Йўлдош ва йўл ҳақида мақоллар

Йўлдош ва йўл ҳақида мақоллар

Гули йўқ бўстондан, япроқ яхши,
Фойдаси йўқ йўлдошдан, таёқ яхши.

Дўст сафарда синалар.

Ёмон йўлдош ёв бўлар,
Равон йўлда ғов бўлар.

Ёмон йўлдошдан бир чеким нос яхши.

Ёмон йўлдошдан ёмон таёқ яхши.

Йигитни йўл боқар.

Йўл азоби — гўр азоби.

Йўл билмасанг, йўлчига боқ.

Йўл одами йўлга яхши,
Уй одами — уйга.

Йўл сўрамай, йўлга тушма.

Йўл тани, йўлга чиқсанг, дўст тани.

Йўл топгунча, йўлдош топ.

Йўл узоқ бўлса, йўлдошингдан кўр.

Йўл юрганга қисқарар.

Йўл юрсанг, синаб юр,
Синаб юрмасанг, ўлчаб юр.

Йўл ўғриси бўлсанг ҳам,
Йўлдош ўғриси бўлма.

Йўлга чиқсанг, йўлдошли чиқ.

Йўлга чиқсанг, яроқли чиқ,
Ёлғиз чиқмай, ҳамроҳли чиқ.

Йўлга чиққан йўлдан топар.

Йўлда юрган йўл танир,
Чўлда юрган чўл танир.

Йўлдош айбини йўл очар.

Йўлдоши борнинг қўлдоши бор.

Йўлдоши ёмонни ёв олар.

Йўлдошига қарамаган йўлда ўлар.

Йўлдошинг олақарға бўлса,
Емишинг гўнг бўлар.

Йўлдошини ташлаган йўлда қолар.

Йўлни йўлчи енгар.

Йўлни карвондан сўра,
Сўзни сойирдан сўра.

Йўловчининг озиғи йўлида.

Йўлчи йўлини билар,
Тегирмончи — дўлини.

Йўртиб юрсанг, йўл унар.

Йўртоқ йўрғага йўлдош бўлмас,
Бургут қарғага сирдош бўлмас.

Йўрға минган йўлдошига қарамас.

Йўрға минган, йўлдошидан айрилар,
Кўп яшаган, қурдошидан айрилар.

Йўрға минсанг ҳам, йўлдошли бўл.

Олис йўл отни синар,
Оғир йўл мардни синар.

Сипоҳи билан дўст бўлма,
Ёмон билан — йўлдош.

Юрган — дарё, ўтирган — бўйра.

Юрган йўл кезар,
Ўтирган ер чизар.

Юрган йўлдан топади,
Ўтирган қайдан топади.

Юрган оёқ йўл топар.
Юрган оёққа йўрға йўлиқар.

Юрганнинг йўли кўпаяр,
Ўтирганнинг — ўйи.

Юрганнинг йўли ўтар,
Ўтирганнинг куни ўтар.

Юрардан аввал йўл ахтар.

Яхши йўлда йўлдош кўп.

Яхши йўлдош йўлга бошлар,
Ёмон йўлдош ёвга ташлар.

Яхши либос — оройиш,
Яхши йўлдош — осойиш.

Ҳам саёҳат, ҳам тижорат.

Ҳунар билган оч қолмас,
Йўл таниган кеч қолмас.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz