Меҳнат ва иш қуроллари ҳақида топишмоқлар

Меҳнат ва иш қуроллари ҳақида топишмоқлар

Меҳнат ва иш қуроллари ҳақида топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар тўплами.

Савагич ҳақида топишмоқлар

1. Тўрда турган тўрт йигит,
Тўртови ҳам мард йигит.

Топишмоқнинг жавоби

(Чўп савағич)

2. Бизнинг уйда тўрт кампир,
Тўртови ҳам мард кампир.

Топишмоқнинг жавоби

(Савағич)

3. Қоронғи уйда кўп полвон олишади.

Топишмоқнинг жавоби

(Чўп савагич)

Урчуқ ҳақида топишмоқлар

4. Оққина кучук хов-хов этди,
Қорни тўйиб ағнаб кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Урчуқ)

5. Гув-гув этади,
Марғилон кетади.

Топишмоқнинг жавоби

(Урчуқ)

6. Чарчамас кампир кўрдим, ёлғиз оёқ,
Оғзига ташлаб олган чўпдан таёқ.
Юрган сари белбоғини қаватлайди,
Берибди унга гўзалликни аямаёқ,

Топишмоқнинг жавоби

(Урчуқ)

7. Ғув-ғув этар,
Қорни тўйса юмалаб кетар.

Топишмоқнинг жавоби

(Урчуқ)

Ҳалложи ҳақида топишмоқлар

8. Бир ёғига қор ёғади,
Бир ёғига дўл ёғади.

Топишмоқнинг жавоби

(Ҳалложи)

9. Икки қўчқор уришар,
Қумалоги тушар.

Топишмоқнинг жавоби

(Ҳалложи)

Моки ҳақида топишмоқлар

10. У ёққа ўтади қизгина,
Бу ёққа ўтади қизгина,
Қулогига ҳалқа тақиб,
Шилдираб ўтади қизгина.

Топишмоқнинг жавоби

(Моки)

11. Ғоз қақиллаб ўтар,
Қаноти шарқиллаб ўтар.

Топишмоқнинг жавоби

(Моки)

Кетмон ҳақида топишмоқлар

12. Урдим, гуп этди,
Эр тагига кириб кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Кетмон)

13. Сен урмасанг, у урмас.

Топишмоқнинг жавоби

(Кетмон)

14. Югуриб, чаққон ўтади,
Тагидагин ўлдириб кетади.

Топишмоқнинг жавоби

(Кетмон)

15. Узи жонсиз,
Ишга полвон.

Топишмоқнинг жавоби

(Кетмон)

арра ҳақида топишмоқлар

16. Ғит-ғит дейди, ишлайди,
Эрга кукун ташлайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Арра)

17. Қора туя қалтирайди,
Қобирғаси ялтирайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Арра)

18. Оғзи йўқ,
Тиши кўп.

Топишмоқнинг жавоби

(Арра)

Омбур ҳақида топишмоқлар

19. Тушган ерини узар.

Топишмоқнинг жавоби

(Омбур)

20. Келиб оғзини очар,
Тишлаб олиб қочар.

Топишмоқнинг жавоби

(Омбур)

Омоч ҳақида топишмоқлар

21. Ер тагида ой юрар.

Топишмоқнинг жавоби

(Омоч)

22. Эр остида бой боради.
Қулоғида лой боради.

Топишмоқнинг жавоби

(Омоч)

23. Эр тагида қуйруқ боради.

Топишмоқнинг жавоби

(Омоч)

24. Кетаверади, кетаверади,
Тоғдай жойни бузиб келади.

Топишмоқнинг жавоби

(Омоч)

Чиғириқ ҳақида топишмоқлар

25. Ўзи ернинг тагида,
Кучи ернинг устида.
Ўттиз икки оғайни,
Бир-бирининг устида.

Топишмоқнинг жавоби

(Чиғириқ)

26. Йигирма беш оғайни,
Бир-бирининг изида.

Топишмоқнинг жавоби

(Чиғириқ)

27. Эгилади, букилади,
Мевалари тўкилади.

Топишмоқнинг жавоби

(Чиғириқ)

28. Ёзда юрар,
Қишда ётар.

Топишмоқнинг жавоби

(Чиғириқ)

29. Менинг кучугим ҳовуллайди,
Қорни тўқ бўлса айланади.

Топишмоқнинг жавоби

(Чиғириқ)

Жувоз ҳақида топишмоқлар

30. Бир қушим бор ажойиб,
Дон чўқийди еёлмайди,
Қанот қоқади, учолмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Жувоз)

31. Қоронғи томнинг ичида
Полвон акам икки оёқ билан тепади.

Топишмоқнинг жавоби

(Жувоз)

Тегирмон ҳақида топишмоқлар

32. Қоронғи саройда бузоқ шиқирлаб оғзидан кўпик сочади.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

33. Эр остида ғолтон гулдирайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

34. Қат-қат менинг чўнтагим,
Қатлама менинг чўнтагим,
Этти ердан тўй қелса,
Тўймас менинг чўнтагим.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

35. Кўп ейди, тез ейди,
Майда чайнайди.
Ўзи юта олмайди,
Ўзгаларни тўйдиради.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

36. У нимадир, қув ёғочдан оғзи бор,
У нимадир, ўртасида мағзи бор,
У нимадир, елкасида оғзи бор,
У нимадир, сув остида қимирлар.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

37. Томда туриб карнай чалдим,
Товуши Қўқонга кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон дути)

38. Бир жумбоғим бор бошдан,
Жони темир, тошдан.
Зуҳра хола, югураверинг,
Уста тош ўлди очдан.

Топишмоқнинг жавоби

(Тегирмон)

турли меҳнат қуроллари ҳақида топишмоқлар

39. Сарибой акам сақтали,
Икки оти нўхтали.

Топишмоқнинг жавоби

(Чарх)

40. Бизникида битта киши,
Оғзида қирқта тиши.

Топишмоқнинг жавоби

(Жун тароғи)

41. Металим матти,
Қулоғи қатти.
Қулоғига қаттиқ тепдим,
Ялпайиб ётди.

Топишмоқнинг жавоби

(Бел)

42. Тушган ерини кесар.

Топишмоқнинг жавоби

(Теша)

43. Борадир, борадир,
Оёғини кўтариб ётадир.

Топишмоқнинг жавоби

(Замбил)

44. Оққина товуқ сомон сочар.

Топишмоқнинг жавоби

(Паншаха)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz