Узоқни яхши кўролмаслик сабаби аниқланди

Узоқни яхши кўролмаслик сабаби аниқланди

Олимлар кўп йиллар давомида миопия ёки узоқни яхши кўра олмасликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганди.

Маълум бўлишича, на генетика, на замонавий кишиларнинг кўп вақтни китоб ўқиб ва електрон қурилмалар қаршисида ўтказиши касаллик юзага келишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Олимлар таъкидлашича, узоқни яхши кўра олмаслик кундузги ёруғлик йетишмаслигидан пайдо бўлади. Ҳозирда одамлар жуда кам вақтини кўчада ўтказади, айнан шу нарса миопия келиб чиқишига сабаб бўлади.
Миопия кўз қорачиғи чўзилиб, тасвир фокуси кўз тўр пардаси ичида емас, унинг олд қисмида аниқланиши натижасида келиб чиқади. Кундузги ёрқин ёруғлик таъсири остида кўз тўр пардаси дофамин ишлаб чиқади, унинг йетишмаслиги еса кўз қорачиғи чўзилишига олиб келади.
Шифокорлар ҳисоб-китобларига кўра, яхши кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун киши бир кунда камида уч соат вақтни 10 минг люкс ёруғликда (қуёш нури ёрқинлик даражаси) ўтказиши керак, бинонинг ичидаги енг кучли ёруғлик еса одатда 5 минг люксдан ошмайди.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz