Камтарлик ҳақида мақоллар

Камтарлик ҳақида мақоллар

Билган киши билдим демас,
Билдим деса, билган эмас.

Билмаганни билдим дема,
Қилмаганни қилдим дема.

Йўқ нарса бор бўлар, камтар бўлсанг,
Бор нарса йўқ бўлар, манман бўлсанг.

Камликнинг камоли бор.

Камтар бўлдинг — гавҳар бўлдинг.

Камтар бўлсанг, обрў ортар,
Манман бўлсанг, энса қотар.

Камтар бўлсанг, ош кўп,
Манман бўлсанг, тош кўп.

Камтар етар муродга,
Манман қолар уятга.

Камтар камолга етар,
Бесабр оёқдан йитар.

Камтар керилмайди,
Мол-дунёга берилмайди.

Камтарга — камол,
Манманга — завол.

Камтарга эгил,
Манманга керил.

Камтарлик — катта давлат.

Камтарлик кўкка кўтарар,
Манманлик ерга киритар.

Мақтанган панд ейди,
Камтарин қанд ейди.

Мевали дарахт ерга энгашар,
Мевасиз дарахт кўкка тирмашар.

Саёз дарё шовқин оқар,
Чуқур дарё сокин оқар.

Ғурур — ғурбат,
Камтарлик — ҳурмат.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz