Ҳашаротлар ҳақида топишмоқлар

Ҳашаротлар ҳақида топишмоқлар

Ҳашаротлар ҳақида топишмоқлар. Барча топишмоқлар жавоби билан. Энг сара топишмоқлар тўплами.

1. Кичкина митти,
Шохини тираб сув ичди.

Топишмоқнинг жавоби

(Ари)

2. Зув-зув борар,
Зув-зув келар.
Достон ўқир,
Ғалвир тўқир.

Топишмоқнинг жавоби

(Ари)

3. Учиб юрган қарғанинг
Инин бузиб бўлами?

Топишмоқнинг жавоби

(Ари)

4. Тутдан бизга кўйлак тўқир.

Топишмоқнинг жавоби

(Ипак курти)

5. Кўк еб, олтин ўрайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Ипак курти)

6. Дарахт шохида саксон тухум.

Топишмоқнинг жавоби

(Ипак курти)

7. Бир қушим бор, суяги йўқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Капалак)

8. Қаноти бор,
Қони йўқ.
Тухум қўяр,
Сони йўқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Капалак)

9. Овҳу лайлак, увҳу лайлак,
Сувдан ўтар, суйакциз лайлак.

Топишмоқнинг жавоби

(Капалак)

10. Ўзи йўқдек,
Товуши ўқдек

Топишмоқнинг жавоби

(Қора чигиртка)

11. Ўтириши ўймоқдай,
Бақириши тойлоқдай.

Топишмоқнинг жавоби

(Қора чигиртка)

12. Ўтириши тулкидай,
Ўт ейиши йилқидай.

Топишмоқнинг жавоби

(Чигиртка)

13. Арангдай-парангдай,
Икки кўзи запарангдай.

Топишмоқнинг жавоби

(Чигиртка)

14. Ҳўкиз шохли,
Буқа бўйинли,
Қийғир қанотли,
Эшак сағирли,
Туя оёқли.

Топишмоқнинг жавоби

(Қора чигиртка)

15. Ўзи қора, қанотли,
Шохлари бор, тирноқли.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўнғиз)

16. Қора ўзи, қарға эмас,
Шохлари бор, ҳўкиз эмас,
Олти оёқ, туёқсиз,
Учади, чиғиллайди,
Ўтириб ер ковлайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўнғиз)

17. Ис билади, ит-эмас,
Ин қазлайди, тулки эмас,
Қаноти бор учади,
Ўзи қуш эмас.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўнғиз)

18. Кичкина лўли,
Кейинига етмайди тўни.

Топишмоқнинг жавоби

(Қўнғиз)

19. Бир отим бор ажабгина,
Думлари бор гажаккина,
Ҳали келса кўрарсиз,
Қўрқа-қўрқа ўларсиз.

Топишмоқнинг жавоби

(Чаён)

20. Ўзлари ажабгина,
Қуйрўқлари гажаккина,
Ҳали ўпса кўрасан,
Йиғлай-йиғлай ўласан.

Топишмоқнинг жавоби

(Чаён)

21. Бели-бели беланг от,
Бели нозик куранг от.
Тоққа минса тоймас от,
Ўлат текса ўлмас от.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

22. Бели қиздай, куранг от,
Тоғи тошдан тоймаган,
Ҳалов туя ўлмаган,
Бели ингичка куранг от.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

23. Буранг-буранг, буранг от,
Бели қайқи, куранг от,
Тоғу тошдан қайрилмас,
Оёқлари тайрилмас.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

24. Жиндай, жиндай, жиндай қиз,
Чип тепага чиқди қиз,
Болаларин ияртиб,
Ундан юқори чиқди қиз.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

25. Тоғдан тоймас от,
Милтиқ тегмас от.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

26. Жонзоқ бувам туяси
Жар ёқалаб юради.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

27. У ёқдан, бу ёқдан
Карвон ўтди, кўрдингми?

Топишмоқнинг жавоби

(Чумолилар)

28. Узун тор кўча,
Ичи тўла лўлибачча.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли уяси)

29. Қаторма-қатор,
Занжирдек қатор.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумолилар)

30. Узун-узун улоғ,
Йўлларга тузоғ.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

31. Жони бор, қони йўқ,
Эр остида сони йўқ.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

32. Бели қилдай,
Боши хумдай.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

33. Йўл устида гўжа қайнар.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли)

34. Мингта қўйим сиғади,
Бир боғ бедам сиғмайди.

Топишмоқнинг жавоби

(Чумоли уяси)

35. У ёққа боради,
Бу ёққа боради,
Бўз тўқийди.

Топишмоқнинг жавоби

(Ўргимчак)

36. Тўр билан ўраб олган,
Пашшага занжир солган.

Топишмоқнинг жавоби

(Ўргимчак)

37. Кичкина-митти,
Қўлимга олсам, қовурғаси синиб кетди.

Топишмоқнинг жавоби

(Чивин)

38. Ўзи йўқдай, ботирим,
Овози ўқдай, ботирим,
Шапалоқ юртга бориб,
Ўлиб қолган, ботирим.

Топишмоқнинг жавоби

(Пашша)

39. Чийдим, чийдим, чийдим қуш,
Чий бошига қўнди қуш.
Қирғини келди, қирилди,
Маҳали келди, тирилди.

Топишмоқнинг жавоби

(Чивин)

40. Ис билади, ит эмас,
Ўзи кичик, бит эмас,
Одамни кўп талайди,
Қон ичиб, у тўймас.

Топишмоқнинг жавоби

(Кана)

41. Сой ичида саксонбой.

Топишмоқнинг жавоби

(Бурга)

42. Қоронғи том ичида
Қора бузоқ диркиллар.

Топишмоқнинг жавоби

(Бурга)

43. Албар-жалбар йўртиб юрар,
Ушлай десам, ҳуркиб кетар.

Топишмоқнинг жавоби

(Бурга)

44. Пичагина бўйи бор,
Такакидан тўни бор.

Топишмоқнинг жавоби

(Бурга)

45. Тўқай ичида тўнғиз.

Топишмоқнинг жавоби

(Бит)

46. Чел тагида қурбақа.

Топишмоқнинг жавоби

(Бит)

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz