Бахиллик ва хасислик ҳақида мақоллар

Бахиллик ва хасислик ҳақида мақоллар

Ашлинг хатоси йўқ,
Нокаснинг — атоси.

Аҳмоқда ақл бўлмас,
Ақлли бахил бўлмас.

Бахил авлиё бўлмас,
Авлиё бахил бўлмас.

Бахил билганин буклар,
Топганин тахлар.

Бахил бойга боргунча,
Карамли тоққа бор.

Бахил борини қиймас,
Йўқ уни топоҳнас.

Бахил, бўлмайди аҳил.

Бахил бўлма, сахий бўл,
Ўсмоғингга тўғри йўл.

Бахил топса, босиб ер,
Сахий топса, барча ер.

Бахил тўймас,
Бахиллигини қўймас.

Бахил эҳсондан қочар,
Хасис меҳмондан қочар.

Бахилдан бош бўлмас,
Аҳилга сирдош бўлмас.

Бахилдан омонат ажаб,
Каримдан хиёнат ажаб.

Бахилдан тош сўрагунча,
Гадойдан ош сўра.

Бахилники доим «йўқ»,
Сахий йўқ бўлса ҳам тўқ.

Бахилнинг бағри қаттиқ.

Бахилнинг боғи кўкармас,
Кўкарса ҳам мева бермас.

Бахилнинг ерида сунбул кўкармас.

Бахилнинг кўзасидаги сувдан на фойда.

Бахилнинг мушуги бор,
Сичқон кирмас уйига.

Бахилнинг тузи татимас.

Бахилнинг туйнугидан ел кирмас,
Эшигидан — эл.

Бахилнинг шами оқса,
Кўзининг ёши оқар.

Бахилнинг қўли сиқиқ,
Қўлидан ҳам дили сиқиқ.

Бахилнинг қўлида ой бўлса,
Оламни ёритмас.

Бахилнинг ҳурмати бўлмас.

Бермас келин келига сув қуяр.

Бермаснинг оши пишмас,
Пишса ҳам қозондан тушмас.

Беш панжангни оғзингга тиқма.

Бир кунга ҳўкиз ўлмас,
Икки кунга эгаси бермас.

Бировга берсам — эссиз ошим,
Уйда турса — сасир ошим.

Бой бўлсанг, алак кий,
Камбағал бўлсанг — ипак.

Бой топса, босиб ер,
Ботир топса, барча ер.

Бойнинг молини бахил қизғанар.

Бор бўлиб емаганнинг ур тишига,
Йўқ бўлиб ейман, деганнинг ур ичига.

Бор бўлса, кўролмайди,
Йўқ бўлса, беролмайди.

Бўлиб еган бўртиб чиқар,
Бутун еган туртиб чиқар.

Гул — даста-даста,
Гул бермаган нокаста.

Дўноннинг тойлиги бўлмас,
Нокаснинг — бойлиги.

Ема, ичма, бўл бахил,
Бой бўлмасанг, мен кафил.

Емас ерга ўт битар,
Ичмас ерга сув битар.

Емас ерда юмуш кўп.

Ердан садо чиқса чиқар,
Бахилдан садо чиқмас.

Етимчадан бой чиқса,
Айрон бермас ичарга.

Тикувчидан бой чиқса,
Қайчи бермас бичарга.

Занг темирни кемирар,
Ҳасад — одамни.

Камбағалнинг тўйи тўкин бўлар,
Бойнинг тўйи юпун бўлар.

Ол, десанг, суюнар,
Бер, десанг, куюнар.

Ол, десанг — ҳиринг-ҳиринг,
Бер, десанг — диринг-диринг.

Оларда — кирар жоним,
Берарда — чиқар жоним.

Оларда — олмон, берарда — безгак.

Оларда ҳисоби — тўққиз,
Берарда саноғи — ўттиз.

Олишда: Бисмилло,
Беришда: Астағфурилло.

Олишда: Ҳой-ҳой,
Беришда: Вой-вой.

Ол-олчининг дўсти кўп,
Бер-берчининг дўсти йўқ.

Патирдан қил чиқмас,
Бахилдан пул чиқмас.

Пишиқ бўлиб нетарсан,
Содда етар бошингга.

Сахий билан бахил бир булоқдан сув ичмас.

Сахий билан бахилни эшагининг тўқими билдирар.

Сахий бўлмаса, бахил ҳаром ўлар.

Сахий топса, ўртада,
Бахил топса, халтада.

Сахий хор бўлмас,
Бахил беҳиштга кирмас.

Сахийнинг ишига бахилнинг тиши қамашар.

Сахийнинг хайрига бахилнинг боши оғрир.

Соғай десанг, сути йўқ,
Қирқай десанг, жуни йўқ.

Тангрининг молини шайтон қизғанар.

Тантига танбеҳ йўқ.

Тақлидчига толе ёр,
Ҳасадчига — ҳалокат.

Тегирмонда туғилган сичқоннинг феъли кенг.

Хасисдан дон тилагунча,
Гадойдан нон тила.

Хасисдан тухум олсанг, сариғи чиқмас.

Хасиснинг пулидан юлдуз яқин.

Хашак ўти хонани куйдирар,
Ҳасад ўти танани куйдирар.

Черчидан подшо бўлса,
Инъоми игна бўлар.

Чумсохга чўмич тегса, чўмичда қоқар.

Чўлоқнинг сайри йўқ,
Хасиснинг — хайри.

Шабнамга қудуқ тўлмас,
Дунёга бахил тўймас.

Яхши топса, элга ёяр,
Ёмон топса, гўрга ёяр.

Яхшининг кўнгҳ — тоғ,
Бахилнинг кўнгли — доғ.

Яшириб еганнинг қорни тўймас.
Ўзи емас, итга бермас.

Ўзига бахиллик қилган,
Ўзгага сахийлик қилмас.

Қайнананики — ўртада,
Келинники — халтада.

Қамиш сувга тўймас,
Хасис — пулга.

Қарноғи йўқ уйида,
Одами йўқ тўйида.

Қизғанганинг қизил итга ем бўлар.

Қизғанчиқ бузоқ эмган улоқни кўролмас.

Қиммати оз — ҳиммати оз.

Қора сув чанқоқ қондирмас,
Бахил киши қўноқ қўндирмас.

Ҳарис бўлган ҳақир бўлар.

Ҳарис қариса ҳам, ҳарислиги қаримас.

Ҳасад кўчатини эккан,
Бало мевасини ер.

Ҳасад ўтини дарё ўчиролмас.

Ҳасад қилма, ҳавас қил.

Ҳиммат — эрдан, арвоҳ — гўрдан.

Ҳиммати йўқнинг ҳурмати йўқ.

Ҳимматли кўкка кўтарилар,
Ҳиммациз еига кўмилар.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz