагина тўни бор,
Нордонгина таъми бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Беҳи)

21. Дум-думалоқ бўйи бор,
Паловда обрўйи бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Беҳи)

Жийда ҳақида топишмоқлар

22. Бир қоп ун,
Ичида устун.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

23. Қопча,
Қопча ичида унча,
Унча ичида устунча.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

24. Ичи ун-ун,
Таши гулгун.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

25. Таши қизил анордай,
Ичи оқ — ундай,
Ўтириши гулдай.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

26. Осмондан тушди бир тугун,
Усти бахмал, ичи ун.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

27. Игна тегмасдан қон,
Тегирмон бермасдан ун,
Теша тегмасдан устун.

Топишмоқнинг жавоби

(Жийда)

Узум ҳақида топишмоқлар

28. Отаси букри хўжа,
Онаси ёйма чалпак,
Боласи ширин-шакар.

Топишмоқнинг жавоби

(Ток барги, узуми)

29. Бир онадан юз бола,
Юзови ҳам бўз бола.

Топишмоқнинг жавоби

(Ток, узум)

30. Чорпоя устида
Ширин-ширин шох соққа.

Топишмоқнинг жавоби

(Ток, узум)

31. Бўғун-бўғун, бўғунчоқ,
Тугун-тугун, тугунчак,
Этмиш қизнинг онаси
Ҳали ҳам бўлса келинчак.

Топишмоқнинг жавоби

(Ток, узум)

32. Ота-онасидан боласи ширин.

Топишмоқнинг жавоби

(Ток, барги, узуми)

33. Қора ҳўкизим оғилга киришда думини юлиб қолдим.

Топишмоқнинг жавоби

(Қора майиз)

34. Эшагим қудуққа тушиб кетди,
Думидан ушласам, юлиниб кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Қора майиз)

Анор ҳақида топишмоқлар

35. Кичкина декча,
Ичи тўла михча.

Топишмоқнинг жавоби

(Анор)

36. Сариққина тўни бор,
Ичи тўла дони бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Анор)

37. Қирқ ҳужрада қизил қизлар.

Топишмоқнинг жавоби

(Анор)

38. Кичкина гумбаз ичида
Қизлар айлабди макон.
Юзларида парда тутиғлик,
Ҳар бирининг бағри қон.

Топишмоқнинг жавоби

(Анор)

Анжир ҳақида топишмоқлар

39. Гулсиз бўлар меваси,
Ширин-ширин донаси.

Топишмоқнинг жавоби

(Анжир)

40. Ости сариқ, усти сариқ,
Ширин, тотли, ичи тариқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Анжир)

41. Дарахт устида лангар.

Топишмоқнинг жавоби

(Анжир)

Дўлана ҳақида топишмоқлар

42. Қамчи даста,
Қамчи дастада маржон.

Топишмоқнинг жавоби

(Дўлана)

43. Тепдим, сандиқ очилди,
Эрга бодом сочилди.

Топишмоқнинг жавоби

(Дўлана)

Олма ҳақида топишмоқлар

44. Ўзи кўм-кўк,
Юзи қип-қизил.

Топишмоқнинг жавоби

(Олма)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz
Комментарии: 1
  1. Аноним

    :idea: :idea: :idea: :idea:

Комментарии закрыты.