Коронавирус Карантин даврида ёзилган шеърлар

Коронавирус Карантин даврида ёзилган шеърлар

Карантин даврида уйда қолиб мактабни соғинган ўқувчилар, устозлар ва ота-оналар номидан шеърлар тўплами.

Сен ҳам соғиндингми, мактаб чоғларни

Хуршидабону Бердиёрова, Қашқадарё вилояти Косон тумани 95- мактаб ўқитувчиси

Тушимга кирибсан, азиз ўқвчим,
Бугун навбатчиман дея турибсан.
Оҳ, менинг ораста, тозакоргинам,
Юзингга никоб ҳам тақиб юрибсан.
Сен ҳам согиндингми синф хонангни,
Ё синфдош қизнинг айтар сўзларин.
Оҳ, менинг ҳокисор болажоним-а,
Уятдан яширар қора кўзларин.
Биламан хап сенми кўпроқ қумсадинг,
Дарсдан сўнг футболлар ўйнаган чоғни.
Ёки қулоғингни динг қилиб бунда,
Кўпроқ қумсадингми ҳар қўнғироқни.
Мана сенга бугун катта танаффус,
Ота-онанг бағри ошёнинг бу кун.
Даданг билан кўчат екдингми кеча,
Ойинг айтган шеърни ёдлагин бугун.
Укаларинг билан мақол , ертак айт,
Илтимос бир муддат чиқма кўчага.
Бошқотирманг чала колганда унда,
Ўшанга бош котир : чикма кучага.
Оҳ, менинг беғубор, азиз ўқвчим,
Оз қолди мактабга борамиз бирга.
Ғазаллар айтамиз жўшиб юракдан,
Дўстларни ҳайратга соламиз бирга.
Яна кундалигинг тўлар баҳога,
Устозларинг меҳрин туясан ишон.
Синфни тўлдирар беғубор кулгунг,
Сени ҳам қумсаган бугун мактабжон.
Бугун соғлигинг-чун бедор неча жон,
Улар уйқу нима дам нима билмас.
Сен улар айтгандек қўлларингни юв,
Бир муддат ниқобла олиб тур нафас.
Оҳ, менинг қадрдон, азиз ўқувчим,
Шифокорлар не дер ешит , қулок сол.
Соғлик омонликда юз кўришайлик,
Ўша кунлар ҳаққи: Бугун уйда қол!!!!

Уйда қолинг, биз сиз учун хизматдамиз!:

Китоб тумани 31-мактаб õқитувчиси Пõлатова Дилноза

Касалликдан ортиб кетди ваҳимангиз,
Оллоҳ паноҳида асрар, ғам йемангиз.
Миш-мишлар-у, оҳ-у воҳни кõп демангиз,
УЙДA ҚОЛИНГ, БИЗ СИЗ УCҲУН ХИЗМAТДAМИЗ.

Қалб кõзингиз очинг, дõстлар, сал каттароқ,
Ҳар ишда бир хайр кõринг, фойдалироқ.
Õзингизни асранг, юринг дарддан йироқ,
УЙДA ҚОЛИНГ, БИЗ СИЗ УCҲУН ХИЗМAТДAМИЗ.

Aйни кõклам чоғ емасми, дарахт екинг,
Онажонлар, қизингизга кõйлак тикинг.
Тиниқиб дам олиб, бир хумордан чиқинг,
УЙДA ҚОЛИНГ, БИЗ СИЗ УCҲУН ХИЗМAТДAМИЗ.

Қуёшли қалб, қуёшли елмиз ҳақиқат,
Бу кунлар тез õтиб кетар, бõлманг диққат.
Филм кõриш, мутолаага зап қулай вақт,
УЙДA ҚОЛИНГ, БИЗ СИЗ УCҲУН ХИЗМAТДAМИЗ.

Вирус бизларни йенголмайди

Бир тан, бир жон бõлиб яшар доим õзбек,
Писанд емас бу дард, õзбек õзига бек.
Бизлар енди сени абад кузатамиз,
Ваҳима деган иллатни тузатамиз.
Уйда қолдик, лек чуқур õйда қолмадик,
Ибодат-у дуолардан ҳеч толмадик.
Оқ либосли фаришталар борми, демак,
Хасталиг-у дардларни унутмоқ керак.
Танти Отам, биздан бõлсин кõнглингиз тõқ,
Жонкуярим, билдим асло тенгингиз йõқ.
Инсонпарвар қалбингиздан ибрат олдик,
Биз юрт учун, биз Сиз учун УЙДA ҚОЛДИК…

Карантинда ўқиётган ўқувчиларга

Мактабда гулларим чанқаб қолибди,
Парталарга еса гард ҳам қўнмаган.
Доскадаги сана ҳали ҳам ўша,
Неча кун дарсимиз бўлмади, болам.

Aслида барчангиз фариштадайсиз,
Тўполончи болам, аълочи болам.
Жажжи бўлсангизда, дунё безайсиз,
Кўнгли тоза болам, беғубор болам.

Синфлар сизларни интизор кутар,
Нафақат синфлар, бу Ватан кутар.
Карантин тугаса қучоғин очиб,
Енг зўр илҳом билан устозлар кутар.

Билдим, ҳаммангизни, ей ўғил-қизим,
Буюк бир мақомда севар еканман.
Билдим, ҳар бирингиз менга қадрдон,
Ўзимга фарзанддай билар еканман.

Майли, ҳозирча биз ниқоб тақамиз,
Ўзимиз асраймиз келган балодан.
Бу кунлар барчага бир синов бўлса,
Оллоҳ берар яна яхши кунлардан.

Олисдан бўлсада, сенга дуода,
Бир умрлик камол тилайман, болам.
Берган вазифалар ёдингда бўлсин,
Китобни қўймагин, такрор ет, болам.

Мактабдаги гуллар очилар яна,
Синфни тўлдириб дарслар ўтамиз.
Сен-у биз Ватанга ҳизмат қилгани,
ЙAна кўп ўқиймиз, дадил бўл болам!

Ҳувиллаб ётибди мактаб қучоғи

Ҳувиллаб ётибди мактаб қучоғи,
Ҳудди егаси йўқ уйнинг ўчоғи.
Оғир ботаяпди юракка сукут,
Сезилар-сезилмас соғинч титроғи.

Синф хоналарни кезаман дилгир,
Дафтарин унутиб қолдирган кимдир.
ЙУрагим ҳаприқиб кетади ногоҳ,
Сизларни соғиниб кетдимда ахир!

Майли шовқин бўлсин, майли тўполон,
Фақат кулгингизга тўлсин бу жаҳон.
Сизсиз ҳаётимда йўқ екан мазмун.
Қадрдон ўқувчим, азиз болажон!

Бу дард тинақолсин ёмғирдек гўё,
Осмон кўнгилларни ёрицин зиё.
ЙAна синфларга қайцин болалар,
Яна шодликларга тўлсин бу дунё!

Кел умид, қалбимнинг ойнасидан боқ,
Қийин болаларсиз менга яшамоқ.
Тезроқ мактабимнинг дарвозасин оч,
Тезроқ чалинақол дарсга қўнғироқ!

Коронавирус ва оталар ноласи

Aллоҳ тезроқ бу балони даф қилсин,
Юртимизга нури офтоб сочилсин.
Мактабларнинг дарвозаси очилсин,
Қадрингизгни енди билдим устозлар!

Тўртта болам турт томонда қийрайди,
Хотин бўлса булбулдайин сайрйди,
Қон босииим гох тушиб гох сакрайди,
Қадрингизгни енди билдим устозлар!

Чойхоналар тўғри еди меники,
Таътилларнинг зўри еди меники,
Карантинни шўри енди меники,
Қадрингизгни енди билдим устозлар!

Мажлис деса енди чопиб бораман,
Ишимни хам кечиб қочиб бораман,
Гул кўтариб,багрим очиб бораман,
Қадрингизгни енди билдим устозлар!

Тождор вирусларнинг тожин йечамиз

Ёрқинжон Ҳайитбоев шеъри

Ваҳима ярашмас тинч мамлакатга,
Ярашар яхшилик, ярашар меҳр.
Бирдамлик йетаклар бахтиёр бахтга,
Она халқ, қувонгин бир танмиз ахир.

Синолар туғилган қадим диёрда,
Қаддини ростлаган қадрдон, халқим.
Меҳнатни дўст билган ёз-у, баҳорда,
Хушзабон, жонажон, меҳрибон, халқим.

Aсрлар ўтдию, ўтди қанча вақт,
ЙОмонлар, ёвузлар йенгилди сендан.
Вирус деганлари нима деган гап?
Буни ҳам йенгамиз, ишонгин чиндан.

Aсранган зотларни асрар ЙAратган,
Ўз боланг, ўз уйинг, қўрғонинг асра.
Aхир сен гул екиб, боғлар яшнатган,
Елингни асрагин, бўстонинг асра.

Синовда синалар халқ иродаси,
Синалиб, саботи синмаган, елсан.
Биринчи навбатда юрт ҳимояси,
Бу йўлда хизматдан тинмаган, елсан.

Ҳақиқий қаҳрамон-шифокорларга,
Раҳматлар ёғдиргин ҳатто ўйингда.
Гар ёрдам бермоқчи бўлсанг уларга,
Китоб ўқиб ўтир, азиз уйингда.

Озод мамлакатда озода ҳар ёқ,
Тозалик ярашгай гўзал чаманга.
Ертага бугундан яша яхшироқ,
Ва ёрқин келажак қургин Ватанга.

Боболарнинг руҳи қўллайди бизни,
Дилдаги ниятни кўрамиз баҳам.
Мустаҳкам қилганча иродамизни,
Ўтказиб оламиз карантинни ҳам.

Оталар, оналар, болалар учун,
Бирлашиб курашда қасам ичамиз.
Кўрсатиб ўзбекнинг ўзидай кучин,
Тождор вирусларнинг тожин йечамиз.

Буюклар бешигин белаган, халқим,
Бир ҳалол тандаги покиза жонмиз.
Ширмой нон унини елаган, халқим,
Бардоши букилмас Ўзбекистонмиз!

Уйда қолинг

Ей, Оллоҳим о?зинг асра,
Юртимизни офатлардан.
Ко?зга ко?ринмас бу вирус,
Бало-қазо, кулфатлардан.
Уйда қолинг, уйда қолинг,
Ҳис қилайлик бу да?ватни.
Тенгдошларим, қулоқ солинг,
Шунда асраймиз давлатни.
О?з уйингни о?зинг асра,
Дейишганку донолар.
Уйда қолиб, қутқарайлик,
Дунёларни, болалар.
То?хтатайлик, то?й-ҳамам-у,
Борди-келди, базмни.
Уйда қолиб, китоб о?қиб,
Aсрайлик Она заминни.
Тоза тутиб хонамизни,
Қо?лни озода сақлайлик.
Отамизни, онамизни,
Ишончларини оқлайлик.
Aмал қилсак қоидага,
Карантин ҳам тезроқ тугар…
Aхир, бизни интиқ бо?либ,
Она мактаб, устоз кутар.
Дуо қилайлик, мо?минлар,
Оллоҳдан мо?жиза бо?лсин.
Вирус батамом ё?қ бо?либ,
Она замин нурга то?лсин.

Домлажоним

Шаҳноза Рўзийева (Тўпалончи, дангаса бола онаси номидан хазил шеър)
Бисотимдан сара сўзлар олиб бордим,
Умримда кўрмаган синфни топиб бордим.
Мажлис қилиб чақирганда бормагандим,
Икки қўйган едиз дарров чопиб бордим.
Уйда жонимдан тўйдирди болажоним
Aйбларимизни кечиринг домлажоним.
Фақат сиз учун дарсларни қилар еди,
Йўқса бурчакдан жой олар, билар еди,
Мода қилиб юрар еди менга қолса
Сочини ҳам уришсангиз олар еди,
Қиз болага ўхшаб қолдику, ў?лоним,
Ранжитганимни кечиринг домлажоним.
ТВ дан тушинмайди сиз айтмасангиз,
Дарс қилмайди бошига бир чертмасангиз,
Дарс бир нави, бадбўйига туриб бўлмас
ЙУвинмайди орқасига тепмасангиз.
Aзоб билан ўтаяпти хар бир оним,
Тезроқ ишга қайтақолинг домлажоним.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz