Очкўзлик ва нафс ҳақида мақоллар

Очкўзлик ва нафс ҳақида мақоллар

Безбетга қошиқ берсанг,
Бир ўмига беш ошар.

Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак.

Берасинг бўлса аҳмоққа,
Кунда келар тингиллаб.

Қарзинг бўлса мумсикдан,
Изингдан қолмас зингиллаб.

Бермаган кишини,
Ҳеч ким қилмас ишини.

Берса — бир бало,
Бермаса — икки.

Беш панжа оғиз йиртар.

Бир йўталга — икки чўтал.

Бир кесак билан икки чумчуқни уриб бўлмас.

Бир эллик деб икки элликдан ажрама.

Бир қўлтиққа икки тарвуз сиғмас.

Биров гул дейди,
Биров — пул.

Бировнинг ошига қараган оч қолар.

Бировнинг уйига боқма,
Бемаҳал эшигин қоқма.

Бировнинг хотини қиз кўринар.

Бой ёнини қашласа гадо қўл чўзар.

Бойникига — бой кўппак.

Бойникини бойтеват қизғанар.

Бойнинг қорни беш,
Бири ҳамиша — бўш.

Бор-йўғини билмайман.
Бол тилайди томоғим.

Бор товоғим, кел товоғим,
Келишингда қуруқ бўлсанг,
Ўрта ерда син, товоғим.

Бўрининг ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас.

Гадо олдида ёнчиқ кавлама.

Гадога салом берма, динор бер.

Гадога чориқ берсанг, ямоқлигини ҳам тилар.

Гадонинг хуржуни тўлса ҳам, кўзи тўймас.

Дарднинг сабаби — томоқ
Қараб емаган аҳмоқ.

Дастурхонга боққан дўст эмас.

Девонадан ой боши сўрама.

Дон бошқа, жиғилдон бошқа.

Еб етти бўлмаган, ялаб етмиш бўлмас.

Еб тўймаган, ялаб тўймас.

Емас оғиз қўл боғлар.

Емхўр от тўрва тешар.

Ёмон на ейди, на едиради.

Жон жонга куяр,
Ишкамба — нонга.

Зиқна бирга унамай, дуважага тушади.

Зиқнаникига меҳмон келмас,
Келса ҳам овқат емас.

Икки кеманинг бошини тутган ғарқ бўлар.

Икки қуённи қувлаган бирини ҳам тутолмас.

Ит гадой билан чиқишмас.

Ит устидан қуш учса, суягини қизғанар.

Ит қорни тўйган уйдан кетмас.

Итдан суяк кутма.

Итдан суяк ортмас,
Юқтобдан — пўстак.

Итни «кет» десанг, кўнглига келмас,
Сурбетни «кет» десанг, асло унутмас.

Итнинг дарди — суякда.

Ичи тор итига ҳам эт бермас.

Ичи тор хотин бола туғмас.

Ичи торга — дунё тор.

Йиққандан қўрқма, егандан қўрқ.

Йўқламаганнинг моли тугал.

Касал жоннинг ҳаракатида,
Табиб пулнинг ҳаракатида.

Кунда еган — суқ,
Ойда еган — тўқ.

Кунда еган осилиб ўлар,
Ойда еган тўқ турар.

Кўз тупроққа тўяр.

Кўнгил ўйга тўлмас,
Бўри — қўйга.

Кўпга югурган оздан қолар.

Кўрган билан кўз тўймас,
Тек турмоққа нафс қўймас.

Кўрганнинг кўрмагани қурсин,
Кўрмаганнинг — кўргани.

Кўрдингки, ош,
Кўтарма бош.

Кўрдингки, ёғлик,
Уравер вақтлик.

Кўрдингки, текин,
Уравер секин.

Кўчганда кўлик тегмаган,
Қўнганда миниб ўтирар.

Лаганнинг таги — бети қаттиқники.

Лайлакнинг оёғи ўзига қисқа.

Лойқа — бошдан, оғриқ — ошдан.

Менинг нафсим балодур,
Ёнар ўтга соладур.

Менинг нафсим балодур,
Ўтдан сувга соладур.

Мол эгаси йўлбарсдир,
Олдиргани қўймасдир.

Мохов қошдан гапирар,
Мечкай ошдан гапирар.

Нафси бузуқ ҳайитда ўлар,
Дини бузуқ — масжидда.

Нафсини тийган — вали.

Нафсини тийган киши султон бўлур,
Нафсини тиймаган киши ултон бўлур.

Нафснинг ёмони — балонинг кони.

Нафснинг сўзига кирма,
Хиёнатга йўл очар.

Нокасдан қарздор бўлсанг,
Ҳам йўлда қистайди, ҳам — гўрда.

Нокаслардан қарз этма,
Қарз этсанг ҳам, харж этма.

Нокаснинг бойлиги бўлмас,
Дўноннинг тойлиги бўлмас.

Нокаснинг ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас.

Нокаснинг иши — миннат.

Олғирлик офат келтирар,
Баднафслик — ҳалокат.

От кўрмаган от кўрса,
Мина-мина ўлдирар.

Хотин кўрмаган хотин кўрса,
Ура-ура ўлдирар.

От минмаган от минса,
Чопа-чопа ўлдирар.

Тўн киймаган тўн кийса,
Қоқа-қоқа тўздирар.

От чопар деб, ит чопар,
Ит чопар деб, бит чопар.

Оч баччағардан қоч баччағар.

Оч бўридан тўқ бўри ёмон.

Оч тўяр, суқ тўймас.

Очкўз эшак тўрва тешар.

Очкўзни тупроқ тўйдирар.

Очнинг қорни тўйса ҳам, кўзи тўймас.

Оқлик сотган оқармас.

Оқсоқ ит соғ итдан совға тилар.

Оға-ини — аччиқ, мол — чучук.

Оғзи каттани уйида сина,
Нафси каттани — тўйида.

Оғзинг катта бўлса, қошиқдан ўпкалама.

Оғизда тўймаган, тўққизда тўймас.

Пайғамбар ҳам ҳозирлигини кўрар.

Пулдорнинг ота-онаси йўқ.

Сариқ ит совға тилар.

Севган йўлингга қарар,
Севмаган — қўлингга.

Совға ақлни кўр қилар.

Сомон бировники бўлса ҳам,
Сомонхона ўзингники.

Суяк ғажиган кучук
Қассоб болтасининг тагида ўлар.

Суқ тўймас, гадой бойимас.

Табиб ҳақи нақд бўлмаса,
Бемор дарди тузалмас.

Таъмагир — кунда ғамгин.

Тегирмоннинг тиши йўқ,
Ҳў1-қуруқ билан иши йўқ.

Текин бўлса, мих ют.

Текинга мушук ҳам офтобга чиқмас.

Товуқ берган ғоз кутар,
Тухум берган — хўроз.

Тулкининг тушига товуқ кирар,
Товуқнинг тушига тариқ кирар.

Туя сўйган эчки сўйгандан эт сўрабди.

Туяга янтоқ керак бўлса, бўйнини чўзар.

Туянинг танигани — янтоқ.

Тўймас, одатини қўймас.

Тўнғизни мошга ўргатма,
Қўшнини — ошга.

Хомтама ҳийлагарга айланар.

Чайнамай еган — оғримай ўлар.

Чивин ҳам ширага қўнар.

Экилмаган экиннинг устидан пул олма.

Эл тўйса ҳам, эломон тўймас.

Эски бойдан юрт қолмас,
Янги бойдан чўп қолмас.

Эт бор ердан ит кетмас.
Ютоғич туяни юнги билан ютар.

Яхши ошим қолгунча,
Ёмон қурсоқ ёрилсин.

Ўзи тўймаганнинг сарқити юрак оғриқ қилар.

Ўзи тўймаганнинг кўзи тўймас.

Ўзи эгарнинг қошида,
Кўзи қозоннинг ошида.

Ўзим уялганимдан патнисим уялсин.

Ўзининг бутунини қўйиб,
Бировнинг ярмига осилар.

Ўтинчининг кўзи ўмчада.

Ўғилсиз хотин сумакка тўймас,
Қизсиз хотин тувакка тўймас.

Қайрағоч қаттиқ боиса, ёриб бўлмас,
Қиз отаси қаттиқ бўлса, бориб бўлмас.

Қаноат тўрга элтар,
Очкўзлик — гўрга.

Қассоб онасига ҳам суяк сотар.

Қассоб танишини тузлар.

Қассобнинг ошнаси бўлмас.

Қассобнинг тушига эчки кирар.

Қизил кўрса,
Хизир йўлдан чиқар.

Қизил Хизирни айнитар.

Қизлар гулни дер,
Бой — пулни.

Қизлар қизилга учар,
Савдогар — пулга.

Қизни янга бузар,
Янгани танга бузар.

Қизғанчиқдан ортар, мечкайдан ортмас.

Қозига берсанг, суяр,
Бермасанг, сўяр.

Қоринни тўйғазиш осон,
Кўзни тўйғазиш қийин.

Қорни очга нон бўлса бас,
Кўзи очга дунё етмас.

Қуи йиғлар хўжаси учун,
Хўжаси йиғлар оижаси учун.

Қурбон, қурбонда тўймаганни худо урган.

Қуруқ қўлга қуш қўнмас.

Қуруқ қўлни ит талар.

Қуш донга йиғилар,
Чивин — ширага.

Қуш тузоққа дон учун келар.

Қуш ҳам ўз нафсидан илинар.

Қўзилигида тўймаган,
Тўққизида тўймас.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz