Инсон қадри ҳақида мақоллар

Инсон қадри ҳақида мақоллар

Аввал — хеш, кейин — дарвеш.

Ажраган ажриққа зор.

Ажраган бир-бирини излар.

Айтган ердан қолма,
Айтмаган ерга борма.

Айтилмаган ерга — йўнилмаган таёқ.

Арава синса — ўтин,
Ҳўкиз ўлса — гўшт.

Арзимайди шавласи,
Куйдиради ғалваси.

Арзон беиллат бўлмас,
Қиммат — беҳикмат.

Арзон олдим — армон олдим.

Арзоннинг шўрваси татимас.

Арпа-буғдой ош бўлар,
Олтин-кумуш тош бўлар.

Асл парчанинг баҳоси бўлмас,
Ота-онанинг — қариси.

Балиқ — ойда, калла — йилда.

Бахмал билан банотнинг кўҳналиги бўлмас,
Ота билан онанинг — қарилиги.

Бақа ботқоғини қўмсар,
Балиқ — кўлини.

Бақироқ туя — норинг,
Бақироқ ота — мадоринг.

Бақироқ туянинг бори яхши,
Бақириб тургани яна яхши.

Бедананинг ҳам ўзига яраша ботмони бор.

Бемаза қовуннинг уруғи кўп.

Бемор беморнинг қадрига етар.

Бойлик мурод эмас,
Йўқлик уят эмас.

Бол ҳам бол,
Баҳоси ҳам бол.

Болни бол дейди,
Болни таниган ейди.

Борар ерга кечикма,
Бормас ерга ичикма.

Бош — бошқа, бўрк — бошқа.

Бош кетди, тана — ҳайрон.

Боқмасанг молинг кетар,
Хўрласанг — хотининг.

Боғбон бўлмай билмас гулнинг қадиини,
Ари боқмай билмас болнинг қадрини.

Боғда битган гилосим,
Отамдан қолган меросим.

Булбул учгандан сўнг
Олтин қафасни ўт олсин.

Гавҳар балчиққа тушган билан
Қиммати ўзгармас.

Гавҳар ерда ётмас.

Гавҳар кўп бўлса, қадри қолмас.

Гавҳар қадрини кўр билмас.

Гугурт арзон бўлса ҳам, ўти — қирнмат.

Гул қадрини булбул билар.

Гул ғунчалигида хордир,
Очилса, ўзгаларга ёрдир.

Давлат кетгандан кейин
Ўзингни сомонхонада кўр.

Давлатингни синасанг, кунжут эк,
Обрўйингни синасанг, кўмакка айт.

Дам — ғанимат, дийдор — ғанимат.

Дард чекмаган дори қадрини билмас.

Дардлининг дардини дардсиз на билар.

Дунё моли — қўлнинг кири.

Ер овлоқ бўлса, тўнғиз тепага чиқар.

Етим бўлмай, ота қадрини билмас.

Етти яшар сафардан келса,
Етмиш яшар кўргани келар.

Ё эр бўл,
Ё эринг хизматида бўл.

Ёли қалин эшакдан
Яғир бўлса ҳам от яхши.

Қадр билмас қариндошдан
Яқиндаги ёт яхши.

Ёмоннинг ўзи нима-ю, сўзи нима.

Жафо чекмаган сафо қадрини билмас.

Жон-жон, ўзимнинг жоним.

Жон жонга куяр,
Бежон кимга куяр.

Замона охир бўлса,
Пир муридини излар.

Замона охир бўлса,
Эчкининг оти — Абдукарим.

Замонани хўрладилар,
Ўтиб кетгач мақтадилар.

Зар қадрини заргар билар,
Дур қадрини — савдогар.

Зар қадрини заргар билар,
Чилангар нени билар.

Заргар ишини мисгар ўнғай сезар.

Заррани қадр этмаган
Зарни ҳам қадр этмас.

Зимистон кўрмаган булбул
Гулистон қадрини билмас.

Ит иззатга арзимас,
Эшак — тарбияга.

Ит искаган сувни йўлбарс ичмас.

Итдан бўлган қурбонликка ярамас.

Итли меҳмон овулга сиғмас.

Итнинг овқати — ювинди.

Ич ёғи ёғ ўрнига ўтмас.

лчкуёвдан ит афзал.

Йўл узоқ, кўнгил яқин.

Йўрғанинг қадри елганда билинар,
Яхшининг қадри ўлганда билинар.

Йўқолган бисот топилар,
Йўқолган бахт топилмас.

Йўқолган бузоқнинг арқони — қиммат.

Йўқолган молнинг эгаси — вали.

Йўқолган пичоқнинг сопи — олтин.

Йўқотганингни йўқлаб топасан.

Карвонсиз йўл хароб,
Оқсоқолсиз эл хароб.

Келишига яраша кетиши.

Керакли молнинг баҳоси йўқ.

Керакли тошнинг оғири йўқ.

Кимхоб тўнинг бўлгунча,
Олтин бешигинг омон бўлсин.

Кичикни ёш дема,
Кесакни — тош.

Кўлда юрган қўнғир ғоз
Чўл қадрини на билсин.

Чўлда юрган тувалоқ
Кўл қадрини на билсин.

Кўлмак сувнинг қадри йўқ.

Кўнгил пулга топилмас.

Кўрликка кўнган хўрликка кўнмас.

Кўтара сумбат — бир пулга қиммат.

Кўчада қолган суякни қайси ит ғажимас.

Майдонда синалган элда азиз.

Марварид игна эмас.

Маст келди — паст келди.

Мастлик — пастлик.

Мен — азиз, отам — мендан азиз.

Минг игнани йиғнасанг, тугма бўлмас,
Минг аммани йиғнасанг, она бўлмас.

Миннат ерда қолса ҳам,
Меҳнат ерда қолмас.

Миннатли асалдан беминнат касал яхши.

Миннатли туядан беминнат тўқли афзал.

Миннатли тилладан беминнат чақа яхши.

Мой сасимас, қиз қаримас.

Мол-дунё топилар, одам топилмас.

Мол топгунча, қадр топ.

Молдан молнинг фарқи бор,
Ўттиз икки нархи бор.

Молинг кетса-кетсин, қадринг кетмасин.

Молингга ачинма, қадрингга ачин.

Мулла бўлдинг — тилла бўлдинг.

Муқаддас жой бўш ётмас.

Нимани қилсанг хор,
Ўшанга бўласан зор.

Ноз қил бардорингга,
Харид қил харидорингга.

Нозни кўтарганга қил.

Нон боласи — нон ушоқ.

Нон бўлса бас,
Ўзгаси ҳавас.

Нон қадрини оч билар,
Кийим қадрини — яланғоч.

Нон қон бўлса, қон — жон.

Нон ҳам нон, ушоғи ҳам нон.

Нонвойга нон азиз,
Тегирмончига — ун.

Нонга эътибор — элга эътибор.

Нонга ҳурмат — элга ҳурмат.

Овлоқ кўлда бақа — хон.

Одам боласи — элнинг лоласи.

Одам бордир, одамларнинг нақшидур,
Одам бордир, ҳайвон ундан яхшидур.

Одам — одам билан,
Ер — сув билан.

Одам одамга ғанимат,
Жон — гавдага.

Одам — омонат, дийдор — ғанимат.

Одамнинг куюги бўлгунча,
Ўрмоннинг кийиги бўл.

Оладиган мол олтин бўлиб кўринар.

Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ.

Олмос ерда қолмас.

Олтин — балчиқда ҳам олтин.

Олтин бошли хотиндан
Челак бошли эр яхши.

Олтин ерда қолмас,
Яхшилик — йўлда.

Олтин ерда қолса ҳам,
Билимли йўлда қолмас.

Олтин ерда, ҳунар чўлда қолмас.

Она — олам фахридир.

Она тилим — доно тилим.

От отдан қолса, қулоғини кесар.

От хўрлаган той минар,
Той хўрлаган — таёқ.

От қадрини билмаган яёв ўтар,
Ёр қадрини билмаган — есир.

От қадрини билмаса, яёв кўрар жазосин,
Эл қадрини билмаса, ёвлар берар жазосин.

От қариса, девонага тушар.

Ота бўлмай, ота қадрини билмас,
Она бўлмай, она қадрини билмас.

Ота-она — давлатинг,
Фарзандларинг — савлатинг.

Она-онанг ўлса-ўлсин,
Қадрдонинг ўлмасин.

Отангнинг мол-дунёси билан қолгунча,
Онангнинг пилта-савати билан қол.

Отини аяган йўлда қолмас,
Элини сийлаган — чўлда.

Очлик азобини чекмаган,
Нон қадрини билмас.

Ош — авлиё, нон — пайғамбар.

Ош ҳар ерда бор,
Кайвони бир ерда бор.

Оғил тўла эшакдан
Ориқ бўлса ҳам от яхши.

Оғриқ қадрини соғ билмас,
Оч қадрини — тўқ.

Оғриқсиз бош ер остида керак.

Пули борнинг нози бор.

Пулни одам топар,
Одамни пул эмас.

Сепли келиб керилдим,
Сепсиз келиб сидрилдим.

Сомон-у хашакнинг бозори бор,
Лола-ю гулнинг харидори бор.

Сонда бор, саноқда йўқ.

Соғ соғнинг қадрига етмас.

Султон суягини хўрламас.

Суциз сигир — сийсиз сигир.

Сўз қадрини билмаган ўз қадрини билмас.

Сўзи ўлганнинг ўзи ўлар.

Сўзинг қайтар жойдан ўзинг қайт.

Талабинг бўлмаса-да, талабгоринг бўлсин.

Ташлаганга тош тегмас.

Тез келган давлатнинг қадри йўқ.

Тезакчининг тенги бор,
Ўроқчининг ўрни бор.

Тешик мунчоқ ерда қолмас,
Ерда қолса, кирнлар олмас.

Тиригига куйгунча, ўлигига куй.

Тиригини сийлаган бий бўлар,
Ўлигини сийлаган бой бўлар.

Тирик илон инсиз қолмас,
Пўлат пичоқ — қинсиз.

Тошдан тошнинг фарқи бор,
Лаъ1-ёқутнинг нархи бор.

Тулкининг ўзи эмас, териси пул.

Увол билмаснинг уволи йўқ.

Умр қарзга берилмас,
Олтинга сотилмас.

Устоз — отангдан улуғ.

Фил ўлса ҳам, тиши ўлмайди.

Хўрлик ўлимдан ёмон.

Чақирилган ернинг узоғи йўқ.

Чақирмаса, борув йўқ,
Чақирилса, қолув йўқ.

Чироқ кўтарган тўдадан орқада юннас.

Шоқолга ем бўлгунча,
Бўрининг оғзига туш.

Шоҳ-гадонинг фарқи йўқ,
Инсон — улуғ, нархи йўқ.

Эгаси урган ит кечаси санқир.

Эл олмаса эллик йил ётар.

Эл сийлаган эшикда ўтирмас.

Эл қадрини билмаган,
Ўз қадрини билмас.

Эл қадрини эл билар,
Сув қадрини — ер.

Эл қадрини эр билар,
Ўрмон қадрини шер билар.

Эл қарамаса, эр қарамас.

Элда обрўйинг бўлса,
Йўлда юкинг қолмас.

Эр айтилган жойда азиз.

Эр йигитни эл суяр.

Эр йигитнинг сўзи ўлгунча,
Ўзи ўлгани яхши.

Эр тилаган ерда азиз.

Эр элида азиз,
Гул — ерида.

Эр қадрини оғаси эмас, эл билар.

Эр қадрини эр билар,
Эр билмаса, эл билар.

Эрлик кўрсатганни эл унутмас.

Эски чопонни ит қопар.

Эски шойи эшакка ҳам тўқим бўлмас.

Эчки эгасига қўтон йўқ.

Эчкининг боши бўлгунча,
Қўйнинг қуйруғи бўл.

Юк кўтарган юзага чиқар.

Юк кўтарганнинг юзи — ёруғ.

Яхшилик — ёғоч бошида,
Ёмонлик — оёқ остида.

Ўз қадрини билмаган,
Ўзга қадрини на билсин.

Ўзи йўқнинг кўзи йўқ.

Ўзинг топмаган молнинг қадри йўқ.

Уйида ҳази йўқнинг
Тузда салобати йўқ.

Ўлигида азаси йўқ,
Тиригида — мазаси.

Ўлик бўлиб гўрда йўқ,
Тирик бўлиб тўрда йўқ.

Ўлик бўрини ит тишламас.

Ўтин айирган болта майдонда қолар.

Қадр-қиммат сотилмас.

Қадр қоматга қарамас.

Қадрдон — қирқ йиллик,
Қимматдон — қирқ кунлик.

Қадринг қочган жойдан қоч.

Қадрингга етганни бил,
Қадрлабди, ҳурмат қил.

Қадрласанг қадринг ошар,
Қадрсиздан ҳамма қочар.

Қайтган сўзнинг қадри йўқ.

Қамиш бош кўтарди — бўйро бўлди.

Тупроқ бош кўтарди — тўтиё бўлди.

Қаршининг арпасини еган эшак,
Самарқанддан ҳанграб келар.

Қарға қафасда боқилмас.

Қаторда норинг бўлса,
Юкинг ерда қолмайди.

Қиз қалини — қирқ йилда.

Қиз қалинсиз бўлса ҳам,
Қаъдасиз бўлмас.

Қизи борнинг нози бор,
Ўғли борнинг — ўрни.

Қизни сўраганга бер,
Қимизни — сувсаганга.

Қопнинг гарди кетса-кетсин,
Одамнинг бурди кетмасин.

Қорнимга йиғламайман,
Қадримга йиғлайман.

Қулонга қоқнинг қадри ўтар.

Қумдан қўрғон бўлмас,
Куёвдан — ўғил.

Қўлдаги олтиннинг қадри йўқ.

Ғариб бўлмай, билмас элнинг қадрини,
Меҳнат қилмай, билмас пулнинг қадрини.

Ҳар нарса ўз ерида қадрли.

Ҳар нарса ўз ерида қадрсиз.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz