Ҳамкасблар ҳурматига сазовор бўлиш учун тавсиялар

Ҳамкасблар ҳурматига сазовор бўлиш учун тавсиялар
Til haqida yangi she'rlar, eng chiroyli she’rlar to'plami

Дунё хаёлпарастларга тўла. Атрофга қаранг — бизнес ва брендингга оид китобларни ўқишга кўп вақт ва пул сарфлайдиганлар ёки махсус ўқув семинарларига қизиқиб қатнаётганлар кўпайиб бормоқда. Шу китоблар ва семинарларда фойдали маълумотлар кўп бўлишига қарамай, аксарият ўзи орзу қилган муваффақиятга эриша олмайди. Бунинг сабаби эса оддий: улар бошқалар билан муносабатлари устида ишлашлари керак. Агар сиз «ҳаммасини тўғри бажариб», ҳануз мақсадингизга эришмаганлар орасида бўлсангиз, қуйидаги тавсиялар ҳамкасбларингиз орасида ҳурматга сазовор бўлишингизда ёрдам беради.

1.     Қадр-қимматингизни сақланг

Бу нафақат нафис ҳаракатланиш, балки омма олдида ўзингизни қандай тутишингизни ҳам кўзда тутади. Ҳар қандай вазиятда ўзингизни муносиб тутишингиз, бошқалар билан хушмуомала бўлишингиз ва уларни ҳурмат қилишингиз зарур.

Кимлар учундир хушмуомалалик эскилик сарқити ва бефойда нарсадек туюлиши мумкин. Бироқ аслида бундай эмас. Агар сиз юқорида қайд этилган сифатлар эгаси бўлсангиз, у ҳолда такаббур, худбин ва агрессив одамлар орасида ажралиб турасиз. Бундай салбий хислатлар эгаларининг эса ҳурмат қозониши қийин.

Қадрингизни билиб ҳаракат қилинг, сўзланг ва ишланг. Масъулиятни ҳис қилинг ва мақсад сари интилинг.

2.     Атрофингиздагиларни ҳурмат қилинг

Бошқаларга ҳурмат билан муносабатда бўлсангиз, одамлар сизни кўрганидан хурсанд бўлади. Улар сўзларингизга қулоқ тутиб, сизнинг хатоларга йўл қўйса-да, бундан сабоқ чиқара олувчи инсон сифатидаги ҳуқуқингизни ҳурмат қилишади.

Бошқаларга ўзлигини намоён қилишга имкон беринг. Улар сизнинг ёнингизда ўзларини қулай ҳис қилишлари керак. Ҳамкасбларингизнинг фикри ва шахсий чегараларини ҳурмат қилинг. Раҳбарлик лавозимини эгаллаганингизда ҳам, кимдир сабрингиз синаётгандек туюлганда ҳам шуни ёдда тутинг.

Ҳурмат билдириш сизнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатларга чидашингиз кераклигини билдирмайди, албатта. Бу ўз «мен»ингизга қадр-қимматингизни оёқости қилиш ва обрўингизга путур етказишга йўл қўймаслигингиз кераклигини билдиради. Баъзан ўзингизнинг ҳақлигингизни охиригача исботлашга уринишингизга ҳожат йўқ, ҳатто ҳақиқат сиз томонда бўлса ҳам.

3.     Имиджингиз борасида қайғуринг

Инсон ва профессионал сифатида қандай шахссиз? Ақлли, тажрибали ва жозибали бўлсангиз-у, бошқаларга қўпол муносабатда бўлсангиз, юқоридаги фазилатларингиз аҳамияциз бўлади. Одамлар сиздан юз ўгиради. Агар сиз дангаса ва тартибсиз бўлсангиз, ҳеч ким сиз билан ишлагиси келмайди.

Ташқи кўринишингиз қандай? Ҳамкасбларингиз билан қандай муомала қиласиз? Нутқингиз ишончли чиқадими? Унда паразит-сўзлар йўқми? Бировларнинг илтимосини кутиб ўтирмай, ишингизга қўшимча куч сарфлайсизми?

Ўйлаб кўринг, бошқалар сиз билан мулоқотни қандай қабул қилмоқда. Бу сизга зарурат туғилганда ўз хатти-ҳаракатларингиздаги хатоларни тузатиш имконини беради.

4.     Бошқаларга осон деб ўйламанг

Ҳатто машҳур одамларда ҳам кундалик муаммолар бўлади. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида парвозлар ва таназзул даври бўлади. Муваффақиятга эришган ҳамкасбингизнинг ҳеч қандай ташвиши йўқ, унинг омади келмоқда деб ўйламанг. Барчамиз мақсадларимизга эришиш ёки бошқаларнинг таҳсинига сазовор бўлиш учун астойидил меҳнат қиламиз.

5.     Ўз ҳаётингизга ўзингиз хўжайин бўлинг

Ҳаёт ҳар доим ҳам осон ва ташвишсиз кечмаслигини унутманг. Қийинчиликлар олдида ўзингизни қандай тутишингиз ҳамма нарсага таъсир қилади — саломатлигингиздан бошлаб то нуфузингиз ва бошқалар билан муносабатларингизгача.

Ўз ҳаётингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олинг. Ўзингизни қўлга олиб, олдиндан режалар тузинг, шарт-шароитларга мослашишни ўрганинг ва ўзингизни йўқотманг.

Сизни мақсадингиз сари олиб борувчи ишларга киришинг ва ҳеч қачон кўзлаган мақсадингиздан ортга чекинманг.


Мир полон мечтателей. Оглянитесь вокруг — появляется все больше людей, которые тратят много времени и денег на чтение книг о бизнесе и брендинге или посещение специальных образовательных семинаров. Несмотря на обилие полезной информации, содержащейся в этих книгах и семинарах, многим не удается добиться желаемого успеха. И причина этого проста: им нужно работать над своими отношениями с окружающими. Если вы относитесь к тем, кто «все сделал правильно» и до сих пор не добился поставленных целей, следующие рекомендации помогут вам заслужить уважение коллег.

1. Сохраняйте достоинство

Речь идет не только о грациозных движениях, но и о том, как вы ведете себя на публике. В любой ситуации нужно вести себя прилично, быть вежливым с окружающими и уважать их.

Некоторым людям вежливость может показаться старомодной и бесполезной. Однако, это не так. Если вы являетесь обладателем вышеперечисленных качеств, то вы выделяетесь среди высокомерных, эгоистичных и агрессивных людей. Обладателям таких отрицательных качеств сложно добиться уважения.

Действуйте, говорите и действуйте, зная себе цену. Чувствуйте ответственность и стремитесь к цели.

2.     Уважайте окружающих

Когда вы относитесь к другим с уважением, люди будут рады вас видеть. Они будут слушать вас и уважать ваше право как человека совершать ошибки и учиться на них.

Позвольте другим выразить себя. Они должны чувствовать себя комфортно рядом с вами. Уважайте мнение и личные границы ваших коллег. Имейте это в виду, когда вы занимаете руководящую должность или когда кто-то начинает проявлять к вам нетерпение.

Разумеется, проявление уважения не означает, что вы должны терпеть любое поведение. Это означает, что вы не должны позволять своему эго попирать ваше достоинство и наносить ущерб вашей репутации. Иногда не нужно пытаться доказывать свою правоту до конца, даже если правда на вашей стороне.

3. Заботьтесь о своем имидже

Какой вы человек как человек и как профессионал? Если вы умны, опытны и привлекательны, но грубы с другими, ваши вышеперечисленные качества не будут иметь значения. Люди отвернутся от вас. Если вы ленивы и неорганизованны, никто не захочет с вами работать.

Как ты выглядишь? Как вы относитесь к своим коллегам? Ваша речь звучит убедительно? У него нет слов-паразитов? Прилагаете ли вы дополнительные усилия к своей работе вместо того, чтобы ждать, пока другие попросят об этом?

Подумайте о том, как другие воспринимают общение с вами. Это позволяет вам исправлять ошибки в своем поведении, когда это необходимо.

4. Не думайте, что другим легко

Даже у известных людей есть бытовые проблемы. В жизни каждого человека бывают периоды взлетов и падений.Не думайте, что вашему успешному коллеге не о чем беспокоиться, что ему сопутствует удача. Мы все усердно работаем, чтобы достичь своих целей или получить одобрение других.

5. Будьте хозяином своей жизни

Помните, что жизнь не всегда бывает легкой и беззаботной. То, как вы справляетесь с невзгодами, влияет на все: от вашего здоровья до вашей репутации и отношений с другими.

Возьмите на себя ответственность за свою жизнь. Ловите себя, стройте планы заранее, учитесь приспосабливаться к условиям и не терять себя.

Примите меры, которые приведут вас к цели, и никогда не отступайте от нее.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: