Соғлик ва касаллик ҳақида мақоллар

Соғлик ва касаллик ҳақида мақоллар

Бедард ёнида гапирсанг, боши оғрир.

Бемор ўзига ёқмаган овқатга ўч.

Бир кунлик иситма
Қирқ кунлик кучни олар.

Бойликнинг боши — соғлиқ.

Бола соғлиги — она бойлиги.

Бош армони бўлмаса,
Мол армоаи армонмас.

Бош омон бўлса, дўппи топилар.

Бош роҳати — тан роҳати.

Дард ботмонлаб келар,
Мисқоллаб чиқар.

Дард келди, дармон кетди.

Дард филни пашшадек қилар.

Ёмон оғриққа — яхши ош.

Жон қақшағи жаҳонга сиғмас.

Жони оғриган тангрисини қарғар.

Жони ачимаснинг қошида
Бошинг ҳам оғримасин.

Жонингни олмаган касал ёнингда бўлсин.

Иситмани яширсанг,
Ўлим ошкор қилар.

Калла осган куни итдан,
Кир ювган куни битдан қутуласан.

Касал — битта, давоси — мингта.

Касал бўлиб ўлмадим,
Узуликиб ўлдим.

Касал камайса, табиб касал бўлар.

Касал касал эмас,
Касални боққан касал.

Касал кулги суймас.

Касал кўрсанг, кўнгил кўтар.

Касалга асал ҳам бемаза туюлар.

Касалга сўз ёқмас,
Чарчаганга — ўйин.

Касални табиб эмас, ҳабиб тузатар.

Касални яширсанг,
Иситмаси ошкора қилар.

Касалнинг келиши осон, кетиши қийин.

Касалнинг яхши-ёмони йўқ.

Кечки овқат — заҳар,
Овқат егин саҳар.

Кир ювгандан супурги ҳам қўрқар.

Мол зўриқса, ўлади,
Одам зўриқса, ўлдиради.

Мол кетсин, пул кетсин,
Эсон-соғликка не етсин.

Мугуз лат еса, туёқ зирқирар.

Номард бўлсин, соғ бўлсин.

Одам аксирса ёзилар,
Мол — силкинса.

Ойда келсин, омон келсин.

Омон бўлган от минар,
Ола парча тўн кияр.

Омон бўлса шу бошим,
Яна чиқар шу сочим.

Омон бўлсанг, олам сеники.

Оч бўл, яланғоч бўл, саломат бўл.

Оч ҳолини тўқ билмас,
Касал ҳолини — соғ.

Оғриққа эмчи кўп.

Пишмаган этни егали бўлрнас,
Қайнамаган чойни — ичгани.

Поклигинг — соғлигинг.

Ранг кўр, ҳол сўр.

Саломатлик — туман бойлик.

Саримсоқ, саримсоқ еганнинг тани соғ.

Сиҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема.

Соврин — зўмики, соғлиқ — кўпники.

Совуғинг ошса — давлат,
Иссиғинг ошса — қиёмат.

Соғликда хўрлик йўқ.

Соғ ақл — бол ақл.

Соғ олма шохидан тушмас.

Соғ танда — соғлом ақл.

Соғ юрак — тоғ юрак.

Соғдан салқит қолмас.

Соғлик — умрнинг гарови.

Суяк бутун бўлса, эт битар.

Табиб табиб эмас,
Дард чеккан — табиб.

Тан оғриса, жон сезар.

Тан саломати — жон роҳати.

Тани соғга кунда тўй.

Тани соғнинг — жони соғ.

Тер тагида дард қолмас.

Тер чиққандан жон чиқмас.

Терлама тез ўлдирар,
Бола-чақани ғамга тўлдирар.

Тишсиз оғиз — тошсиз тегирмон.

Тоза кўзанинг суви тоза.

Тоза уйда дард қолмас.

Тозалик — соғлик гарови.

Узоқ чайнасанг, узоқ яшайсан.

Уйи тозага гард юқмас,
Гард юқса ҳам, дард юқмас.

Чилим чеккан кишини,
Уриб синдир тишини.

Чиниққанга — гард юқмас,
Тиниққанга — дард.

Чучкурув билан жон кирар,
Эснаш билан жон чиқар.

Эл соғлиги — юрт бойлиги.

Эрманалик уйда эр ўлмас,
Дармоналик уйда дард бўлмас.

Яширин дардга даво йўқ.

Ўзинг ётиқ бўлсанг, ичганинг қатиқ бўлар.

Ўладиган касалнинг ўлгани яхши,
Уйдагиларнинг тингани яхши.

Қарамаган бошни бит ер.

Қаттиқ қишдан мол қолса — ўлжа,
Қаттиқ оғриқдан жон қолса — ўлжа.

Қимиз ичган қаримас,
Қариса ҳам, дард кўрмас.

Қимиз ичганинг — қирчиллаганинг,
Сут ичганинг — сўлқиллаганинг.

Қовун есанг, саҳар е,
Саҳар емасанг, заҳар е.

Қозон тўла ош бўлсин,
Ёстиқ тўла бош бўлсин.

Қалқонбозлик қилади тўппа оши,
Найзабозлик қилади угра оши.

Қора чивин киши ўлдирмас,
Кўнгил айнитар.

Қорни тўққа бало йўқ.

Қорнинг очмасдан овқат егин,
Қорнинг тўймасдан қўл артгин.

Қуёш, ҳаво — танга даво.

Қутурганнинг куни — қирқ.

Қўтонингдан чиқса-чиқсин,
Қозонингдан чиқмасин.

Если вам понравилась статья, поделитесь ею с друзьями в социальных сетях.
Sirlar.uz