Бойлик ва камбағаллик ҳақида мақоллар

Бойлик ва камбағаллик ҳақида мақоллар

Амирнинг ошидан
Фақирнинг мушти яхши.

Бева хотиннинг тушига эр кирар,
Камбағалнинг тушига — ер.

Бедавлат бозорга борса,
Шум хабар келтирар.

Бедавлатдан ош қочар.

Бедавлатлик бўлган сўнг,
Қариндошлар ғаш бўлар.

Бадавлатлик бўлган сўнг,
Бегоналар дўст бўлар.

Бедавлатнинг нони ярим.

Бепул бозорга боргунча,
Кафан олиб мозорга бор.

Бечоранинг дарё тўпиғидан келмас.

Бир боғ беда — бир танга,
Байтал боқмоқ осонми.

Ботмон буғдой — юз танга,
Хотин олмоқ осонми.

Бозорда бари бор,
Пулинг бўлмаса, нари бор.

Бой бой учун тиришар,
Камбағал камбағалга бўлишар.

Бой бўлсанг, кунда ҳайит, кунда тўй,
Йўқ бўлсанг, кунда ҳасрат, кунда ўй.

Бой кийса — қуллуқ бўлсин!
Камбағал кийса— қаёқдан олдинг?

Бойнинг кўзи нонда,
Камбағалники — имонда.

Бой тўй тузар,
Камбағалнинг тўни тўзар.

Бой қўшнингдан сўрагунча,
Йўқ уйингни ахтар.

Бойга меҳмон бўлсанг, бақирасан,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, кекирасан.

Бойга меҳмон бўлсанг, жонинг чиқар,
Камбағалга меҳмон бўлсанг, қоминг чиқар.

Бойдан амр бўлса,
Бойваччадан хамир бўлар.

Бойдан қарзинг узилгунча,
Бўйнинг узилар.

Бойнинг бир йўқлиги,
Очнинг бир тўқҳги.

Бойнинг божаси кўп,
Қулнинг — хўжаси.

Бойнинг буғдой нонидан,
Камбағалнинг буғдой сўзи яхши.

Бойнинг жон бергани билинмас,
Камбағалнинг — нон бергани.

Бойнинг кўзи — бой,
Йўқнинг кўзи — лой.

Бойнинг кўзи — хонда,
Йўқнинг кўзи — нонда.

Бойнинг моли ардоқли,
Йўқнинг — жони.

Бойнинг хотини бўлгунча,
Камбағалнинг кавуши бўл.

Бойнинг хотини ўлса, тўшак янги бўлар,
Камбағалнинг хотини ўлса, боши қайғуга қолар.

Бойнинг ўғли келса — тўрга,
Камбағалнинг ўғли — гўрга.

Бойнинг ўғли — ҳангамачи,
Йўқнинг ўғли — дангамачи.

Бойнинг қизи — сепи билан,
Йўқнинг қизи — кўрки билан.

Бор борган жойида тўяди,
Йўқ топган жойида тўяди.

Борга — бозор, йўққа — гузар.

Борга — бор дунё,
Йўққа — тор дунё.

Борга етти кун ҳайит,
Йўққа — бир кун.

Борга — мумлик,
Йўққа — шумлик.

Бордан — давлат,
Йўқдан — меҳнат.

Бу дунёнинг хўрлиги —
Киссангда пулнинг йўқлиги.

Булутнинг қадри йўқ, ой ёнида,
Фақирнинг қадри йўқ, бой ёнида.

Енги йўқнинг тенги йўқ.

Золим бўлсанг, осарлар,
Фақир бўлсанг, босарлар.

Йиртиқ тўнни ит қопар.

Камбағал бош кўтарса,
Бой тош кўтарар.

Камбағал бўлсанг, кўчиб кўр,
Бой бўлсанг — ўлиб.

Камбағал нон ейди,
Бой — қон.

Камбағал ош топса,
Қўйгани идиш топмас.

Камбағал — пиёда,
Бой — туяда.

Камбағал — топганда,
Бой — соғинганда.

Камбағал тухум топса,
Ичидан сариғини топмас.

Камбағал тўйса, бой ухламас.

Камбағал ўлай деса, ўлолмайди,
Тириклай гўрга киролмайди.

Камбағалда лафз йўқ.
Камбағаллик айб эмас.

Камбағаллик асар қилди,
Зиғир ёғи касал қилди.

Камбағални урма-сўкма, тўнини йирт.

Камбағалнинг айрони — ўзига тотли.

Камбағалнинг бахти
Бойнинг тахтини йиқитар.

Камбағалнинг бир тўйгани —
Чала бойигани.

Камбағалнинг бойлиги — танининг соғлиги.

Камбағалнинг кўзига кепчак нон бўлиб кўринар.

Камбағалнинг минг ўйлови —
Бойнинг бир мўйлови.

Касал дардини соғ билмас,
Оч қадрини тўқ билмас.

Касалга сўз ёқмас,
Камбағалга — ўйин.

Маъқул гапга қорув йўқ,
Камбағал ўлса, борув йўқ.

Молинг борида — ана дўст.

Молинг йўғида — қани дўст.

Ориқ ўлса, мазаси йўқ,
Ғариб ўлса — азаси.

Оч қайғусини очиққан билар,
Йўқ қайғусини — тариққан.

Очдан оладиганинг,
Бекка берадиганинг бўлмасин.

Очилиб ёққан ҳаводан қўрқ,
Кулиб турган — подшодан.

Оқчалининг қўли ўйнар,
Оқчасизнинг — кўзи.

Яланғочлик уйга киргизар,
Очлик кўча кездирар.

Янтоқнинг ёғи йўқ,
Камбағалнинг — боғи.

Яхши бўлса — бойдан,
Ёмон бўлса — камбағалдан.

Қашшоқ ош топган куни оғзи куяр.

Қулнинг қудаси кўп.

Ғарибнинг — кўнгли синиқ.

Ҳайит— отлиники,
Тўй — тўнлиники.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz