Бола ва фарзанд ҳақида мақоллар

Бола ва фарзанд ҳақида мақоллар

Бола бешикдан йиқилгунча,
Подшо тахтидан йиқилсин.

Бол — ширин, болдан — бола ширин.

Бола бўлса, бешик топилар.

Бола бўлса, шўх бўлсин,
Шўх бўлмаса, йўқ бўлсин.

Бола кўнгли — подшо.

Бола — хондан улуғ.

Бола ўнга кирса, отаси сонга кирар.

Бола — қалби гул.

Болаҳ уйда сир ётмас,
Боласиз уйда кир ётмас.

Болали хотин — гул хотин,
Боласиз хотин — тул хотин.

Болалик она нонга тўймас,
Болалик ғоз — донга.

Болалик — подшолик.
Болалик қарғага дон тегмас.

Болали қўрғонга боғ етмас.

Болалининг беҳ — чинор,
Боласизнинг бели синар.

Боланг ёмон бўлса ҳам, омон бўлсин.

Боласи кўп бўлар бой,
Боласи йўқ — қуруқ сой.

Боласиз хотин сумакка тўймас.

Боласизнинг моли — увол,
Имонсизнинг — жони.

Бўй қиз — учирма қуш.

Гап унда эмас, буғдойда.

Гунг боланинг гапини
Кар онаси тушунар.

Гунг қизнинг тилини онаси тушунар.

Давлатинг — ота-онанг,
Савлатинг — ўғил-қизинг.

Давлатнинг боши — фарзанд.

Елка яғри — отага мерос,
Ота яғри — ўғилга мерос.

Ёлғиз бола — бошга бало.

Ёлғиз бола — ёвдан ёмон.

Ёлғиз бола йиғлоқ бўлар,
Ёлғиз туя — бақироқ.

Ёлғиз ўғил ёвдан қаттиқ,
Хотини қаҳноқдан қаттиқ.

Ёлғиз қиз — ялама туз.

Ёмон бўлса ҳам омон бўлсин.

Ёмон ўғил боққунча,
Этагингни қоқ.
Ёмон қизни боққунча,
Дўппингни қоқ.

Ёмон ўғил — молга ўртоқ,
Яхши ўғил — жонга.

Йигитнинг чироғи — қизи билан ўғли.

Кийиминг ёмон бўлса, бир ёғингга ярар,
Боланг ёмон бўлса, бир кунингга ярар.

Неварани боқма,
Шотутни қоқма.

Нор ўлса, норчаси қолар.

Одам меваси — фарзанд.

Олти ўғиллининг олти аршда моли бор.

Она билан бола — гул билан лола.

Она — дарахт, бола — мева.

Она — меҳрибон, ота — ғамғузор.

Онага ўхшаб қиз туғилмас,
Отага ўхшаб — ўғил.

Онали етим — гул етим,
Отали етим — шум етим.

Онали келин — қарқара,
Онасиз келин — тасқара.

Онанг ўгай бўлса, отанг ўзингники эмас.

Онангни қуёш билсанг,
Отангни ой бил.

Онанинг кўнгҳ болада,
Боланинг кўнгли далада.

Онаси яламаганга отаси қарамас.

Онаси қимизак еса,
Қизининг тиши қамашар.

Ота безори — худо безори.

Ота бола учун тахт ясар,
Бахт ясата олмас.

Отангга қилганингни болангдан кўрарсан.

Подшонинг ҳукмидан боланинг ҳукми зўр.

Пулни пул топар,
Ўғилни — қиз.

Туз асрама, сув бўлар,
Қиз асрама, қув бўлар.

Туққан ҳисобмас, боққан ҳисоб.

Туққанига суюнма, турганига суюн.

Тўнғич бола туғ бўлар.

Уй қизи — палахмон тоши.

Фарзанд бахти — она тахти,
Фарзанд камоли — ота жамоли.

Фарзанд — белнинг қуввати.

Фарзанд боққан ота,
Жонни қоққан она.

Фарзанд — дилбанд,
Фарзанд — қанот.

Фарзанд доғи ёндирар,
Пайти келса, куйдирар.

Фарзанд — жонга пайванд.

Фарзанд кўрдингми, кўчат эк.

Фарзанддан йўргак аяма.

Фарзандим — асал-қандим.

Фарзандим — дилбандим,
Севганим — асал-қандим.

Фарзандинг — давлатинг,
Фазилатинг — зийнатинг.

Фарзандни боқиш қийин,
Фарзандга ёқиш қийин.

Фарзандсиз киши — мевасиз дарахт.

Хотин — уйнинг гули,
Бола — дилнинг.

Хотинга — пушт,
Хамирга — мушт.

Хотиним қиз туғди деб ўпкалама,
Шернинг эркак-урғочиси баробар.

Хотинни яхши кўрсатган
Қўлидаги боласи.

Дарахтни яхши кўрсатган
Шохидаги меваси.

Хотинсиз ўтиш — хато,
Боласиз ўтиш — жафо.

Чақалоқ аллада азиз.

Чиққан қиз чийдан ташқари.

Яхши бўлса — бола,
Ёмон бўлса — бало.

Яхши фарзанд — гул,
Ёмони — бир пул.

Яхши ўғил отадан олти ботмон зиёд бўлар,
Ёмон ўғил отадан олти ботмон кам бўлар.

Яхши ўғил тиндирар,
Ёмон ўғил ўлдирар.

Яхши ўғил уй тузар,
Ёмон ўғил тўй бузар.

Яхши ўғил — эл обрўси,
Яхши қиз — уй обрўси.

Яхши ўғилдан раҳмат етар,
Ёмон ўғилдан — лаънат.

Ўз боланг ўзагига тепсанг ҳам кетмас.

Киши боласи майиз берсанг ҳам турмас.

Ўнта бўлса ўрни бошқа,
Қирқта бўлса — қилиғи.

Ўттизга кирган йигитнинг
Ўтин олгудай ўғли бўлсин.

Ўғил билан қизинг — Бамисоли икки кўзинг.

Ўғил еб ўрга кетар,
Қиз еб қирга кетар.

Ўғил ёққан чироқни қиз ҳам ёқар.

Ўғил отаси мард бўлса,
Қиз отаси — бечора.

Ўғил отасига ўхшамаса, қони ҳаром.

Ўғил — уйнинг булбули,
Қиз — уйнинг гули.

Ўғил қанотли от бўлса,
Қиз қанотли қушдир.

Ўғил-қиз яхши бўлса,
Ота-она хурсанд.

Ўғил-қиз доно бўлса,
Эл-у юрт хурсанд.

Ўғилга ўттиз уйдан тилов бор,
Қизга қирқ уйдан ишлов бор.

Ўғилли уй — фаришта,
Қизли уй — саришта.

Ўғлинг боқсин, келининг соғсин.

Қарғайин десам — ёлғиз,
Қарғамайин десам — ялмоғиз.

Қиз етилиб, қирғоққа кетар,
Ўғил етилиб, йироққа кетар.

Қиз — меники, бахти — ўзганики.

Қиз пули — сут пули.

Қиз пули — туз пули.

Қиз сақлагунча, бир сиқим туз сақла.

Қиз сақладинг — ўт сақладинг.

Қиз туққанга муз туғар,
Ўғил туққанга кун туғар.

Қиз — уйнинг чўриси, ҳам ўғриси.

Қиз — қўноқ.

Қизгинамнинг эркаси —
Йигитгмаррминг серкаси.

Қизи борнинг бахти бор,
Ўғли борнинг тахти бор.

Қизим-қизим қиз киши,
Қизимга келар юз киши.

Қизинг ўсса, уйга ют келар,
Ўғлинг ўсса, уйга қут келар.

Қизинг ўсса, қирга кет,
Ўғлинг ўсса, ўрга кет.

Қизли киши қир ошар.

Қизли уй — бўстон,
Қизсиз уй — зимистон.

Қизли уй — карвонсарой.

Қизли уй — нозли уй,
Ўғилли уй — созли уй.

Қизли уй — қилиқли уй.

Қизли уй — қирон,
Ўғилли уй — даврон.

Қизли уйнинг тили бийрон,
Совчиларнинг тили тийрон.

Қизни берсанг, мардга бер,
Қизғалдоқдай жайнасин.

Қизнинг бўйи етди — бошингга ёв етди.

Қийшиқ бўлса ҳам, йўл яхши,
Ёмон бўлса ҳам — ўғил.

Қуён боласини ботирим дер,
Ит боласини қоплоним дер.

Қулунли бия бўтасиз туядан яхши.

Қуш нима топса, боласининг оғзига тиқар.

Қўзи маъраб ўсар,
Бола — йиғлаб.

Қўй қўзичоғи билан чиройли,
Хотин — чақалоғи билан.

Қўнғиз боласини оппоғим дер,
Кирпи боласини юмшоғим дер.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz